Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Қадимги Греция ва Римда сиёсий фикрнинг ривожланиши



Download 2,58 Mb.
bet13/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

2. Қадимги Греция ва Римда сиёсий фикрнинг ривожланиши.
Қадимги Грециянинг сиёсий фалсафаси ҳақли равишда Қадимги дунё сиёсий фикрининг чўққиси хисобланади. У аввал-бошданоқ озод кишилар мафкураси сифатида ривожланди, шу сабабли унинг асосий қадрияти озод-ликдир. Элладанинг жуғрофий жойлашувига хос хусусиятлари, бошқарувнинг турли шакллари ёнма-ён яшаши, давлатлараро муносабатлар ва маданий услубларнинг хилма-хиллиги сиёсий ҳаётнинг ҳақиқатан бой бўлишини таъ-минлади. Кўплаб шаҳар-давлатларда фуқаролар ҳокимиятни бошқаришда фаол иштирок этдилар, ҳокимиятнинг легитимлиги дунёвий бўлиб, бутун Эллада ҳокимият учун шафқатсиз кураш майдонига айланди.
Дастлаб юнонларда ҳам сиёсат ҳақида афсонавий тасаввурлар (Гомер, Гесиод ва бошқалар) мавжуд эди. Бироқ милодгача бўлган У1-У асрларга ке-либ, улар билишнинг фалсафий усуллари, рационалистик ёндашувлар то-монидан сиқиб чиқарилдики, буларнинг чўққиси мантиқий-тушунчавий таҳ-


1 Антология мировой политической мьюли. В 5. Т. 1. М., 1997. С. 53.
2 Юсупова Г. X., Бугаева Г. А. Сиёсий фикрларнинг шаклланиши ва ривожланиши
тарихи. Политология курси бўйича маърузалар матни. 1-қисм. Т., 2000 . 7-14-бетлар.
22
1 Мусский И. А. Сто великих мьюлителей. М., 2004. С. 35.
2 Ўша жойда. Зб-бет.
3 Василев Л. С. Вопросм истории. 1989. № 3. С. 105.
23

лил (Суқрот, Платон), эмпирик (Аристотель) ва тарихий (Полибий) тадқи-қотлар бўлди.
Платон (Афлотун) (милодцан олдинги 427-347 йиллар) Афинадаги зо-дагон оиладан чиққан ва Суқротнинг шогирди эди. Платон буюк сиёсий-фал-сафий даҳо сифатида ўзининг ҳаётини адолатга йўғрилган давлат тузиш лойи-ҳасини яратишга бағишлади. Натижада, у объектив идеализм фалсафасига асос солди. Платон идеал давлатнинг соф рационал моделини яратишга интилган эди. Унинг давлатчилик ҳақидаги таълимоти, ғоялар назарияси, этика ва гао-сеологияси — донишманд фалсафасининг асоси ҳисобланади. Платон ўзи яшаган даврнинг ижтимоий-сиёсий қийинчиликларига қарамасдан, барқа-рор ижтимоий тизимнинг қонун-қоидалари, тартиб ва тамойилларини яра-тишга ҳаракат қилди. Платоннинг фикрича, давлатчиликнинг асосий ғояси «адолат ғояси, унинг идеал сиёсий режим яратишдаги хизматидир»1. Кўплаб саёҳатлар қилган ва ҳаётни кузатган Платон мавжуд ҳукуматлар нотўғри бо-шқарилади, деган хулосага келган эди. Унинг фикрича, халқни ҳаётнинг бар-ча мураккабликларидан мансаб лавозимларини эгаллаган тўғри фикрловчи файласуфлар ёки худо инояти билан файласуф бўлган ҳукмдорларгина халос эта оладилар2.
Атрофни ўраб турган дунёда ҳамма нарса пайдо бўлади ва йўқ бўлиб кетади, ғоялар оламида эса давлат ўз табиатидага тугаллик туфайли ўзгариш-лардан ташқарида мавжуд бўлади. Бу давлатда ҳеч қандай зиддиятлар бўлиши мумкин эмас, ҳамма нарса оқилона кўрилган бўлиши лозим. Платон утопия яратишдан иборат назарий фаолият билан шуғуллана бошлаган. У ўз тафак-курида воқеликда мавжуд бўлмаган, қачонлардир ҳаётга татбиқ этилиши эҳти-молдан узоқ бўлган нарсанинг образини яратди. Шунга қарамай, Платон ўз ғояларини амалга ошириш имкониятларига эга бўлишга интилган эди. Сиё-сат нима, деган саволга Платон, «ҳақиқий сиёсат — тўғри тарбиялаш йўли билан фуқароларни адолатли ва комил қилиб етиштиришдир», деб жавоб берган эди3.
Платоннинг сиёсий ғоялари унинг «Давлат» асарида тўлиқ баён қилин-ган. Диалог иштирокчилари чинакам адолат хукмрон бўлган идеал давлат қиёфасини яратишга интилганлар. Платоннинг фикрига кўра, давлатдаги ба-рқарорликнинг гарови меҳнатни кўнгил мойиллигига қараб тақсимлашдир. Давлатни мазкур вазифа учун махсус тайёрланган файласуфлар табақаси бо-шқариши лозим. Давлатни химоя этиш — алоҳида соқчилар табақасининг иши. Учинчи табақа — деҳқонлар ва ҳунармандлар — давлатнинг фаровонлига учун виждонан меҳнат қилишлари лозим.
Платон биринчи ва иккинчи табақанинг ҳаёт тарзини муфассал тасвир-лайди, аммо деҳқонлар ва ҳунармандларнинг турмуш тарзи борасида ҳеч нарса демайди ва бу ҳол тасодифий эмас. Платоннинг фикрига кўра, бу та-бақа давлатда ҳеч нарсани ҳал этмайди. Давлатнинг барча ишлари биринчи ва
1 Қаранг: Кузишин В. И. Словарь античности. Платон. М., 1989. С. 436.
2 Мусский И. А. Сто великих мыслителей. М., 2004. С. 69.
' Ўша жойда. 69-бет.
24
иккинчи табақа билан боғлиқ. Бир-бирининг ишларига аралашиш, бир таба-қадан бошқасига ўтиш — давлат учун жуда улкан зарар. Мана шундай давлат-дагина тўла адолат ўрнатилади.
Платон ўз ғояларини Сицилияда (Сиракуза) ҳаётга татбиқ этишга урин-ди. Бундай уринишлардан ҳеч қандай амалий натижа чиқмади. Ғояларининг утопиядан иборат эканлигини хис этган Платон умрининг охирларида ярат-ган «Қонунлар» асарида кишиларни мажбуран бўйсундириб «бахтли» қилув-чи ҳарбий-полиция давлатчилигини ташкил этиш ҳақида ҳам фикрлар билди-риб ўтган эди.
Платон фақат идеал давлат ҳақидаги таълимотни яратибгина қолмай, давлат кўринишининг бошқа шакллари ҳақида ҳам фикр юритган. Платон-нинг фикрича, давлат кўринишининг идеал шаклига қонунчилик ва акл-ид-рок асосида фуқароларнинг энг яхшилари ҳукмронлик қиладиган аристок-ратик республика яқин туради. Бироқ адолатли давлат қуришнинг асоси бўлган акл-идрок тамойили билан бир қаторда инсон рухида бошқа кучлар ҳам бор-ки, улар асосида давлат кўринишининг сохта, бузилган шаклллари ётиши мумкин1.
Платон томонидан яратилган идеал давлат лойиҳасини унинг энг ма-шхур шогирди Аристотель бу борада ўзининг машхур бўлиб кетган «Пла-тон менинг дўстим, аммо ҳақиқат азизроқцир» деган иборасини айтиб тан-қид остига олди. У Платонни ҳар бир кишининг шахсий бахтига путур ет-казган ҳолда, давлатнинг ролини орттириб юборгани учун танқид қилди, одамларнинг учта типи ҳақидага афсонанинг қачонлардир ҳақиқатга айла-нишига шубҳа билдирди, чунки, унинг фикрича, одамлар мағрур ва ҳасад-гўйдирлар, улар ҳеч қачон ўзлари учун олдиндан белгилаб қўйилган рол-ларга рози бўлмайдилар.
Аристотель ҳарбийлар табақасида аёллар ва болаларнинг умумий бўли-шига қарши чиқиб, жангчиларда хусусий мулкнинг бўлмаслиги ҳақидаги фикрларга нисбатан ўзининг муносабатини билдирар экан, инсоннинг та-биатига фақат унга тегишли бўлган нарсалар ҳақида ғамхўрлик қилиш истаги хослигани таъкидлаб ўтган эди. Мулкий тенглик ижтимоий ҳаётнинг турғун-лигига ва кучли, истеъдодли одамларнинг норозиликларига сабаб бўлиши мумкин. Мулк бўлмаса, инсон ўзининг меҳнатсеварлик, аёлга ҳурмат, бола-ларга меҳр, сахийлик ва саховатпарварлик сингари энг яхши хислатларини намоён эта олмайди.
Барибир, давлат тузумининг ана шу адолатсиз, сохта шаклларига инди-видуал харакгерлар типлари мос келади. Акл-идрок ва донолик билан бир қаторда инсонларга ҳокимиятпарастлик, шухратпарастлик, очкўзлик, худ-бинлик каби сифатлар ҳам хоски, улар жамият аристократик тузилиши-нинг айниши ва бузилишига олиб келиш мумкин.
Донолар давлати (аристократия) тимократия, яъни куч ва шухратпа-растлик ҳокимияти билан алмашади. Ҳокимият тепасида ҳаётининг бутун мазмуни уруш ва бойлик орттиришдан иборат бўлган жангчилар туради.
1 Платон. Госудаство // Собр. соч. В 4 т. Т. 3. М., 1994. С. 330-359.
25
Шундай қилиб, тимократия бошқарувнинг олигархия шаклига айланиши мумкин.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish