Биринчи босқич, мустамлака бўлгунга қадар ўтган давр. Бу босқич тах-минан XIX асрнинг 60-йилларигача бўлган даврни қамраб олиб — деҳқон-лар (миришкорлар), ҳунармандлар, халқ ичида юрувчи санъаткорларнинг нопрофессионал бирлашмаларини ўз ичига олади. Ҳашарни жамиятдаги хусусий ёки ижтимоий муаммони ҳал қилишда ўзбек халқининг энг қади-мий анъанаси, вақтинчалик фуқаролик меҳнат иттифоқи шакли деб ҳисоб-
162
лаш мумкин. Бундан ташқари, Узбекистонда ўз-ўзини бошқаришнинг ўзига хос модели мавжуд бўлиб келган ва ҳозирда ҳам амал қилмоқца, бу — ма-ҳалладир.
Иккинчи босқич, мустамлакачилик даври, яъни колониал босқич (1865-1917 йиллар) сиёсийлашган жамиятлардан иборат эди. Бу жамиятлар чоризм ва маҳаллий бошқарув ҳукуматининг зулмига қарши қаратилган эди. Шунин-гдек, манфаатлар асосида тузилган турли адабий тўгараклардан иборат эди (масалан, зиёлилар йиғиладиган бедилхонлик, машрабхонлик, навоийхон-лик кечалари). Бу даврда ҳаттоки, археология, сайроқи қушлар ихлосмандла-рининг маҳаллий тўгараклари, шашмақомчилар жамияти ва бошқалар ту-зилди. Барча тўсикларга қарамасдан, сўфийларнинг диний жамоалари ҳам фа-олият кўрсатиб келган. Табийки, мустамлака режими ўзга ғоянинг ҳар қан-дай кўринишини, миллий уйғониш ва фуқаролар мустақил фаолиятини ҳар томонлама бўғишга ҳаракат қилди.
Учинчи босқич, «совет» мустамлакачилиги даври (1917-1985 йй.). Мазкур босқич совет ҳокимияти томонидан «коммунизм қуриш ишида халқнинг си-ёсий фаоллигини» бутун дунёга кўрсатиш мақсадида фойдаланилди. Булар :
ихтирочилар ва рационализаторларнинг илмий-техник жамияти, ра-
диоҳаваскорлар илмий-техник жамияти, «Билим» илмий-техник жамияти ва
бошқалар;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида — «Динамо» жамияти, «Спартак»
жамияти ва бошқалар;
ногиронларнинг жамиятлари — Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти,
Ўзбекистон карлар жамияти ва бошқалар;
қизиқиш бўйича — Шахматсеварлар жамияти, Овчилар ва балиқчилар
уюшмаси ва бошқалар;
профессионал соҳада — Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси, Ўзбекис-
тон архитекторлар уюшмаси, Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи ва бошқ. ;
ташқи-сиёсий тарғибот соҳасида — Тинчликни сақлаш қўмитаси, Осиё
ва Африка халклари билан бирдамлик қўмитаси ва бошқ. ;
маданий-тарихий соҳада — Тарихий ва маданий ёдгорликларни ҳимоя
қилиш Ўзбекистон жамияти ва бошқ. ;
гуманитар соҳада — Ўзбекистон Қизил Хоч ва Қизил Яримой жамияти,
Сув (ҳавзалари)да қутқариш Жамияти ва бошқалар.
Ушбу ташкилотларнинг ҳаммаси расмий характерга эга бўлган — таби-ийки, буни аҳолидан сир тутиш қийин эди, зеро, аҳоли орасида уларга нис-батан икки томонлама ёндашув шаклланди: бир томондан, ҳамма уларнинг зарурлигини тушунарди, бошқа томондан эса, уларнинг фойдасиз эканлиги-ни кўришди (ёки шунга гувоҳ бўлишди). Совет ҳукумати бу бирлашмалар-нинг ҳар қандай сиёсийлашувига ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Айниқса, ушбу жамоатчилик бирлашмаларига уларнинг деярли бефойда экан-лигини намоён қилган аъзоликнинг «ихтиёрий-мажбурий» характери одам-ларнинг ғашига тегар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |