2. Ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг сиёсатдага иштироки.
Сиёсий фаолиятда шундай субъектлар ҳамда уларнинг манфаатлар дои-раси мавжудки, у сиёсий муносабат ва жараёнларда, сиёсатни тўғри ишлаб чиқишда ва унга амал қилишда алоҳида аҳамиятга эта. Масалан, мамлакатда мавжуд турли хил ижтимоий қатламлар, гуруҳлар, ўрта мулкдорлар қатлами ва бошқалар; ёки миллатлар, инсонларни умумий тил, маданият, урф-одат ва анъаналар билан боғлаб, уларни бирлаштириб туради. Уларнинг ўзаро му-носабатларидаги мавжуд муайян муаммолар, манфаатлар доираси ҳам ўзига алоҳида эътибор талаб қилади. Улар жамиятдаги муайян сиёсий кучлар, парти-ялар, ҳаракатлар, ижтимоий ташкилотлар орқали сиёсатда иштирок этади. Муаммолар юзага келганда уни ҳал этиш учун давлат ҳокимиятининг арала-шуви зарур бўлади. Сиёсатда масалан, этник ва миллатлараро муносабатлар соҳасида зиддиятлар келиб чиқмаслиги учун миллий қадриятлар ва анъана-ларни саклаб қолиш билан боғлиқ табиий интилишлар ҳамда уларнинг тил, маданият ва бошқа хусусиятларини эркин ривожлантиришни хисобга олиш муҳим ўрин тутади.
«Айни маҳалда, — деб таъкидлайди Президент И. А. Каримов, — бир мил-
157
лат ўз эҳтиёжлари ва манфаатларини бошқа миллатнинг ёки бошқа халқ вакилларининг худди шундай интилишларини камситиш ҳисобига рўёбга чиқармаслиги лозим. Баъзи миллат, этнослар вакилларининг бошқаларга та-каббурлик билан менсимай муносабатда бўлиши каби ҳолатлар юзага чиқи-ши мумкин бўлган ҳар қандай шароитга барҳам бериш лозим».
Бу мамлакатда сиёсий жараёнларни ва муносабатларни барқарорлаш-тириш ҳамда демократик жамият қуриш вазифаларини амалга ошириш, фу-қароларнинг муайян социал гуруҳнинг хоҳиш-иродаси ва орзу-умидларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ. У сиёсатда алоҳида эътиборга олиниши лозим, зеро, у сиёсатнинг субъекти сифатида социал гуруҳлар манфаатини ўзида уйғунлаштиради. Ўзбекистон Республикасини кўп миллатли (полиэтник) дав-лат сифатида унда мавжуд социал гуруҳларнинг манфаатлари аниқ ҳисобга олинаётганлигини ва миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликнинг кафолати деб мисол тарзида келтириш мумкин.
Сиёсий фикр тарихида турли ижтимоий гурухлар, қатламлар манфаати-ни ҳисобга олиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган фикрларни кўплаб учратамиз. Хусусан, А. Н. Фаробий, Юсуф Хос Хожиб, А. Темур, А. Навоий, 3. М. Бобур ва бошқаларни мисол тарзида келтириш мумкин. Масалан, Амир Темур мамлакатни мавжуд ижтимоий гурухларга таянган ҳолда бошқариш, уларнинг маифаатларини уйғун тарзда ҳисобга олиш зарурлигини, ўзи шунга амал қилган ҳолда жамиятдаги 12 та тоифани хисобга олиб бошқарганлигини келшради.
Мустақил Ўзбекистон давлати сиёсатида, мамлакатнинг ижтимоий-иқги-содий ривожланиш даражаси, бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари билан мос равишда, унинг социал муносабатларининг негизи-ни ташкил этувчи муайян гурухлар ва қатламларга жиддий эътибор билан қараб, уларнинг мақсад, манфаатлари ҳамда муаммоларини аниқ ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқца. Мамлакатимизда амалда давлат бошқаруви тизими таркиб топди. Давлатимизда қонун чиқарувчи орган — икки палатали Олий Мажлис, сайлаб қўйиладиган маҳаллий вакиллик органлари — Кен-гашлар, Президент, Бош Вазир, Бош Вазир ўринбосарлари, тегашли вако-латга эга бўлган вазирлар ва маҳкамалар раҳбарлари, ҳокимлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари бор. Уларнинг пировард мақсади — халқ иродасини ва умидларини, турли социал гуруҳлар манфаатларини хисобга олиш ҳамда рўёб-га чиқаришга қаратилган.
Фуқаролик жамиятида турли-туман ижтимоий гурухлар мавжуд бўлиб, улар асосан қуйидагиларга бўлинади:
Касаба уюшмалари.
Ёшлар ташкилотлари.
Фахрийлар ташкилотлари.
Хотин-қизлар ташкилотлари.
Физкультура ва спорт.
Ижодийуюшмалар.
Диний ташкилотлар.
Сайёҳликуюшмалари.
158
Байналмилал уюшмалар.
Экологик ташкилотлар.
Фан ва техника жамиятлари.
Ватан химояси ташкилоти.
Маданият, маориф, санъат уюшмалари.
Сиёсатнинг субъекти бўлмиш ёшлар ижтимоий гуруҳ ёки қатлам сифа-тида сиёсий муносабатларда алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор берилаётганлига, аввало, ёшларнинг мамлакат аҳолиси тар-кибидаги ўрни билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, Ўзбекистоннинг келажаги ана шу социал гуруҳнинг мақсад ва интилишларини, муаммоларини сиёсий муносабатларда аниқ хисобга олиш билан боғлиқ эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Республика аҳолисини ижтимоий, иқгисодий, сиёсий, маданий ҳаёт со-ҳалари, ҳамда уларни ёш таркиби, касб йўналишлари, ижтимоий-иқгисодий аҳволи ва бошқа соҳалар бўйича турли социал гуруҳларга бўлиш мумкин. Бу сиёсат субъекти ва унинг иштирокчиларини ўрганишда, таҳлил этишда ало-ҳида аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, Республикамиз кўпконфессияли жамият эканлигига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим. Жумладан, ислом, рус православ, рим-католик, арман-григорян, лютеран, баптистлик, яхудийлик ва бошқа ди-ний конфессиялар ҳам муайян ижтимоий гурухларни ташкил этади. Шу-нинг учун сиёсатда уларнинг ҳар бирининг манфаатлари алоҳида эътиборга олинмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: |