Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-мавзу. Сиёсий элита ва лидер 182 13-мавзу



Download 2,58 Mb.
bet2/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

12-мавзу. Сиёсий элита ва лидер 182
13-мавзу. Сиёсат ва миллатлараро ҳамда динлараро муносабатлар 198
14-мавзу. Сиёсий конфликтлар 209
15-мавзу. Сиёсий онг ва сиёсий мафкуралар 220
16-мавзу. Сиёсий маданият ва сиёсий ижтимоийлашув 236
17-мавзу. Халқаро сиёсат ва халқаро тизим 248
18-мавзу. Ташқи сиёсат. Ўзбекистоннинг жаўон ўамжамиятига
интеграцияси 262
Адабиётлар рўихати 279

Тошкент ш., Буюк ипак йўли кўчаси, 54-уй.
Тел.: 267-0846.
Электрон почта: доё1гё)игаеу@уаЬоо.Ғг;
© ЖИДУ, Тинчлик таълими ва маданиятлараро ҳамжиҳатлик маркази, 2012.

Кириш
ЎЗБЕКИСТОНДА СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНИ ВА УНИНГ РИВОЖПАНИШИ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Маълумки, сиёсий билимлар жамиятни риюжлаширишда мухим ўрин эгал-лайди. Сиёсий билимлар асосида нафақат давлат ва жамият бошқарувини тўғри ташкил қилиш мумкин, балки шу билан бирга, жамият хаётининг энг муҳим стратегак йўналишлари бўйича сиёсий башоратни амалга ошириш ва истиқбол-даги турли риюжланиш концепцияларини ҳам ишлаб чиқиш мумкин.
Хорижий мамлакатларда ушбу фанга жуда катта эътибор берилади. Ай-ниқса, ривожланган мамлакатларда сиёсий билимлар олий ўқув юртларида кенг ўқитилади ва ўрганилади. ТТТу билан бирга, ушбу мамлакатларда сиёсий тадқиқотлар билан шуғулланувчи алоҳида махсус илмий-тадқиқот институт-лари, марказлар, жамғарма ва уюшмалар ташкил этилган. Масалан, Фран-цияда Миллий бошқарув институти (ЕМА), Сиёсий фанлар институти (ТпзЙШ: дез Зслепсез РоЮдиез), АҚШда Уруш ва тинчлик тадқиқотлари институти (1\УРК1), Норвегияда Тинчликни ўрганиш институти (РКЮ), Швецияда Демократия ва сайлов тизимларини ўрганиш халқаро институти (ШЕА), Ҳин-дистонда Сиёсий тадқиқотлар маркази (СРК) каби ўнлаб илмий муассасалар шулар жумласидандир.
Таъкидлаш жоизки, Ғарб мамлакатларида олиб борилаётган тадқиқотлар, аввало, ўзининг амалиётга йўналтирилганлига билан ажралиб туради. Айнан ана шу алоқадорлик, яъни назария ва амалиётнинг ўзаро боғликлиги уларда давлат ва жамият бошкэрувининг тўғри ташкил қилинишига олиб келди ва бу ҳол, пировард натижада, ушбу мамлакатларнинг ижтимоий-иқшсодий тараққиёти-ни таъминлаб берган омиллардан бири бўлди, десак янглишмаймиз.
Мазкур қўлланманинг эътиборли жиҳати ҳам шундаки, унда сиёсат-шуносликнинг асосий назарий жиҳатларини қамраб олувчи мавзулар бево-сита амалиёт билан, хусусан, Ўзбекистон амалий воқелиги билан чамбар-час боғликликда тақцим этилган. Қўлланмада келтирилган илмий тушунча ва шарҳлар мумтоз сиёсатшунослик назариялари ва концепцияларига асос-ланган бўлиб, ўз навбатида, муаллифлар Ўзбекистонда амалга оширилаёт-ган чуқур иқгисодий, сиёсий, ижтимоий маънавий ислоҳотлар ва ўзгариш-ларни, қолаверса, сиёсий жараёнларни таҳлил қилишга ҳам ўз диққатлари-ни қаратганлар.
Ҳозирга кунда Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқца. Бу табиий ҳол, албатта. Чунки ёш мустақил респуб-ликамиз ўз сиёсий тизимини шакллантириш ва ривожлантириш йўлида дадил қадам ташламоқца. Демак, ушбу йўналишда илмий назариялар, концепция-лар ва қарашларнинг изчил тизимини шакллантиришни давр тақозо этмоқца.
Мустақилликнинг ўтган йилларида сиёсий билимларни ўқитиш ва ўрга-ниш бўйича талайгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, турли олий ўқув юртларида ва илм даргоҳларида сиёсатшунослик бўлимлари очилди (бу бо-рада Жаҳон иқгисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат ша-рқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Рес-публикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси каби илмий-ўқув муассасалари пешқадамлик қилмоқцалар). Ўзбекистон Рес-публикаси Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) томонидан сиёсий тадқи-қотларни жонлантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқца. 1992 йилдаёқ ОАК томонидан сиёсий тадқиқотлар соҳасида тўрт йўналишда (23.00.01-сиёсатшунослик назарияси ва тарихи, 23.00.02-сиёсий институтлар ва жараёнлар, 23.00.03-сиёсий маданият, 23.00.04-халқаро тизимлар ва умум-башарий тараққиётнипнг сиёсий муаммолари) илмий тадқиқотларни фаол-лаштириш мақсадида ихтисослашган илмий кенгашлар ташкил этилди. На-тижада, 1992-2010 йиллар мобайнида юртимизда ўнлаб фан докторлари ва номзодлари етишиб чикди. Бугунги кунда эса сиёсий муаммолар соҳасида юзлаб олим ва мутахассислар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқцалар. Рес-публикамиз сиёсатшунослик фанининг ўтган ўн олти йиллик ривожини сар-ҳисоб қилиб, бу борада салмокли ишлар қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Энг аввало, янгича фикрловчи олимлар гуруҳи шаклланди ва ушбу фаннинг му-хим инфраструкгураси бунёд этилди.
Лекин, назаримизда, бу ишлар ҳали жуда кам. Сиёсатшунослик фанини ривожлантириш бўйича ҳали бир қатор ишларни амалга ошириш лозим. Чу-нончи, ўзбек тилида дарсликлар, қўлланмалар, ўқув дастурларини нашр этиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, хорижий мамлакатларда илмий тадқи-қотлар олиб борилаётган илмий маркарзлар ва олимлар билан яқиндан та-нишиш ва ҳамкорлик ўрнатиш, сиёсий ҳаётнинг турли муаммолари бўйича тадқиқотларни янада фаоллаштириш, ушбу илмий-тадқиқот ишларини му-вофиқлаштириш, республикамиздаги сиёсатшунос олимлар уюшмаларини ташкил қилиш каби бир қатор ишларни ҳам амалга ошириш лозим. Сиёсат-шунослик фани ўқитилаётган олий ўқув юртларини керакли ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ушбу фандан сабоқ берувчи профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, кенг оммани сиёсий тадқиқотлар билан яқиндан та-ништириб борувчи телерадио дастурлари ва даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш ҳамда янгаларини бунёд этиш, Интернетда махсус веб-саҳифалар ташкил қилиш сингари каби долзарб муаммолар турибди.
Маълумки, давлат ва давлатчилик сиёсатшунослик фанининг марказий мавзуларидан бири хисобланади. Шу боис, И. А. Каримовнинг "Бугун биз қан-дай давлат қураяпмиз, унинг сиёсий ва ижтимоий негизи, унинг қиёфаси қандай бўлиши керак? " деган саволга "Ҳар бир давлат бетакрор ижтимоий ҳодисадир. У ҳар қайси халқ тарихий ва маънавий тараққиётининг ҳосилидир, унинг ўзига хос, ўзига мос маданияти ривожининг натижасидир"1 деб айтган сўзлари Ўзбекистон сиёсатшунослиганинг методологик асоси ҳисобланади.
1 И. Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-том. Т., 1996. б-бет.
5

Ўтган ўн олти йилдан сал кўпроқ вақт давомида Ўзбекистон Республикаси бутун бир тарихий даврни ўз бошидан кечирди. Мамлакатимизда ўтказилаёт-ган чуқур иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий, ижтимоий ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳакли равишда бозор иқгисодиётига ўтиш-нинг "ўзбекча модели" деган ном олди. Бу тарихий тажриба қатор сиёсатшу-нос олимлар, иқгисодчилар, тарихчилар, қолаверса давлат арбоблари томо-нидан қунт билан ўрганилмоқца.
Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанининг долзарб муаммоларига бағиш-лаб, 2007 йил давомида Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида ўтка-зилган туркум илмий-амалий анжуманларнинг иштирокчилари сиёсий фан-лар олдида турган долзарб вазифлар қатори «дарсликлар, ўқув дастурлари ва ўқув-методик қўлланмаларнинг етишмаслигани» ҳам алоҳида таъкидладилар. Қўлингиздаги ушбу китоб ана шу бўшлиқни оз бўлса-да, тўлдиришга хизмат қилишидан умидвормиз. Ундан олий ўқув юртларида сиёсатшунослиқ фани-дан сабоқ бераётган ўқитувчилар, магистрлар, талабалар, шунингдек, иж-тимоий-сиёсий фанлар соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган та-дқиқотчи-мутахассислар бирдек фойдаланишлари мумкин.
Ушбу қўлланмани тайёрлашда «Сиёсатшунослик асослари» ўқув қўллан-ма (ТДШИ-2005), «Сиёсатшунослик асослари» маърузалар матни (ЖИДУ, 2005), «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалаиёти» олий ўқув юртлари учун дарслик (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузу-ридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, 2005) ва Ўзбекистон Рес-публикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нашр этилган "Сиёсатшунослик" маърузалар матни (Тошкент, 2000), Политология. Ўқув қўлланма (Тошкент давлат иқгисодиёт университети ва Тошкент давлат юри-дик институти, 2006) каби нашрлардан кенг фойдаланилди. Шунингдек, қўлланма мавзуларини янада аниқроқ баён қилиш мақсадида турли тизим-ли-мантиқий жадваллардан ҳам кенг фойдаланилди.
Ушбу ўқув қўлланмани тайёрлашда ўз маслаҳатларини аямаганлиги ва уни нашр этишда кўрсатган беминнат ёрдами учун ЮНЕСКО ишлари бўйи-ча Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси масъул котиби А.Н.Икро-мовга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Мазкур китобда муаллифлар ўз олдиларига қўйган мақсадларга қай да-ражада эришганликларини вақт кўрсатади. Шунингдек, зукко ва доно талаба-лар, талабчан ўқитувчилар қўлланма мазмуни билан танишиб, ўз фикр-му-лоҳазаларини билдирадилар, деган умиддамиз.
Рахмон Фармонов,
т.ф.д., проф., ЖИДУ ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish