Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet115/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Туртинчи босқич 1985 йилда бошланиб, 1991 йилгача давом этди. Бу даврда «қайта қуриш» орқали «социализмни янгилаш» ғояси остида фуқа-
163

ролик иттифоқларининг ривожланган моделини қуришга ҳаракат қилин-ган. Лекин вазият коммунистик режим назоратидан чиқиб кетди. Бу ҳолат, биринчидан «жараённинг бориши»га умумий Кремль кайфиятини ва мам-лакатда умумий бошқарувсизликни акс эттирди, иккинчидан, жамоатчи-лик бирлашмалари фаолиятининг ҳуқуқий механизмлари йўқлиги ва учин-чидан, бундай бирлашмаларни молиявий таъминлаш имкониятининг йўклиги аён эди.
Аммо шу даврда Ўзбекистонда мамлакатнинг олий раҳбарияти бош-чилигидаги соғлом кучлар давлат мустақиллигига эришишда том маъно-даги жамоатчилик бирлашмаларининг ролини инобатга олган ҳолда, улар-нинг ривожланишига замин ҳозирлади. Шундай қилиб, Президент И. Ка-римов ташаббусига кўра, ҳали 1991 йилнинг ёзиданоқ, жамиятда аёллар роли ва, айниқса, мамлакатда демографик вазиятнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қайта тиклан-ди. 1995 йилнинг мартидан жамоатчилик-давлат мақомини олган бу ягона ташкилот ўз структурасида вертикал иерархия тизимига эга бўлди: вилоят қўмиталари — 14, туман қўмиталари — 170. Хотин-қизлар қўмиталарининг барча раҳбарлари маълум даражадаги ҳоким ўринбосарлари саналади. Бу-гун мамлакатимизда 91 та хотин-қизлар ноҳукумат ташкилотлари фаоли-ят юритмоқца. Уларнинг 55 фоизи таълим йўналишидаги лойиҳалар билан ишламоқца.
Ўзбекистондаги ННТлари тараққиётининг бешинчи босқичи 1991 йил-нинг сентябридан бошланиб, 1996 йилгача, яъни ижтимоий-сиёсий ва ижти-моий-иқгисодий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида либерализация жараёни бош-лангунга қадар давом этди. Унинг асосий хусусиятлари: биринчидан жамо-атчилик бирлашмаларининг мазмун ва функцияларининг ўзгариши; иккин-чидан совет структураларининг демократик структураларга оддий транс-формацияси қилинишининг тугатилиши (КПни ХДПга, Ёшлар Иттифоқи-ни «Камолот» жамғармасига ва ҳоказо); учинчидан баъзи бир собиқ совет струкгураларининг шунчаки йўқолиб кетиши.
1996 йилдан бошланган олтинчи босқич билан амалдаги жамоатчилик бирлашмалари мустаҳкамланди ва мустақиллик, демократия, хуқуқий дав-лат ва фуқаролик жамияти рухига мос янги ташаббускор иттифоклар ярати-ла бошланди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳам айнан Пре-зидент И. А. Каримов таъкидлаганидек, «Биз фуқаролик жамияти қуришга интилмоқцамиз. Бунинг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожланиб бор-ган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топши-риш, яъни ўзини-ўзи бошқариш органларини янада ривожлантириш де-макдир»1.
Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятла-
ри, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлаш-малари сифатида эътироф этилади (Ўзбекистон Республикаси Конституция-си, 56-модда, 13-боб).
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада «жамоат бирлашмаси» тушун-часи ишлатилган бўлса-да, 90-йилларнинг ўрталарига келиб, кўпроқ «нодав-лат ташкилот» ёки «учинчи сектор» тушунчаси ҳам (яъни, биринчи сектор — давлат ташкилотлари, иккинчи сектор — тижорат ташкилотлари) қўлла-нила бошлади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish