«Ҳукмронлик ҳақида икки рисола» номли китоб муаллифи, англиялик файласуф Жон Локк (1632-1704) Т. Гоббсдан фаркли ўлароқ, одамлар ижти-моий шартнома тузар экан, ўзларининг деярли барча ҳуқуқ ва эркинликла-рини сақлаб қоладилар ва давлатдан ана шу ажралмас ҳуқуқларини, эркинликларини ҳимоя қилишда маълум бир меъёрни саклаган ҳолда фой-даланадилар, деб ҳисоблаган.
Ж. Локк биринчилардан бўлиб ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, иж-роия ва иттифоқ (ташқи сиёсат соҳаси) ҳокимиятларига бўлиниши ҳақида-ги назарияни илгари сурди ва бунда бошқаларга «буйруқ бериши» лозим
33
бўлган қонун чиқарувчи ҳокимиятни энг муҳим деб ҳисоблади. У чекланган монархия тарафдори бўлиб, абсолютизмни табиий ҳолатдан ҳам ёмонроқ деб биларди. У ҳамма учун баравар ва доимий қонун эркинлик кафолати-дир, деб ҳисоблар эди.
Ж. Локк ўзининг «Бошқариш тўррисида иккимажмуа» асарининг 1-қис-мида қироллик ҳокимияти илоҳий асосда эканлигини айтиб, танқид қилади. Англияда 1688-89 йилларда давлат тўнтаришидан кейин янги ижтимоий-сиё-сий режим барпо этилди. Ж. Локкнинг фикрича, қонунлар шахс эркинлигини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришнинг зарур шартидир. «Қаердаки қонунлар бўлмаса, у ерда эркинлик бўлмайди». У кишиларни яго-на мақсад учун курашишга бирлаштирган давлат сиёсий ҳокимиятни ҳам кишилар воситасида амалга оширмоғи лозим», дейди
Француз файласуфи Жан-Жак Руссо (1712-1778), ўз навбатида халқ бе-восита ҳукмронлик қилиши керак, умумнинг хоҳиш-иродаси учун ҳеч қан-дай чеклашлар бўлмаслиги лозим, деган фикрни баён қилди. Ўзининг «Иж-тимоий шартнома ҳақида» номли рисоласида (1762) у бойлар томонидан алданган кишилар ўз эркинликларини қурбон қилдилар ва ижтимоий шарт-нома асосида кейинчалик уларнинг ўзларини эза бошлаган давлат ва ҳуқуқни яратдилар, деб ёзади.
Ж. Ж. Руссо биринчилардан бўлиб давлат билан фуқаролик жамияти ўрта-сидаги фарқни кўрсатиб берди. У Г. Гроций ва Т. Гоббснинг буйруқберувчилар ва бўйсунувчилар ҳар доим зарур, деган фикрларини танқид қилди; унинг фикрича, табиий ҳолатда қуллар ҳам, хўжайинлар ҳам бўлмайди; одамлар ўз ҳуқукларини ҳокимиятга шартнома асосида топширганликлари сабабли, ҳоки-мият суверенитети халққа тегишлидир.
Демократия ғояси Ж. Ж. Руссонинг халқ суверенитети ҳақидаги таълимо-тига сингдирилган. Қонунлар — кишиларнинг умумий хоҳиш-иродаси актла-ри, подшо қонунларидан юқори туриши мумкин эмас. Демократия ва эркин-лик қонунлари халқнинг ўзи яратиб тасдиқлаган заминдагана мавжуд бўлади. Одамлар тенглигининг ашаддий тарафдори бўлган, Ж. Ж. Руссо, айни пайтда, ҳуқуқий ва жисмоний тенглик ўртасидаги фарқни англаб етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |