ган. Фиръавн сиймосида ҳукмдорнинг олий сиёсий ҳокимияти ҳам, бош ко-ҳин, яъни маънавий ҳукмдор ҳам бирлашган эди. У табақаларнинг ижтимоий «пирамидаси»нинг тепасида турадиган ва яратувчи худо билан одамлар ора-сида воситачи хисобланган.
Энг қадимги сиёсий-диний ҳужжатлардан бири — «Птаххотеп насиҳат-лари» (милодгача бўлган XXVIII аср) да барча мисрликларнинг фиръавнга сўзсиз ва мутлақ бўйсунишлари, ижтимоий тенгсизликнинг зарурияти ва мақсадга мувофиклиги, хўжайинларнинг «қуйи» табақага мансуб одамларга яхши муносабатда бўлишлари лозимлиги ҳақида сўз юритилган.
Месопотамияда Вавилония, Оссурия ва Хетт подшолиганинг қонунлари энг муҳим ёдгорликлардир. Улар подшоларни ўз аъёнлари ёрдамида ҳукмрон-лик қилувчи, худоларга ўхшаш мавжудотлар сифатида тасаввур қилганлар. Масалан, Вавилон подшоси Хаммурапи қонунларида (милодгача бўлган XVIII аср) ҳукмдор қаттиққўл, аммо «кучлининг кучсизни хафа қилишига йўл қўймай-диган, етимлар ва бойларга нисбатан адолат кўрсатилиши» ҳақида ғамхўрлик қилувчи, ўз фуқароларининг адолатли отаси сифатида тасвирланган.
Қадимги Ҳиндистонда муқаддас матнлар ва Веда битиклари сиёсий ғояларнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилган. Инсоннинг тўғри, имонли ҳаёт кечиришини белгилаб берувчи диний-фалсафий, сиёсий, ахлоқий ва ҳуқуқий қоидаларнинг йиғиндисидан иборат бўлган «Ману қонунлари» (инсонларнинг афсонавий аждоди) да ҳам муқаддас китобларнинг таъсири сезилиб туради.
Қадимги Ҳиндистонда яратилган энг машҳур ва мазмундор сиёсий ри-сола «Артхашастра ёки сиёсат шми» бўлиб (милодгача бўлган IV-III аср-лар), унинг муаллифи брахман Каутилья хисобланади. Рисолада энг муҳим давлат, сиёсат ва хўжалик масалаларининг бутун мажмуаси таҳлил этилган, амалий маслаҳатлар берилган.
Ушбу китобнинг давлат асосларига бағишланган бўлимида шундай дей-илади: «Давлатнинг асосий унсурлари қуйидагилар: подшо, вазир, мустаҳ-камланган шаҳарлар, қишлоқ жойлари, хазина, қўшин ва иттифоқчилар». Асарда «идеал подшоҳ», айниқса жуда муфассал тавсифланган. Одамларни унинг томонига жалб қилувчи сифатлар нуқгаи назаридан у юқори насабли, бахтли ва омадли, адолатли, сўзидан қайтмайдиган, ўз атрофига ёмон одам-ларни йўлатмайдиган киши бўлиши лозим. У қизиқувчанлик, ўқишга, би-лишга бўлган қобилият, билган нарсаси хусусида фикр юритиш, маъносиз фикрларни рад этиш ва ҳақиқатни изчил ҳимоя қилиш сингари аклий сифат-ларга эга бўлиши керак. Унинг фаолияти сўзамоллик, топқирлик, яхшилик, узоқни кўра билиш, ёмонликни қайтара олиш, уруш эълон қилиш ёки сулҳ тузишда моҳир бўлиш каби ижобий хусусиятлар билан ажралиб туриши, шу-нингдек, у ҳирсдан, очкўзлик, паришонхотирлик, тухматга мойиллик каби салбий сифатлардан холи бўлиши лозим. Асарнинг шу бўлимида қуйидагича огоҳлантириш ҳам мавжуд: «ижобий фазилатларга эга бўлмаган шоҳ ўз фуқа-ролари ёки душманлари қўлида ҳалок бўлади»1.
1 Хайдаров А. А. и др. Основм политологии. Т., 2003. С. 20.
19
Подшоҳ томонидан ўтказиладиган машваратлар (мажлис, йиғилиш)га алоҳида эътибор берилган. Машварат ёпиқ бўлиши, «ундан бирон сўз ташқа-рига чиқмаслиги, у ерга қушлар ҳам назар ташлай олмаслиги» кераклиги уқшрилган.
Машваратнинг қуйидага бешта унсури санаб ўтилади:
ишга киришиш усули;
етарли миқцордага материал ва одамларнинг мавжудлиги;
вақг ва жойнинг белгиланиши;
муваффақиятсизликларга қарши тура олиши;
ишнинг хайрли якунланиши.
Асарнинг «Ўз мамлакатида содиқ кишиларнинг ва сотқинлик кайфия-тидаги одамлар тоифаси орқасидан кузатиш» деб аталган бўлими алоҳида диқ-қатга сазовор. Бу ўринда жосуслик ва провокациялар техникаси тасвирлаб берилган. Асосий мансабдор шахслар — оддий шаҳарликлар, қишлоқ аҳолиси — барчанинг ортидан доимий кузатув олиб бориши лозим.
Жосусларга одамлар тўпланадиган жойларга — мажлислар залларига ва ҳатто, ибодат учун таҳорат олинадиган жойларга кириб олиш тавсия этилган. Сочлари қирилган ёки ўриб олинган дарвешлар қиёфасидаги жосуслар одам-ларнинг мамнунлиги ёки норозиликларини билиб олишлари зарур бўлиб, бу ҳукмдор сиёсатидан мамнун ва рози бўлганларни подшоҳ ўз туҳфа ва инъом-лари, илтифоти орқали сийлаб, норозиларни жазога тортиши учун асос бўлган.
Кўриниб турибдики, подшоҳ ҳокимияти томонидан жосусларга тавсия қилинаётган хатти-ҳаракатлар нуқтаи назаридан қараганда «идеал подшоҳ» образи ўз жозибасини йўқотади.
«Артхашастра»да таъкидланишига кўра, давлат ташқи сиёсатида олтита усулдан фойдаланиши лозим:
душман томонларини ўзига боғлаб қўювчи шартнома тузилишини та-
қозо этувчи сулҳ;
рақибга зиён етказиш мақсадида урушиш;
бефарклик ҳолатида кутиш вазияти;
хужум, яъни душманга хужум қилиш чора-тадбирларини кўриш;
четдаги бошқа биров билан, бошқа давлатлар билан иттифоқ тузиш
йўлини излаш;
гоҳ уруш, гоҳ сулҳдан фойдаланишдан иборат икки ёқлама сиёсатдан
фойдаланиш.
Асарда кўриб чиқилган қуйидаги масала ҳам диққатга сазовор: кучли, лекин адолатсиз ҳукмдорга қарши уруш бошлаш керакми ёки кучсиз, лекин адолат билан ҳукмронлик қилаётган хукмдорга қаршими? «Артхашастра»да-ги жавоб қуйидагича: кучлироқ бўлган, лекин адолатсизлик билан ҳукмрон-лик қилаётган подшоҳга қарши бориш зарур. Зеро, бундай ҳукмдорга хужум қилинса, унинг фуқаролари унга ёрдам бермайдилар; улар ўша хукмдорни қувиб юборишлари ёки душман томонга ўтишлари мумкин. Агар анча заиф, лекин адолатли ҳукмдорга хужум қилинса, у ҳолда фуқаролари унга ёрдам берадилар ва урушнинг оқибати қандай тугаши номаълум бўлади.
Рисоланинг бошидан охиригача ҳар қандай воситалар билан ҳокимият
20
ва бойликни қўлга киритиш, химоя қилиш ва кенгайтириш лозимлиги таъ-кидланади. Хусусан, яхши воситалардан ҳам, шунингдек, агар улар ишончли ёки бирдан-бир имконият бўлса, салбий воситалардан ҳам бир хилда фойда-ланиш керак1. Бир неча минг йил ўтгандан сўнг бу фикрни италиялик сиёсат-шунос Н. Макиавелли ҳам алоҳида такрорлаган.
Қадимги Хитойда сиёсий фикрнинг туғилиши ва унинг хусусияти жид-дий ўзига хосликка эга эди. Гарчи осмон иродаси олий, белгиловчи ибтидо — дао (йўл, қонун) сифатида тан олинса-да, унга муқаддас китоблар таъсир кўрсатмаган. Хитой донишмандларининг диққат марказида давлатни таш-кил этиш, уни бошқариш, инсон ва жамият муносабатлари муаммолари турар эди.
Бу ҳол Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций (асли номи хитойчада — Кун Фу-цзу — маъноси кун устози, милоддан олдинга 551-479 йиллар) ижо-дида яққол намоён бўлади. Конфуцийнинг асосий асари «Лунь-юй» (Баҳс ва таҳлил) ҳисобланади. Унинг таълимоти конфуцийлик деб аталиб, Хитой та-рихида диннинг ўзига хос эквиваленти вазифасини бажарган.
Конфуций Хитойнинг Лу подшоҳлигида туғилиб, ҳаётининг аксарият қисмини шу ерда ўтказган. Конфуций яшаган даврда Лу подшоҳлигида ички ижтимоий-сиёсий вазият ўта оғир бўлган. Подшоҳ номигагина тахтда ўтир-ган, асосий сиёсат ва хукмронликни ўша даврдаги кучли қабила бошқар-ган. Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, Конфуций ўз асарларида хукмдорнинг адолатли бўлиши, олиб борилаётган сиёсатнинг халқ манфаатларига мос-лигини таъминлаш ҳақида орзу қилган. Ўз асарларида у шу ғояларга даъват қилиб келган. Конфуций таълимотидаги энг муҳим ғоялардан бири ҳоки-мият билан халқ ўртасидаги ўзаро муносабатларда халқнинг ишончини сақлаб қолишдан иборат эди. Акс ҳолда, унинг фикрича, давлат таназзул-га юз тутади2.
Конфуций қадимги давр меъёрларини чуқур ўйлаган, ўзи яшаган воқе-ликни ҳисобга олган ҳолда ижодий талқин қилган. Ҳокимият келиб чиқиши-нинг илоҳий ва табиий жиҳатларини тан олар экан, у одамларнинг ҳаётини қай тарзда ташкил этиш, давлатда адолатли ва оқилона тартибни таъмин-лашни ўзининг асосий мақсади деб билган. Бу тартиб бешта турли хил ўзаро тенг бўлмаган муносабатларни тақозо этади: ҳукмдор ва тобелар, эр ва хо-тин, ота ва ўғил, ака ва ука, устоз ва шогирд ўртасидаги муносабатлар. Улар-да бир томондан фармойиш, амр-фармон, иккинчи томондан, сўзсиз бўйсу-ниш бўлиши лозим. Ҳукмдорликни адолат ва марҳамат билан олиб бориш, бўйсунганда эса садоқат ва самимийлик кўрсатиш керак. Шу билан бирга, Конфуцийда дўстлар ўртасидага муносабатлар ҳам алоҳида ўринга эга бўлиб, дўстликда ҳар икки томон эзгулик қоидасига амал қиладилар.
Конфуций сиёсий таълимоти асосида эзгулик, инсонийлик тамойили ётади. Инсонийлик нима? — деган саволга у шундай жавоб берган: «Уйда ўзини одоб билан тутиш, ишга эҳтиром билан қараш, бошқалар билан муносабат-
1 Қаранг: Арташастра или наука политики. М., 1993. С. 31-37; 284-299.
2 Мусский И. Сто великих мьюлителей. М., 2004. С. 33.
21
да ҳалол бўлиш» 1. Унинг одоб-ахлоқ кодексининг олий мақсади — давлат ва жамиятда адолатли ижтимоий-сиёсий режим ўрнатишдан иборат эди.
Конфуций давлатнинг патриархал-патерналистик концепциясини ривож-лантирган. Унинг таъкидлашича, давлат—катта оиладир. Император ҳокими-яти гўё оила бошлиги — отанинг ҳокимиятидек адолатли ва қўл остидагилар-га меҳр-шафқатга асосланган. Ҳукмдор ва фуқаролар муносабати — оила аьзо-ларининг муносабатини эслатади: кичиклар катталар қарамоғида ва уларга итоат қилади. Конфуций одамларни ижтимоий келиб чиқишига кўра 4 қат-ламга ажратади:
аслзодалар (ҳар қандай билимга туғилишдан эга);
билимларга ўқиш-ўрганиш жараёнида эга бўлганлар;
билимларни қийинчилик билан ўзлаштирувчилар;
билим олишга интилмайдиганлар.
Шу тариқа, одамлар ўртасида тенгсизлик мавжудлиги ва оми одамлар, қуйи табақалар, кичиклар олий насаб аслзода, катталарга бўйсунишлари за-рурлиги белгилаб берилади. Ҳокимият оқсуяклар қўлида тўпланиши лозим. Конфуций ҳокимиятнинг адолат ва меҳр-шафқатга асосланиши кераклиги-ни, фуқаролар эса исёнлардан ўзларини тийишлари лозимлигини уқтиради. Бошқариш— ҳаммани жой-жойига қўйиш демакдир 2. Давлат ҳокимияти халқ ишончисиз мавжуд бўла олмайди, аммо ҳукмдорлар ҳаммага ўрнак бўлиш-лари лозим. Конфуций таълимотига кўра, «Ҳукмдор халқни ўз фарзандидек севиши, фуқаролар ҳукмдорни ўз отасидек ҳурмат қилиб, эъзозлаши лозим», дейилади. Одамларнинг «нажиб» ва паст кишиларга бўлинишини ўзгартириб бўлмайди, дейилган. Бу таълимот Хитойда кўп асрлар давомида ҳукмрон иде-ологая бўлиб хизмат қилиб келди.
Адолатли тузум ўрнатиш барча одамларга, энг аввало, уларни бошқа-раётган кишиларга дахлдор бўлган муайян қоидалар (ли) ва меъёрлар (сяо) га риоя қилинган тақцирдагина мумкин бўлади. Ли — бошқарувнинг поғонали тизимида одамларнинг хулқ-атвор қоидалари бўлиб, улар айримларни хушо-мадгўйликдан, бошқаларни ўзбошимчаликдан асрайди ва уларнинг ҳар би-рига ўз қадр-қимматини сақлаш имконини беради. Ҳукмдор мансабдорлар-дан лига мувофиқ равишда фойдаланишга, мансабдор эса лига қатьий риоя этишга мажбур. Лига сўзсиз риоя қилинмаган тақцирда бутун бошқарув ту-зилмаси яроқсиз бўлиб қолади ва охир-оқибат бузилади.
Сяо меъёрлари ўз табиати ва вазифаларига кўра анча кенгроқцир. Оила-даги, уруғдаги, барча даражадаги қариндош-уруғлар ўртасидаги муносабат-ларнинг жами мана шу меъёрлар билан тартибга солинган. Бу меъёрлар Хитойга хос бўлган қариндошчилик муносабатлари маданиятини таъмин-лади. Оилада ва қариндошлар ўртасида ўзаро ҳурмат муносабатларининг йўлга қўйилиши жамият ва давлатда тўғри муносабатлар ўрнатилишининг гаровидир.
Конфуцийликда инсоннинг фақат хулқ-атворига эмас, фазилатига хос хусусиятларга ҳам дахлдор бўлган яна бир меъёр — жень (жень — инсонни севиш, инсонийлик маъносида қўлланилган) бор. Бу сўзнинг моҳиятини Конфуцийнинг қуйидаги мулоҳазаларидан англаб олиш мумкин: «Агар одоб-ли бўлсангиз, сизга нисбатан хурматсизлик қилмайдилар; агар тадбиркор бўлсангиз, сизни қўллаб-қувватлайдилар; агар сиз ҳалол бўлсангиз, сизга ишонадилар; агар жиддий бўлсангиз, муваффақиятга эришасиз; агар хуш-феъл бўлсангиз, бошқаларнинг хизматларидан фойдалана оласиз» 1. Женнинг маъноси ана шу фазилатларга эга бўлиш ва уларни доимий равишда рўёбга чиқаришдан иборат. Умумлашган хулоса шуки, «сиёсатда женга жиддий амал қилинса, халқни осон бошқариш мумкин» 2. Конфуций вафотидан бир неча аср кейин унинг сиёсат соҳасидаги ғоялари расмий мафкура даражасига кўта-рилган ахлоқий-сиёсий доктринага асос бўлиб хизмат қилди.
Конфуций таълимоти танқидчилари "бу олижаноб таълимот, бироқ ре-алистик эмас, ундан Шарқ мустабидлигини мафкуравий жиҳатдан оклаш мақсадларида фойдаланса бўлади", деган фикр билдирадилар.
Чунончи, Хитой сиёсий фикрининг конфуцийлик билан рақобатда бўлган оқими — легизмнинг асосчиси Шан Ян (милодгача бўлган 390-338 йиллар) конфуцийлик услубидаги эзгуликка чақиришларни — қуруқ маҳмадоналик, конфуцийчиларни эса — халқнинг елкасида ўтирган паразитлардир, деган эди. Шунга қарамай, факт фактлигича қолди: «миллиард аҳолига эга бўлган Хитой XX асрнинг ушбу мамлакатни ларзага келтирган барча инқилобларга қарамай, ҳозирга қадар ўзининг қадрият мезонлари, одатдаги маданий сте-реотиплари, турмуш тарзи ва жамиятдаги ўзаро муносабатларнинг табиатига кўра асосий эътибори билан конфуцийлик мамлакати бўлиб қолмоқца. Кон-фуцийликнинг тарихий аҳамияти ҳам мана шундадир» 3.
Do'stlaringiz bilan baham: |