1-жадвал Сиёсатшуносликнинг фан сифатидаги асосий функцшшари
Функциянинг номи
Функциянинг моҳияти
Методологик функция
Сиёсатшуносликнинг асосий хулосалари алоҳида олинган
ижтиомий ҳодисаларни ўрганувчи хусусий сиёсий назариялар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Назарий билиш функцияси
Дунёқараш ҳосил қилиш функ-цияси
Регулятив функция
Истиқболни белгилаш функцияси
Сиёсатшунослик сиёсат тўғрисида, унинг жамиятдаги роли тўғрисида билимлар ҳосил қилади.
Сиёсий воқелик тўғрисида аниқ тасаввурларнинг шаклла-нишига кўмаклашади.
Сиёсий билимларни эгаллаш кишининг сиёсий хатти-ҳара-катларига бевосита таъсир кўрсатади.
Сиёсий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини очиб берар экан, сиёсатшунослик объектив равишда башорат ёки истиқболни белгилаш функциясини ҳам бажаради.
Аксеологик (баҳолаш) функция
Сиёсатшунослик сиёсий институтлар, тузум, сиёсий жа-раёнлар ва ҳодисларга баҳо беришга имкон туғдиради.
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Сиёсатшунослик сиёсий жараёнларни ўрганувчи фан сифатида бир қатор предметлар: сиёсий иқтисод, сиёсий фалсафа, сиёсий тарих, социология, халқаро муносабатлар, геополитика ва бошқалар билан узвий боғлиқ, қола-верса улар билан турдош. Бироқ, ўз навбатида, сиёсатшунослик мустақил фан бўлиб, ўзининг объекти ёки предмети, категориялари ва ўзига хос қону-ниятлари ҳамда хусусиятлари билан ажралиб туради. Сиёсатшуносликнинг объекти, юқорида қайд қилингандек, жамиятнинг сиёсий жабҳаси, уларда содир бўлаётган барча ҳодиса, жараёнларни қамраб олади. Тўғри, сиёсатшу-носликдан ташқари жамиятнинг бу соҳасини ҳуқуқ, сиёсий тарих, сиёсий фалсафа, сиёсий иқгисод, социология, халқаро муносабатлар, геосиёсат ва бошқа предметлар ҳам ўрганади. Бироқ уларнинг ҳар бири ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўз объектига эга. Демак, сиёсатшунослик фанининг объек-ти ёки предмети биринчи навбатда сиёсат ва сиёсий жараёнлардан иборат.
Бугунги кунда сиёсатнинг қандайдир бир қисқача таърифи тўғрисида сўз юритиш ниҳоятда мушкул. Сиёсий арбоблар, давлат раҳбарлари, сиёсатшу-нос олимлар бугунги кунда демократик тамойиллар юксалган мамлакатлар-нинг фуқароларини сиёсий майдонга жалб қилмоқцалар. Сиёсат ва унинг май-дони ҳақида сўнгги тўрт юз йил давомида жуда кўп маълумотлар тўпланди.
Инсониятнинг янги даврга қадам қўйиши муносабати билан сиёсат мутлақ кўпчилик кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжига айланди. Ҳатто сўнгги пай-
тларга келиб, халқаро сиёсат худудийлашди, жаҳон сиёсат майдонида янги-дан-янги мустақил давлатлар пайдо бўлди ва улар сиёсат субъектларининг фаол иштирокчиларига айландилар. Масалан, Европача сиёсат, АҚШ сиёса-ти, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий концепцияси ва ҳоказолар бунга мисол бўла олади. Сиёсатнинг қирралари жуда кўп бўлиб, унинг мазму-ни, моҳияти юздан ортиқ маъно ёки тушунчага эга. Жамиятнинг ривожлани-ши, такомиллашуви, айниқса, ривожланган демократик давлатларда сиёсат одамларнинг кундалик эҳтиёжига, амалиётига, ҳар бир фуқаронинг онгли фаолиятидаги сиёсий маданиятига айланди (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |