3. Партиялар ва партиявий тизимлар типологияси.
Сиёсий партиялар муайян умумий белгиларга эгадирлар. Бу ҳол уларни турли асосларда таснифлашга имкон беради. Партиялар типологиясига улар-нинг синфий табиати, келиб чиқиши, ички тузилипш, аъзолик муносабат-ларининг ўзига хосликлари, сиёсий мақсадлари ва бошқа мезонлар асос қилиб олиниши мумкин.
Партияларни кадрлар партиялари ва оммавий партиялар сифатида тас-нифлаш партияларнинг кенг тарқалган типологиясидир. Бу типология XX ас-рнинг 50-йиллари бошида француз сиёсатшуноси М. Дюверже томонидан ишлаб чиқилган.
Кадрлар партиялари XIX аср ўртасида эволюция жараёнида электорал қўмиталар ва парламент гурухларидан пайдо бўлган. Улар нисбатан кам сон-ли эканликлари, аъзоликнинг эркинлиги билан ажралиб туради ва, энг авва-ло, профессионал сиёсатчиларга ҳамда партияни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қодир бўлган молия элитасига суянади. Ушбу партиялар электо-рал функцияларга йўналтирилган. Уларда парламент аъзолари устунлик қила-дилар. Улар, одатда, либерал ва консерватив партиялардан иборат. Кадрлар партияси фаолларни, ижтимоий элиталар вакилларини бирлаштиришга қара-тилган фаолият олиб боради, уларни ўз томонларига жалб қилишга интила-ди, чунки улар сайловчилар ўртасида обрў-эътиборга молик ёки сайлов кам-панияларига кетган харажатларни қоплашга ёрдам бериш учун етарли мол-мулкка эгадирлар. Кадрлар партияларида уларга кирувчиларнинг сонига эмас, сифатига аҳамият берилади.
147
Оммавий партиялар аъзолар сонининг кўплиги ва аъзоликнинг доимий-лиги билан ажралиб туради. Улар кадрлар партияларидан кейинроқ, умумий сайлов ҳуқуқининг тарқалиши билан боғлиқ равишда ва кўп жиҳатдан ишчи-лар ҳаракатининг тўлқинида пайдо бўлган. Оммавий партиялар аниқ-равшан мафкуравий йўналтирилганлиги, фаолиятнинг тарбиявий шаклларидан кенг фойдаланиши, аъзолар билан турли партия тузилмалари ўртасида қалин ало-қанинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Оммавий партияларга коммунис-тик, социал-демоқратик, популистик ва фашистик партиялар киради.
Қуйида партияларнинг тасниф жадвали келтирилган. Албатта, ҳар қан-дай типология шартлидир, шундай бўлса ҳам, у жамиятнинг сиёсий ва парти-явий ҳаётидаги сохта ва турли-туман ҳодисаларни яхшироқ фарклашга ёрдам беради (24-жадвал).
24-жадвал Партшшар таснифи
№
|
Таснифлаш мезони
|
Партиялар тури
|
1.
|
Синфий табиатига кўра
|
1) ишчи партиялар: социал-демократик, коммунистик; 2) бур-жуа партиялари: майда буржуа, миллий буржуа, савдо-судхўр буржуа партиялари; 3) ўрта табақалар партиялари: демократик; 4) деҳқонлар партиялари; 5) синфлараро партиялар: ишчи-деҳ-қонлар, зиёлилар, миллатчилик, диний, трайболистик (қабила-вий) партиялар.
|
2.
|
Сиёсий фаолият воситалари-гакўра
|
1) кўпроқ парламентда фаолият кўрсатувчи партиялар; 2) кўпроқ парламентдан ташқарида фаолият кўрсатувчи партиялар.
|
3.
|
Мавжуд ижгимоий тузумга муносабатага кўра
|
1) инқилобий; 2) ислоҳотчилик; 3) либерал; 4) консерватив.
|
4.
|
Ташкилий тузилмасининг типига кўра
|
1) кадрлар партиялари; 2) оммавий партиялар: катъий ёки мосла-шувчан тарзда ташкил этилган.
|
5.
|
Жамиятнинг сиёсий тазими-даги ўрни ва ролига кўра
|
1) ҳукмрон партия; 2) ҳукмрон бўлмаган партия; 3) кам таъсирга эга партия; 4) «сўллар», 5) марказчилар, 6) "ўнглар"; 7) мухоли-фатдаги партия.
|
6.
|
Давлат тузилиши шаклига муносабатига кўра
|
1) унитар; 2) федерал;3) айирмачи (сепаратист) партиялар.
|
7.
|
Мафкурасига кўра
|
1) қаттиқ мафкуралашган партия; 2) прагаатик партия.
|
Манба: Рафуров С. М., Ҳайдаров А. А., Тўлаганова Н. У. Сиёсатшунослик асослари. Ўқув қўлланма. Т., 2005.
Партиялар ўз фаолиятлари жараёнида бир-бирлари билан муайян ўзаро муносабатларга киришадилар ва бу ҳол партиявий тизим деб аталади. Барча партиялар, шу жумладан, очиқ ва ярим ошкора фаолият кўрсатувчи парти-ялар ҳам, мамлакат сиёсий ҳаётига таъсири катта ёки кам бўлган партиялар ҳам партиявий тизимнинг иштирокчиларидир. Шундай қилиб, партиявий тизим — мамлакатда мавжуд бўлган ва фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар мажмуи.
Ҳозирги босқичда партиявий тизимларнинг миқцорий мезонга, яъни ҳокимият учун курашаётган партияларнинг сонига асосланган типологияси кенг тарқалди. Бундай ёндашувга кўра, барча партиявий тизимлар бир, икки ва кўп партиявий тизимларга бўлинади.
148
Do'stlaringiz bilan baham: |