4. Уйғониш даври ва Реформациянинг сиёсий гоялари
XIV-XVI асрларда Европада индустриал жамиятнинг шаклланишига олиб келган ижтимоий-иқгисодий жараёнлар бошланади. Католик черковига қарши
1 История свободь: и эпоха христианства //О свободе. Антология западноевропейской классической либеральной мьюли. М., 1995. С. 397.
29
норозилик Реформация деб аталган чинакам оммавий ҳодисага айланди. Унинг турли мамлакатлардаги арбоблари (Т. Мюнцер, М. Лютер, Ж. Кальвин ва бо-шқалар) асосий қадриятлари виждон эркинлига, фикр эркинлиги бўлган ду-нёвий давлат тушунчасини мустаҳкамлашга хизмат қилдилар, барча киши-ларнинг қонун олдидаги тенглиги ғоялари пайдо бўлди. Черков дунёқарашига мазкур даврнинг айрим мутафаккирлари ижодкор инсонга бўлган ишончни қарама-қарши қўйдилар. Сиёсий доктриналарда гуманизм яққол намоён бўла бошлади, давлат ва шахс муносабатлари асосий муаммо бўлиб қолди. Шу тариқа, Уйғониш даври мафкураси юзага келди.
Уйғониш даврининг диндан холи бўлган соф сиёсий фалсафаси ва наза-риясини буюк итальян олими, янги давр сиёсий фанининг асосчиси Николло Макшвелли (1469-1527) ижодида кўриш мумкин. Унинг асосий асарлари «Ҳук-мдор», «Уруш санъати», «Тит Ливийнинг биринчи декадаси ҳақида мулоҳа-залар» ҳисобланади.
Сиёсат фанини ўрганишда Н. Макиавелли тадқиқотнинг янги усуллари-дан фойдаланди. Меъёрий-қадрият назариясининг шаклланишига ёрдам бе-рувчи фалсафий ёндашув билан бир қаторда у воқеаликдага сиёсий муноса-батларни эмпирик кузатиш усулидан фойдаланди. Айнан сиёсий воқеликнинг таҳлилига эмпирик ёндашувдан фойдаланганлиги Макиавеллини ҳозирга си-ёсий фаннинг асосчиси, деб қарашга имкон беради. Фалсафий ёндашувни Макиавелли ўзининг «Тит Ливийнинг биринчи декадаси ҳақида мулоҳазалар» асарида, эмпирик ёндашувни эса «Ҳукмдор» асарида амалга оширди.
Н. Макиавеллининг бошқарув шакллари ҳақидага таълимоти антик давр сиёсий фикри билан мувофиқ келади. Унда «бошқарувнинг энг яхши шакли республикадир, чунки у инсон табиатига мослашган» деган фикрлар билди-рилган. Аристотелнинг бир киши, озчилик ёки кўпчилик фуқароларнинг ҳук-мронлик қилиши борасидаги мезонларидан Макиавелли бошқарувнинг Ци-церон давридаёқ «қоришиқ шакл» деб ном олган республика усулини тас-вирлаш учун фойдаланади. Республикада кўпчилик халқнинг, озчилик зода-гонларнинг ва сайланган давлат бошлиғининг ҳукмронлигига бирлашади. Кўпчилик халқнинг бошқарувдаги иштироки шундан иборатки, у зодагон-ларни назорат қилади ва, шу тариқа, ҳокимиятни суиистеъмол қилишнинг олдини олади. Зодагонларнинг бошқарувда иштирок этиши уларнинг бой-ликларидан фойдаланиш имконини беради. Ўз навбатида, зодагонлар сай-ланган давлат бошлиғини назорат қиладилар. Индивидуал ҳокимият эгаси-нинг мавжуд бўлиши зарурат туғилган ҳолларда тез қарорлар қабул қилиш имкониятини яратади (4-жадвал).
Макиавеллининг фикрича, республикаларда озодлик ва тенгликни амалга ошириш осонроқ бўлади. Макиавелли озодликдан фойдаланувчи барча мам-лакатлар ва вилоятлар ҳамма соҳада фавқулодда муваффақиятларга эриша-дилар, деб ҳисоблайди. Бироқ республика шакли ҳамма вақг ва ҳамма жойда ҳам мумкин бўлавермайди. Бошқарув фуқароларнинг «умумий иши» деб ҳисоб-ловчи республика халқнинг муайян сифатларига, фуқаролик фазилатларига эга бўлишини, умумий бахт-саодатга ҳурмат билан қарашни тақозо этади. Фуқаролик фазилатлари ривожланмаган, «бузилган» халклар учун монархия
30
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |