Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Мамлакатда фаолият юритаётган асосий сиёсий партиялар



Download 2,58 Mb.
bet105/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Мамлакатда фаолият юритаётган асосий сиёсий партиялар. Энг таж-рибали, кўп сонли ва шаклланган деб, 1991 йил 1 ноябрда ташкил қилин-ган Ўзбекистон халқ демократик партиясини (ЎХДП) айтиш мумкин. ЎХДПнинг II съезди 1994 йил 1 ноябрда бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Олий Мажлиси ва халқ депутатларининг маҳаллий Советларига сайловлар ўтка-зилиши билан боғлиқ равишда Уставда белгиланган муддатдан илгари ча-қирилди. Унда Партия сайловолди дастурининг масалалари, парламент де-путатларига номзодлар кўрсатилиши, унинг Уставига ўзгартиришлар кири-тилиши кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга муҳтож фуқаролари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Энг аввало, булар иқтисодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган одамлардир. Булар – педагоглар, врачлар, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва мутахассислари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионерлар ҳамда имкониятлари чекланган кишилар.


Шуни айтиш жоизки, бугунги кунга келиб ЎХДП сафларида 360 мин-гдан ортиқ (2011 й.) аъзолар бор. Партия аъзоларининг ярмидан кўпини хизматчи-лар, 40 фоиздан ортиғини аёллар, аъзоларнинг 50 фоизини ёшлар ташкил қилади. Зиёлилар, хизматчилар ва талабалар аъзоларнинг 50 фоиздан кўпи-ни, 40 фоизини моддий ишлаб чиқаришда бандлар, 10 фоизини нафақада-гилар ва уй бекалари ташкил қилади. Партиядаги ишни 60 дан ортиқ миллат вакиллари — ўзбеклар, қорақалпоқлар, қозоқлар, тожиклар, руслар, укра-инлар, татарлар, уйғурлар, туркманлар, қирғизлар, корейслар ва ҳоказо-лар юритадилар.
Партиянинг матбуот органлари ўзбек ва рус тилида чоп этиладиган газеталар «Ўзбекистон овози» ва “Голдос Узбекистана” газеталаридир.
1995 йил февралда ташкил қилинган «Адолат» социал-демократик парти-яси таркибида фан-техника зиёлилари, давлат муассасалари ишчилари етар-ли даражада кенг ифодаланган.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
– кучли ижтимоий-ҳуқуқий давлат барпо этиш;
– адолатли фуқаролик жамиятини яратиш;
– ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилиш;
– жамиятда ижтимоий адолат принципларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш.
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳозирда ўз тараққиётининг янги сифат босқичида турибди. Бу партия сафларининг минтақалардаги сонининг ортиши ва ташкилий мустаҳкамлашувида намоён бўлмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафларида 90 мингдан зиёд аъзони (2012 й.) бирлаштириб, Ўзбекистоннинг 188 аҳоли ҳудудида 2500 дан ортиқ бошланғич ташкилотга эга. Ўз навбатида, бу партиянинг ижтимоий базасининг кенгаётганлигидан далолат беради.
«Адолат» социал-демократик партияси, аввалдан ўзининг тутган ўрни-ни, социал-демократизмнинг умумжаҳон мафкуравий оқими билан солиш-тиради. «Адолат» ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий газетаси партиянинг бош мат-буот органидир (25-жадвал).
1995 йил май ойида «Миллий тикланиш» демократик партияси ташкил қилинди, унинг асосий мақсади — миллий ўз-ўзини англашни ривожланти-риш жараёнларини фаоллаштириш, аҳолини ватанпарварлик рухида тарби-ялаш ва ҳоказо. «Миллий тикланиш» партияси ўз дастурида консерватив жи-ҳатларга таяниб, ўзини фуқароларнинг миллий руҳ, дунёқараш, миллий англаш ва ватанпарварликка асосланган нуқгаи назарлари ва манфатларини бирлаштирувчи, сиёсий ташкилот деб таърифлайди.
Партиянинг ўз олдига қўйган мақсади:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўқиши, миллий ғурур, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйўусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
– ўз сафида юрт ватанпарларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
– ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақиллини, халқнинг қадриятлари, анъана ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизни комил миллат мақомига олиб чиқишни ўзининг муқаддас мақсади деб ҳисоблайди. Миллий уйғониш, тикланиш ва юксалиш орқали Ўзбекистон халқи ер юзидаги ҳеч бир халқдан кам бўлмагани ва кам бўлмаслигини кўрсатишга интилади. Худди шунга ўхшаш эзгу ниятлар боис ҳам “Миллий тикланиш” партияси 16 йилдан буён самарали фаолият юритмоқда, унинг ўз атрофига жипслаштирган сафдошларининг сони бугунги кунга келиб 120 000 дан ошиб (2012 й.) кетди. Маслакдошларимизнинг ўзак-ўзагини ташкил этган фаолларимиз халқимиз тафаккури, хоҳиш-иродаси ва эзгу орзуларини умумлаштирган ҳолда сиёсий кучга айлантиришга уринмоқдалар.
Орадан ўтган 17 йил мобайнида “Миллий тикланиш” демократик партияси шаклланиш, ривожланиш, юксалиш йўлини босиб ўтди. Том маънодаги зиёлилар партияси сифатида эл-юртга танилди, мамлакатимиз сиёсий майдонида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди.
25-жадвал

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish