66
Ўзгартиришларга ташкилий қаршиликнинг асосий манбалари.
Ўзгартиришларга муайян даражада қаршилик қилиш
ташкилотнинг
табиатига хос хусусиятдир. Ташкилот ишининг ҳамма соҳаларида
барқарорликка эришилса, ишлар яхши бораверади. Ташкилот бирор
янгиликни бошлаши биланоқ, унумдорлик пасайиши мумкин. Ўз
фаолиятидаги унумдорлик ва самарадорликни сақлаб қолиш учун ташкилот
табиий равишда ўзгартиришларга қаршилик қилади. Ўзгартиришларга
қаршилик умуман ташкилот томонидан ҳам, унинг айрим бўлинмалари
томонидан ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ташкилий тузилма. Ҳар бир ташкилот самарали бўлиши учун
барқарорликка интилади. Ана шу барқарорликни
айни ана шу тузилма
таъминлайди. Тузилмага биноан ходимларнинг вазифалари аниқланган,
ишдаги тартиб-қоидалар, ахборот оқими ва ҳоказолар белгилаб қўйилган
бўлади. Уларни ҳар қандай тарзда ўзгартириш тадбирлари қаршиликка
учраши табиий.
Ташкилий маданият. Ўзгартиришларни амалга оширишда ташкилий
маданият жуда муҳим роль ўйнайди. Ташкилий маданиятни ўзгартириш жуда
қийинлигини, ўзгартиришлар давомида бу жиддий тўсиқ бўлишини ҳисобга
олиш керак.
Воситаларнинг чекланганлиги.
Маълумки, ҳар қандай ўзгартириш
анчагина маблағ ва вақтни, малакали ходимлар, бошқа турдаги ресурсларни
талаб қилади. Ана шу воситалар етарли бўлса, ташкилий ўзгартиришларнинг
муваффақиятли ўтиши тайин.
Ташкилотлараро келишувлар. Бундай келишувлар ташкилот ва
одамларнинг зиммасига феъл-атворни тартибга солувчи ёки чекловчи аниқ-
равшан мажбуриятлар юклайди. Чунончи, ҳар қандай ташкилот хомашё
етказиб берувчилар билан, маҳсулотни сотиб
олувчилар билан бир талай
67
шартномалар тузган бўлади. Касаба уюшмаси билан ҳам шартнома асосида
иш юритилади. Жаҳон хўжалик амалиётида касаба уюшмалари
ходимларнинг манфаатига мос келмайдиган ўзгартиришларга тўсқинлик
қилганлари маълум.
Ташкилотларнинг
инновация
соҳасидаги
тадбирлари
ҳам
қаршиликларга учраб турганлиги ҳақида мисоллар бор.
Бундай ҳолатларда ташкилотларнинг инновацион фаолиятига
тўсқинлик қилувчи омилларни кўриб чиқиш одат тусига кирган. Масалан,
баъзи олимлар ўтказган тадқиқотлар кўрсатишича, қўйидаги омиллар кўзга
яққол ташланади:
- ташкилотларнинг молиявий маблағи ва
малакали ходимлари
етишмаслиги, инновацион имконияти пастлиги, мазкур фаолиятнинг юқори
инновацион қалтислик хавфининг юқорилиги (ички омиллар);
- давлатнинг инновацияларни қўллаб-қувватлашга етарли маблағ
ажратмаслиги, дунёдаги янги технологиялар тўғрисидаги ахборотнинг
камлиги(ташқи омиллар).
Инновация фаолиятида қатнашувчи шахсларнинг феъл-атворида олтита
тоифа кўзга ташланади:
Инноваторлар – улар ўз ғояларини таклиф этадиган ва қаттиқ
туриб
ҳимоя қиладиган ташаббускорлар бўлиб, ўз таклифлари рўёбга чиқарилиши
учун курашадиган, бу йўлда ҳатто можаролашувдан ҳам тап
тортмайдиганлардир.
Янгилик тарафдорлари – янгилик муҳимлигига ишонч ҳосил
қилганларидан
кейин
уни
дарҳол
қўллаб-қувватлайдиганлардир.
Ташаббускорнинг таклифи жорий этилишини хоҳлайдиган раҳбар ана
шуларга таяниб иш тутмоғи лозим. Аммо у якдиллар гуруҳини ташкил
68
қилаётганида янгиликнинг далил-исботли эканига ишонч ҳосил қилиши
керак.
Янгиликка иккиланиб қаровчилар – янги таклифнинг аҳамиятини
етарлича тушунмаётган ёки унинг фойдасидан зарари кўп бўлиши
эҳтимолидан чўчийдиганлар
.
Бетарафлар – янги таклифларга бефарқ қаровчилар.
Ишончсизлик кайфиятидагилар – янгиликлардан салбий оқибатларни
қидирувчи ходимлар.
Янгиликларга терс қаровчилар – янгиликка қаршилик қилувчилар.
Раҳбар янгиликларга ходимларнинг қарашлари ҳар
хил эканлигини
эътиборга олиб, инновация дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг
барча босқичларида муайян феъл-атвор тактикасини пухта ўйлаб тузиши
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: