Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Н. Макиавеллининг сиёсий қарашлари



Download 2,58 Mb.
bet17/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Н. Макиавеллининг сиёсий қарашлари


Макиавеллининг сиё-сий идеали — Рим Рес-публикаси. Республика бошқаришнинг яхши шаклидирки, унда дав-лат тақдири учун ҳар кимни масъулиятли қилиб қўяди.

Давлат кишилик руҳи-нинг олий даражада на-моён бўлишидир. Дав-латга хизмат қилиш— инсон ҳаётининг мақса-ди, мазмуни ва бахти-дир.

Католик черков таъси-ри остида тушкунликка учраган ҳозирги Итали-яда қадимги Римнинг улуғворлигини қарама-қарши қилиб қўяди.

Ўзаро урушлардан холи, халқ ғалаёнлари-ни бостира оладиган кучли миллий давлат тузишни ёқлаб чиқади.

Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
афзалроқцир. Фақат якка ҳукмронликдагина феодалларнинг имтиёзли мавқе-ига қарши турувчи воситани топиш мумкин. У фақат халқ томонидан сайлан-ган монарх ислоҳотчигина мамлакатни бирлаштириши ва мустақил, миллий давлат тузиши мумкин, деб ҳисоблайди. Унинг хатти-ҳаракатлари қораланса ҳам майли, фақат натижалари ишончни оқласа бўлди, натижалар яхши бўлса, у ҳамма вақг окланади.
Миллий давлат қураётган хукмдор шердан ҳам жасур, тулкидан ҳам ай-ёрроқ бўлиши керак, агар ўзи берган ваъдаларини бажаришнинг фойдаси бўлмаса, у ўша ваъдаларни бажармаслиги ҳам мумкин. Ҳаммадан ҳам кўпроқ у кучли бўлиш ҳақида ўйлаши лозим, чунки яхши ишларинг бўлса, яхши дўстлар ҳар доим топилади. Раҳбар инсон табиатини яхши ўрганиши ва бу билимлардан давлат манфаатлари йўлида фойдаланиши керак
Ҳамма давлатларда ва барча халкларда бир хил интилишлар ва хис-туй-ғулар мавжуд бўлади: одамлар ҳокимиятни, манфаатни яхши кўрадилар, улар беқарор ва яхшиликни билмайдиган, қўрқоқ ва дангаса, иккиюзламачи ва бахил ҳамда бир-бирларига нисбатан нафратга тўладилар. Қобилиятлари чек-ланган бўлгани ҳолда, уларнинг истаклари беҳад, улар иллат-қусурларни фазилатларга қараганда тезроқ қабул қиладилар. Одамларнинг ана шу хусуси-ятларини билган ва ахлоқий мулоҳазалар-у андишаларни сиёсат мақсадлари-га бўйсундирган ҳолдагина подшо ўз вазифаларини ҳал этиши мумкин.'
Машхур француз сиёсий мутафаккири ва хуқуқшуноси Жан Боден (1530-1596) суверенитет назариясининг асосчисидир. У ўзининг «Давлат ҳақидаги олти китоб» асарида монархиянинг мутлақ суверенитетини химоя қилди, шу билан бирга, монарх ҳокимияти келиб чиқишига кўра илоҳий эмаслиги-ни таъкидлади. Ж. Боден ҳам худди Макиавелли сингари, сиёсатни дин ва ах-лоқцан қатъий фарклади. «Давлат, — деб ёзган эди у, — суверен ҳокимият томонидан кўплаб оилаларнинг ва уларнинг умумий тасарруфидаги мулк-ларнинг адолатли бошқарувини амалга оширишдир»2.
Ж. Боден тушунчасидаги давлат ҳокимиятининг суверенитети олий, чек-ланмаган, ҳеч ким билан бўлишилмайдиган ҳокимиятни англатар эди. Фран-
1 Н. Макиавеяли. Государь. М.,1990. С. 42
2 Ж. Боден. Шесть книг о госудрастве. //Антология мировой политической мьюли. Т. 1.
М., 1997. С. 303
31
цияни хонавайрон қилаётган ўзаро низолар ва диний урушлар даврида Ж. Бо-ден жамиятнинг илғор доиралари қарашларининг ифодачиси, мутлақ мо-нархия, миллий давлат тарафдори бўлиб чиқци. Подшоҳ ҳокимияти фақат илоҳий ва табиий қонунлар билан чекланган. Суверен ҳокимиятнинг тарки-бий қисмлари қуйидагилардир: қонун чиқариш хуқуқи, уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш ҳуқуқи, олий мансабдорларни тайинлаш ҳуқуқи, олий суд идо-раси ҳуқуқи, авф этиш ҳуқуқи ва танга зарб этиш ҳуқуқи.
Боден Монтескьёдан анча олдинроқ атроф-муҳитнинг одамлар турму-шига, ахлоқи, руҳий хусусиятлари ва жамоа бўлиб яшаш шаклларига таъсир кўрсатишига эътибор берди. «Тарихни осон ўрганиш усули» асарида у жануб-ликларнинг уларга табиат сирларини очиш, математика қоидаларини аниқ-лаш, диннинг ва осмон жисмларининг моҳиятини англаб етиш имконини берган мушоҳада қилиш хусусиятини қайд этади. Шимолликларда эса ҳар хил механика, тўплар, металл қуйиш ва китоб босиш пайдо бўлди. Ўрта минтақа одамларидан қонунлар, урф-одатлар, маъмурий ҳуқуқ, савдо, нотиқлик, диалектика ва, ниҳоят, сиёсат келиб чиқци.
Шимол одамлари — скифлар жисмоний кучни қадрлайдилар, улар та-лон-тарожликларга мойил, шу сабабли, исрофгардирлар. Жанубликлар ха-сис. Ўз давлатини ҳимоя қилиш учун шимолликлар кўпроқ кучга, жанублик-лар Худо олдидаги қўрқувга, ўрта минтақа одамлари эса — қонунлар ва адо-латга мурожаат қиладилар. Осиё, Греция, Оссурия, Италия, Франция ва Юқори Германия ўрталикда жойлашган мамлакатлар ҳисобланади. Ж. Боден-нинг асарлари сиёсий фикрнинг кейинга тараққиёти учун мухим манба бўлиб хизмат қилди ва ўз даврининг сиёсий-назарий билимига мухим ҳисса бўлиб қўшилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish