Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet4/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Стсатнинг асосий негизи қуйидагилардир:

  • демократия;

  • инсонга йўналтирилганлик, жиноятчиликка барҳам бериш;

  • маънавият;

  • ўз ватанига фуқаролик муҳаббати;

  • сиёсатнинг муайян тарихий шароитлардан келиб чиқиши, бошқа фан-
    лардан ҳам фойдаланилган ҳолда белгиланиши;

  • сиёсат миллатлар, ижтимоий гурухлар, давлатлар ўртасидаги уларнинг
    эҳтиёжлари ва манфаатларини амалга оширишга оид муносабатлар сифатида
    қаралиши;

  • сиёсатнинг давлат ишларида иштирок этиш, давлат фаолиятининг
    шакллари, вазифалари ва мазмунини белгилаши;

  • сиёсат — миллионлаб кишиларнинг тақдири, унинг инсон манфаат-
    ларига йўналтирилиши демакдир.

Сиёсат жамиятда муайян вазифаларни бажаради. Уларнинг айримларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. жамиятнинг барча гуруҳлари, қатламларининг ҳокимият нуқгаи наза-
    ридан мухим манфаатларни ифода этиш, одамларга ўз эҳтиёжларини қонди-
    риш ва ижтимоий мақомини ўзгартириш учун қўшимча имкониятлар бериш;

  2. юзага келадиган зиддиятларни оқилона ҳал этиш, уларни фуқаролар
    ва давлат ўртасидаги тамаддунлашган мулоқот ўзанига йўналтириш;

  3. сиёсий ва иқгисодий жараёнларни бошқариш ва уларга раҳбарлик
    қилиш;

  4. аҳолининг турли қатламларини бирлаштириш;

  5. шахсни ижтимоийлаштириш ёки инсонни шакллантириш. Унинг
    моҳияти шундан иборатки, сиёсат кўп ҳолларда инсонни ўзгартиради.

  6. ижтимоий тараққиётнинг инновационлигини таъминлаш ёки ҳаётни
    ижтимоий ташкил этишнинг янги шаклларини яратиш.

Сиёсат ҳақида санъат сифатида гапириш учун барча асослар бор. Давлат-ни бошқариш, жамият барқарорлигини таъминлаш ҳам санъатдир. Сиёсат — олдиндан кўра билиш санъати, ўйлаб қўйиладиган қадамлар, амалга ошири-ладиган тадбирлар, ҳаракатлар, ён беришлар ва ҳисоб-китоблар соҳаси.
Ҳақиқий инсонпарвар ва демократик жамият учун хос бўлган ҳалол си-ёсатга ўтиш — узоқ давом этувчи ва мураккаб жараён. Сиёсат санъат сифати-да, у билан шуғулланаётган ҳар бир кишининг тўғри сиёсий хатти-ҳаракат-лари нимадан иборатлигини, қандай йўллар билан энг кам куч сарфлаган ҳолда мақсадга эришиш мумкинлигини, муайян босқичда нималар мумкин ва мумкин эмаслигини англаб етишни билдиради.
Сиёсат санъат сифатида одамларни фаоллаштириш воситаларини воқе-ликка мос тарзда танлай олишда намоён бўлади. Моҳир сиёсатчи одамларни мураккаб вазифаларни ҳал этишга қўзғатиши мумкин бўлган пайтни тўғри белгалай олади. Унинг муваффақияти, фаолликка фақат биргина маъмурият-чилик билан эмас, балки одамлар учун қулай шароитлар яратиш, доимий ва оқилона талабчанлик билан эришишга ҳам боғлиқ. Раҳбарнинг маҳорати ин-сон хулқ-атворининг барча мураккаб жиҳатларини фарклай олишдан ибо-ратдир.
Моҳирона сиёсат чуқур ўйланган ва эҳтиёткор бўлиши лозим. У инсон-дан ўзининг бутун акл ва иродасини ишга солишни, қатьиятли бўлишни, хис-туйғуларини жиловлай олишни талаб қилади. Ахлоққа мужассам бўлган умуминсоний қадриятлар узилиб қолган бўлса, яратувчиликка эмас, бузғун-чиликка хизмат қилувчи, ғаразли мақсадларни кўзда тутувчи сиёсат ҳам мо-ҳирона бўлиши мумкин.
Қадимги Шарқ, Греция ва Римдаги қарашларга кўра, сиёсат ва ахлоқ бир-биридан ажратилмаган. Плутарх "виждонсиз кишига ҳокимиятни ишо-ниб топшириш аклсиз кишининг қўлига қилич бериш билан баробар" экан-лигини таъкидлаган эди. Айнан шу фикрни XIX асрда Т. Жефферсон ҳам илга-ри сурди: «Бутун бошқарув маҳорати ҳалол бўлиш маҳоратидан иборатдир».
Ахлоқ ижтимоий онгнинг ва унинг амалда рўёбга чиқарилишининг шак-лларидан бири бўлиб, у одамлар хулқ-атворининг ижтимоий зарур типини
барқарор этади. Риоя қилиниши давлат органлари томонидан қўллаб-қувват-ланадиган ва назорат қилинадиган ҳуқуқий меъёрлардан фарқли ўларок, ахлоқ меъёрлари жамоатчилик фикри ва таъсирига, ишонч, анъана ва одатларга суянади. Ахлоқ инсоннинг жамиятга, ҳокимият тузилмаларига, жамоага, оилага нисбатан хатти-ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Ахлоқ қадриятла-ри вақг ўтиши билан ўзгаради. У турли халқларда турлича бўлади. Ахлоқнинг асосий муаммолари яхши одат, хулқ-атвор, фаолият нимадан иборат, одоб-га хос, муносиб ишлар нималар эканлиги ҳақидаги масалалардир. Ахлоқ шах-сий дунёқарашнинг таркибий қисми бўлиб, кўп жиҳатдан шахс учун ижти-моий-сиёсий дунё манзарасини белгилайди.
Сиёсат инсон фаолиятининг энг муҳим соҳаларидан бири бўлганлига учун уни ахлоқцан ажратиш мумкин эмас. Сиёсат оламига, унинг институт-лари, муносабатларига, сиёсий дунёқарашга, жамият аъзоларининг хулқ-атворига дахлдор бўлган ахлоқий қадриятлар ва меъёрлар яхлит ҳолда сиёсий этикани ташкил этади. Ундан сиёсатга баҳо бериш, хусусан, айрим шахслар-нинг сиёсий фаолиятини баҳолашда фойдаланилади.
Ахлоқ инсонни ўз хулқ-атворидан четга чиқиб кетишдан саклайди, ин-дивид билан бутун жамоа ўртасидага зиддиятларнинг ҳал этилишига хизмат қилади. Ахлоқ сиёсатни, назоратсиз сиёсий фаолият эркинлигани чеклаб қўяди, шу сабабли, сиёсат кўп ҳолларда ундан қутулишга интилади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish