Оддий стрелкали ўтказгич



Download 60,03 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi60,03 Kb.
#25843
  1   2   3
Bog'liq
Оддий стрелкали ўтказгич


Оддий стрелкали ўтказгич (расм 5.38) икки йўлни ўзаро улаш учун хизмат қилади. У ўнг ёки чап томонли бўлиб ён йўлни тўғри йўлдан у ёки бу томонга оғдиришда қўлланади. Ушбу турдаги ўтказгичлар темир йўлларда энг кўп қўлланади. Стрелкали ўтказгич таркибига стрелка, крестовина ва контррелслар, уларни ўзаро боғловчи қисмлар, ҳамда ўтказгич шпалалари тўплами киради.

Расм 5.38. Оддий стрелкали ўтказгич чизмаси: 1-ўтказувчи механизм; 2, 4-рама релслари; 3-айри йўналтиргич (остряк); 5,8-контррелс; 6-усовик; 7-крестовина; 9-ўтказгич бруслари (шпалалар).


Стрелка икки рама релслари, икки айрилар ва ўтказиш механизмидан иборат бўлиб, ҳаракат таркиби ғилдиракларини тўғри ёки ён йўлга йўналтиришга имкон беради. Айрилар ўзаро кўндаланг стрелка тортгичи билан бирлаштирилиб, унинг ёрдамида бир айри рама релсига зичлаб тақалса, иккинчиси рама релсидан ғилдирак гардиши ўркачининг эркин ўтиши учун етарли масофага қочирилади.
Айрилар бир ҳолатдан бошқасига махсус стрелка узатмасининг (привод) тортгичи орқали ўтказилади. Айрилари узун бўлган ётиқ стрелкали ўтказгичларда айрилар икки тортгич орқали ўтказилади. Узатма айриларни у ёки бу ҳолатда қулфлайдиган ва уларнинг рама релсларига зич тақалишини назорат қиладиган ускуналар билан жиҳозланади. Айрининг ўткир томони унинг тиғи (остриё), охирги томони эса – ўзаги деб аталади. Ўзак маҳкамлагичлари айрининг горизонтал текислик бўйлаб бурилиб ёндош рама релсига тақалишига имкон беради.
Крестовина (расм 5.39) ўзак (сердечник) ва икки усовиклардан иборат бўлиб, ғилдирак ўркачининг (гребень) релс каллакларини кесиб ўтишини таъминлайди, контррелслар эса ғилдирак жуфтларининг крестовина орқали ўтишида ғилдирак ўркачини тегишли новлар орқали ўтишини таъминлайди. Крестовина ўзаги ишчи қирралари давомининг ўзаро кесишган нуқтаси унинг математик маркази дейилади. Усовиклар орасидаги энг тор жой крестовина бўғизи дейилади. Крестовина ўзаги ишчи қирраларининг кесишув чизиқлари орасидаги бурчак крестовина бурчаги деб аталади



Расм 5.39. Крестовина чизмаси: 1-усовиклар; 2-новлар; 3-ўзак; 4-крестовина охири

Ўтказгичнинг стрелка ва крестовина орасидаги бирлаштирувчи қисми тўғри участка ва ўтказувчи эгриликлардан иборат бўлади. Ушбу эгрилик радиуси крестовина бурчагига боғлиқ бўлиб, бурчак қиймати камайган сари радиус катталашиб боради. Крестовина бурчаги кичик бўлган ўтказгичлар катта тезликдаги поездлар ҳаракатига имкон беради. Стрелкали ўтказгичлар махсус бошмоқлар, тагликлар, бурама мих ва костил-михлар ёрдамида ўтказувчи брусларга ёки темир–бетон плиталарга махкамланиб, балласт призмасига қўйилади.



Download 60,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish