Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet14/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Олигархия (озчилик ҳокимияти) — бу ҳокимият тепасида бойлар тура-диган тузум, у мулк цензига, яъни мулкий чеклашга асосланган. Олигархик давлатларда олижаноб одамлар ҳам ҳукмдорларнинг манфаатпарастлиги ту-файли камбағаллик ва хонавайрон бўлишдан, фуқаролик ҳуқукларини йўқо-тишдан қочиб қутула олмайдилар. Бундай одамларнинг қалби нафратга тўла-ди ва улар давлат тўнтариши қилиш режасини ўйлайдилар, барча маблағла-рини ана шу мақсад йўлида сарфлашдан ҳам қайтмайдилар. Камбағалларнинг ғалабаси эса демократик давлат кўринишига ўтишни билдиради.
Демократияда Греция шароитларида фуқароларнинг ўзига хос тенглиги мавжуд эди. Кўп масалалар қуръа ташлаш орқали ҳал қилинар, форумларда муҳокамага қўйилаБироқ халқ йиғинида ҳамма нарсани чаққон демагог-лар томонидан бошқарилиб турувчи оломон ҳал этган. Натижада демократия — бу халқ ҳокимияти эмас, балки халқ кимнинг таъсири остида бўлса, ўша-нинг ҳокимияти бўлиб қолар эди. Энг асосийси, Платоннинг фикрига кўра, демократия чекланмаган озодликни жорий этди, ҳамма нарсага йўл қўйиб бериш хаосга, яъни тартибсизликка олиб келди, одамлар ҳатто қонун билан ҳам ҳисоблашамай қўйдилар.
Бироқ «. . . меъёридан ортиқ озодлик айрим шахс учун ҳам, давлат учун ҳам ҳаддан ортиқ қулликдан бошқа оқибатга олиб келмайди. Демократия ҳад-дан ортиқ озодликдан тиранияга айланиб кетади, — деган эди Платон, — энг буюк ва энг шафқатсиз қуллик пайдо бўлади. Одамлар тартиб йўклигидан бе-зор бўладилар, ана шу пайтда тираннинг мудҳиш гавдаси намоён бўлиб, у тартиб ўрнатади, бироқ одамлардан озодликни тортиб олади».
Аристотелнинг асосий сиёсий асари «Сиёсат» ҳисобланади. "Давлат, — деган эди Аристотель, — одамларнинг ўзаро мулоқотда бўлиш, бир-бирла-рига ёрдам бериш, умумий эҳтиёжларини қондириш зарурати туфайли пай-до бўлади. Фақат худолар (улуғликлари сабабли), варварлар (қолоқликлари сабабли) ва ҳайвонлар (ақл-идрокка эга бўлмаганликлари сабабли) дав-латга эга эмаслар. Давлатнинг асоси инсоннинг ақл-идрокка эга табиатидир. Адолат ва адолатсизлик, эзгулик ва ёвузлик, ҳақиқат ва ёлғон ҳақида ту-шунчаларга эга бўлган ҳолда одамлар давлат мулоқоти шароитларида яшай оладилар.
Давлатдаги энг асосий куч — ҳокимият, у давлатни жипслаштиради ва унинг айрим бўлакларга бўлиниб кетишига йўл қўймайди. Давлатда ҳам, худди оиладаги сингари, кимдир бошқариши, кимдир эса бўйсуниши лозим. Бир давлат бошқа давлатдан ҳокимиятнинг ташкил этилиш шакли билан фарққилади.
Аристотель давлат кўринишининг унга маълум бўлган 158 турини таҳ-лил қилган ва мана шундай катта фактик асосга суянган ҳолда, давлат кўри-ниши шаклларининг типологиясини ишлаб чиққан. Давлат кўринишининг барча шакллари, Аристотелнинг фикрига кўра, учта «тўғри» ва учта «нотўғ-ри» шаклга бориб тақалади. Битта энг яхши одам ҳукмронлик қиладиган дав-латнинг тўғри шакли подшоҳ ҳокимияти деб аталади; энг яхши одамлар бо-
26
шқарадиган тўғри шакли аристократия, кўпчиликни тўғри бошқариш эса полития деб аталади.
Давлат ишлари бир нафар тасодифий шахс қўлида бўлган нотўғри шакл тирания, озчиликни ташкил этувчи бойлар ҳокимият тепасида турган нотў-ғри шакл олигархия, жипслашамаган кўпчилик бошқарувидаги нотўғри шакл демократия ҳисобланади. Моҳиятига кўра, Аристотель кўпчиликнинг уюш-ган ҳокимияти — мўътадш демократияни (полития) кўпчиликнинг уюшма-ган номўътадил ҳокимияти — оломон ҳокимияти (охлократия)дан алоҳида ажратади. У тиранияни бошқарувнинг энг ёмон шакли, демократияни эса барча номақбул бошқарув шаклларининг энг беозори, деб ҳисоблаган.
Аристотель таклиф қилган таснифда «қонун» ва «умумий фойда» тушун-чалари мавжуд. Аристотель давлат ҳаёти ҳақидаги қонунларга жуда катта аҳами-ят берган. Аристотелнинг фикрича, қонунлар умумий фойдани, давлатнинг фойдасини, барча фуқаролар фойдасини, бойлар ва камбағаллар, зодагон-лар ва халқ фойдасини ҳимоя қилиши керак. Улар муросасозлик табиатига эга бўлиб, ҳеч кимнинг манфаати учун хизмат қилмайди. Лекин барча тоифа-нинг ўзаро мулоқотда фойда олганлари ҳолда ягона давлатда бирга яшашла-рига имкон яратади. Тўғри шакллардан оғишлари хоҳ тиран ҳоқимияти дав-рида бир кишига ёқиш учун қилинган бўлсин, хоҳ бойлар хукмронлигида озчиликка ёки демократик режимда кўпчиликка ёқиш учун қилинган бўлсин, барибир қонунларга нописандлик билан қараш хусусиятига эга бўлади.
Қадимги Римда сиёсий-хуқуқий таълимотлар, энг аввало, машҳур нотиқ ва давлат арбоби Цицерон (милодгача бўлган 143-103 йиллар) номи билан боғлиқ. Унинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари учта асарда баён этилган бўлиб, улар «Давлат ҳақида», «Қонунлар ҳақида», «Бурчлар ҳақида» деб аталади. У биринчи бўлиб ҳуқуқ ва давлатнинг ҳамда хуқуқий муомаланинг субъекти сифатида «фуқаро» тушунчасини илмий муомалага киритди.
Бунда табиий ҳуқуқ ва давлат ажралмасдир ва улар бир пайтда бўлади, деб ҳисобловчи Платон ва Аристотелдан фарқли ўлароқ, Цицерон, аввал табиий ҳуқуқ пайдо бўлади, сўнгра эса давлат ва ёзилган қонунлар вужудга келади, деб ҳисоблаган1. Ҳуқуқшунос ва тажрибали маъмуриятчи сифатида у, «Давлат — бу қонун жамияти. Бойликни ва қобилиятларни баробар қилиб бўлмаса-да, аммо, ҳеч бўлмаганда, қонун олдидаги хуқуклар тенг бўлиши зарур»2, деб таъкидлайди.
Цицерон давлатни халқ мулки сифатида таърифлайди ва бунда «рим ха-лқи» ва «оломон» тушунчаларини қатьиян фарклайди. Унинг фикрига кўра, халқ кишилар хуқуқининг умумийлиги ва умумий манфаатига асосланган бирлашмасидир. «Оломон»га эса у унинг бефарклиги, исёнларга ва давлатга зарар етказувчи бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга мойиллиги учун таъна қилади ва ҳурмат қилмайди. Бошқарувнинг учта оддий шаклини подшоҳ ҳокимияти, аристократлар ҳокимияти ва халқ ҳокимияти (демократия)ни бир-биридан фарқлаган ва уларнинг ҳар биридаги афзалликларни эътиборга
1 Цицерон. Диалоги. О государстве. О законах М., 1969. С. 95.
2 Ўша жойда. 98-бет.
27
олган ҳолда Цицерон давлатнинг энг оқилона шакли сифатида ана шу афзал-ликларнинг барчаси фаолият кўрсатадиган қоришиқ шаклнинг тарафдори бўлиб чиқци.
Рим империясида сиёсий фикрнинг ривожланиши учун Сенека, Эпи-кур, Марк Аврелий кўп ишлар қилдилар. Светоний ўзининг «Ўн икки Цезар-нинг ҳаёти» китоби билан сиёсий портретлар яратиш анъанасига асос солди.
Қадимги Римда ҳуқуқшуносларнинг (Гай, Павел, Ульпиан, Юстиниан ва бошқалар) ижодий саъй-ҳаракатлари туфайли янги фан — юриспруденци-яга асос солинди, унинг диққат марказида назарий ва амалий хусусиятга эга бўлган муаммоларнинг катта мажмуаси турарди. Рим ҳуқуқининг ютуклари ҳозирга қадар ҳуқуқшунослик фанларининг ривожланишидага бошлангич асос бўлиб келмоқца.
Милодий биринчи асрда Рим империяси ҳудудида насронийлик дини (хри-стианлик) кенг тарқалди. Илк христиан илоҳиётчилари ҳар ким ўз ишини қилиши керак, деб ҳисоблаб, сиёсат билан унча қизиқмадилар. Бироқ IV аср ўрталарига келиб христианлик Римнинг давлат динига айланди ва христиан черкови сиёсатга нисбатан ўз қарашларини ишлаб чиқа бошлади.
Биринчилардан бўлиб сиёсатга черковнинг кўзга кўринган арбоби Авлиё Августин (354-430) эътибор берди. Унинг «Илоҳий шаҳар» рисоласи давлат ва хуқуқ муассасалари ҳақидаги мулоҳазалардан иборат бўлиб, муаллиф ушбу муассасалар инсоннинг гуноҳи учун худо томонидан юборилган, деб ҳисоб-лайди. Шаклланган сиёсий муносабатларни у «инсон ҳаётининг табиий тар-киби» деб атайди ва бу вақтинчалик ҳодиса (қиёмат кунигача) эканлигини кўрсатиб ўтади. У инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати худога бўлган нафрат даражасигача етиб борган «ер шаҳри» ўрнига инсоннинг худога бўлган му-ҳаббати унинг ўзидан нафратланиши даражасигача борган «илоҳий шаҳар» келишига ишонади.
Августин таълимоти ўрта асрлар католик черковининг диний ҳокимият-нинг дунёвий ҳокимиятдан устунлигини асословчи янги мафкураси учун не-газ бўлиб хизмат қилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish