Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


"Адолат" СДП аъзолари сони ва бошланғич партия ташкилотлари



Download 2,58 Mb.
bet106/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

"Адолат" СДП аъзолари сони ва бошланғич партия ташкилотлари (2007 йил 1 октябрь ҳолатига кўра)
Ўзбекистон сиёсий партшшарининг муҳим кўрсаткичлари (2008 йил 1 январь ҳолатига кўра)
26-жадвал




Партия аъзолари сони

Партия кенгашлари сони

Бошланғич партия ташкилотлари

30 ёшгача бўлган партия аъзолари сони

Партия аъзолари ичида аёллар сони

58974

188

1700

23611 (40%)

27121 (46%)

Манба: "Адолат" СДП Марказий аппарати маълумоти.
1995 йил июн ойидан партия «Миллий тикланиш» газетасига эга. Ушбу газетанинг турли бўлимлари миллий ва умумбашарий бойликларни тик-лашга, ёшларни тарбиялашга, миллий тикланиш ғояларини тарғибот қилишга қаратилган.
Мамлакатимиздаги энг ёш сиёсий партия – Ўзбекистон ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳаракати либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ҳисобланади. У 2003 йил 15 ноябрда ташкил топган. Кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар, фермерлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари ҳамда ўрта синфни ташкил этувчи бошқа табақалар ушбу партиянинг электоратини ташкил этади. ЎзЛиДеП мамлакатимизда либерал-демократик йўналишдаги илк сиёсий партия ҳисобланади.
ЎзЛиДеПнинг ўз олдига қўйган мақсадлари:
– биринчидан. Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳадан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш;
– иккинчидан. Партиянинг куч ва имкониятларини бошқа сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган бозор иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқимиз, аввало, ёшлар онги ва ҳаётига сингдиришга қаратилган ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
– учинчидан. Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳоталарни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш, Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, бошқа миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш;
– тўртинчидан. Ўзи учун сиёсий платформа деб танлаб олган либерал-демократик ғоя ва мақсадларни ўз фаолияти орқали кенг омма онгига сингдириш, бу борада сафини кенгайиштиришга йқналтирилган ҳар томонлама чуқур ўйланган партия сиёсатини тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш.
Бугунги кунда ЎзЛиДеПнинг 180 000 дан ортиқ аъзоси (2012 й.) бор. Ушбу партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси энг кўп сонли бўлиб, 2009 йилги парламент сайловларидан сўнг 53 нафар депутатдан иборат.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish