Йўл конструкциясини танлаш ва якка стрелкали ўтказгичнинг ҳисоби «Йўл тузилиши ва ундан фойдаланиш»



Download 3,21 Mb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#309095
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Методичка№1 Sarsenbaev




Йўл конструкциясини танлаш ва якка стрелкали ўтказгичнинг ҳисоби


Йўл конструкциясини танлаш ва якка стрелкали ўтказгичнинг ҳисоби


«Йўл тузилиши ва ундан фойдаланиш» фани бўйича услубий кўрсатмалар
5521200 «Транспорт воситаларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш (темир йўл транспорти)»,
5140900 «Педагогика» (5521200 Транспорт воситаларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш (темир йўл транспорти))

Тошкент – 2008




Йўл конструкциясини танлаш ва якка стрелкали
ўтказгичнинг ҳисоби


1. Йўлнинг юқори қурилмаси

Курс ишининг ушбу бўлимида талабалар берилган шарт-шароит учун йўл участкасидаги поездлар ҳаракатининг юк ташиш тиғизлиги ҳамда тезлигига боғлиқ равишда йўлнинг гуруҳи, тоифаси ва туркумини (класс) аниқлаши, йўлнинг юқори қурилмасининг мавжуд конструкциялари ҳамда уларнинг элементлари билан танишишлари лозим. Йўлнинг муайян синфи учун юқори қурилманинг энг мақбул консрукцияси танланади.





    1. Йўл гуруҳи, тоифаси ва туркуми вазифаси

1995 йилдаги “Техник савиясини юксалтириш ҳамда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш асосида йўл хўжалигини юритишнинг янгича тизимига ўтиш тўғрисида”ги № 70 буйруққа биноан темир йўллар юк ташиш тиғизлиги ва йўловчи ва юк поездлари ҳаракатининг максимал йўл қўйиладиган тезликлари бирлигига боғлиқ равишда тавсифланади.


Ушбу буйруққа мувофиқ барча йўллар (А, Б, В, Г, Д) ҳарфлари билан белгиланган 5 гуруҳга ва тезлиги бўйича 1-7 рақамлари билан белгиланган 7 тоифага тақсимланади. Ҳаммаси бўлиб 5 туркум мавжуд.
Йўлнинг тегишли туркум, гуруҳ ва тоифага оидлиги рақамлар ва ҳарфлар йиғиндиси билан белгиланади. Биринчи рақам – йўл туркуми, ҳарфдан кейинги рақам – йўл тоифаси. Масалан, 2В3 – йўл 2-туркумга, В гуруҳига ва 3-тоифага оидлигини билдиради.
Курс ишида, берилган ҳаракат шарт-шароитлари асосида, 1-жадвалга мувофиқ, талабалар йўлнинг гуруҳи, тоифаси ва туркумини аниқлашлари керак.
Ҳаракат участкасида йўл тоифасини аниқлаш йўл раҳбарининг тезликларни белгилаш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ йўловчи ва юк поездлари учун максимал йўл қўйиладиган тезлик бўйича амалга оширилиб, бунда кичик радиусли эгри чизиқлар, йўл ҳолати, сунъий иншоотлар ҳамда бошқа сабаблар туфайли максимал тезлик пасайтирилган алоҳида километрлар ва жойлар ҳисобга олинмайди.

1-жадвал


Йўл гуруҳи

Юк ташиш тиғизлиги, млн ткм бр.
Бир йилда км ларда

Йўл тоифаси

1

2

3

4

5

6

7

Йўл қўйиладиган тезликлар: йўловчи поездлариники - касрда; юк поездлариники - махражда, км/ч

Яқинлаштириш йўллари

121-140
>80

101-120
>70

81-100
>60

61-80
>50

41-60
>40

Асосий ва қабул қилувчи-жўнатувчи,
40 ва ундан кам

Асосий йўллар

А

80 дан ортиқ

1

1

1

2

2

3

5

Б

50 - 80

1

1

2

2

3

3

В

25 - 50

1

2

2

3

3

4

Г

10 - 25

1

2

3

3

4

4

Д

10 ва ундан кам

2

3

3

3

4

4

Изоҳ:
1. “Юк ташиш тиғизлиги” устунида: тире (чизиқча) олдидаги рақам – бундан ташқари (уни чиқариб ҳисоблаганда); тире – қўшиб ҳисоблаганда.
2. Графикдаги максимал ҳаракат тезлиги 80 км/с ва ундан ортиқ бўлган шаҳар атрофи ва йўловчи поездлари миқдорига кўра йўл туркуми:
1 туркум – 100 поезддан ошиқ;
2 туркум – 31-100 поезд;
3 туркум – 30 тагача поезд.
Тезлик 80 км/с дан кам бўлганида йўл туркуми, 3-дан ташқари, бир поғонага пасаяди.
3. Бошқа шарт-шароитлари бир хил бўлганида Б5, В4 туркумидаги бош йўллар эгрилиги радиуси 350 дан кам ва 20% дан ошиқ, ёки барча эгри чизиқларда – 40% дан ортиқ бўлган мураккаб режали участкаларда 2-туркумга ўтказилади.
4. 2 ва 3 банд шартлари ўзаро мос тушганида йўл туркуми фақат бир маротаба кўтарилиши мумкин.
5. Икки ёки ундан ортиқ изли участкаларда йўл туркуми нисбатан каттароқ юк ташиш тиғизлигига эга йўл билан бир хил қилиб ўрнатилади, бунинг учун бу кўрсаткич бўйича орадаги фарқ 20% дан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда иккинчи (учинчи, тўртинчи) йўл туркуми ўз юк ташиш тиғизлиги ҳамда ҳаракат тезлигига кўра ўрнатилади.
6. 40 км/с тезликда ҳаракатланиладиган станция, элтувчи (подъезд) ва бошқа йўллар 4 туркумга, тезлик 40 км/с дан ортиқ бўлганида – 3 туркумга киритилади.
7. Саралаш станцияларидаги саралаш ва тепалик йўллари 4 туркумга оид ҳисобланади.
8. Хавфли юк ортилган ҳаракатдаги таркиб айланиб олишлари учун ишлатиладиган станция, элтувчи ва бошқа йўллар 4 туркумдан паст бўлмаслиги шарт.
9. Йўлнинг иш шароитига кўра эгри чизиқларда А гуруҳининг 1 тоифаси билан бирга (А1) келишига йўл қўйилмайди.




    1. Download 3,21 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish