Роберт Даль эса қарорларни қабул қилувчи элиталар ва гуруҳларни та-дқиқ этиш, либерал демократик назарияни таҳлил қилиш билан шуғулланди. Унинг «Демократик назарияга кириш», «АҚШдаги плюралистик демокра-тия» деган китобларининг номлари уларнинг йўналиши ва мазмунидан да-рак бериб туради.
Халқаро муносабатлар ва низолар соҳасидаги тадқиқотлар XX аср сиё-сий фикрининг ривожланишидага йўналишлардан бирини ташкил этади. Аме-рика сиёсий фикрининг бу соҳадага мумтоз вакили — Ганс Моргентау (1904-1982). У ишлаб чиққан асосий концепция бу куч атамалари билан ифодалана-диган «манфаат» концепциясидир. Мазкур концепция «сиёсатни назарий ид-рок этиш имконини бериб, сиёсий фанга рационаллик назариясини олиб киради. У ташқи сиёсатдаги ҳайратланарли яхлитликни очиб беради; шу та-риқа, Америка, Буюк Британия ёки Россиянинг ўз-ўзича изчил сиёсати бир-бирининг ўрнига келувчи давлат арбобларининг интеллектуал ва ахлоқий сифатларидан, турли мотивлар ва майллардан қатъий назар, воқеаларнинг оқилона, тушунарли занжири сифатида намоён бўлади» 1.
Г. Моргентау, халқаро сиёсат бошқа ҳар қандай сиёсат сингари таъсирга
1 Мерриам Ч. Новме аспекть: политики. //Антология мировой политической мьюли.
В5-т."Г2.М., 1997. С. 197.
2 Ўша жойда. 207-бет.
44
1 Моргентау Г. Международная политика. //Антология мировой политической мьюли. В5-Т.Т.2.М., 1997. С. 501.
45
эга бўлиши учун курашиш керак, деб ҳисоблади. Бу кураш вақт ва маконда универсал бўлиб, тажриба бу фикрни рад этиш мумкин эмаслигини кўрсата-ди. Ҳар қандай сиёсат куч-қудратни саклашга ёки уни оширишга ёхуд намой-иш қилишга интилади. Халқаро хулқ-атворнинг уч типи мана шу уч намунага мувофиқ бўлади.
Миллат куч-қудратининг унсури дипломатия хисобланади. Дипломатия миллий манфаатларни тинч воситалар орқали таъминлашга қодир бўлиши лозим. Дипломатиянинг асосий тўртта қоидаси, Г. Моргентаунинг фикрига кўра, қуйидагилардир:
уруш руҳини уйғотиши мумкин бўлган доктриналардан, мавҳум
ғояларга берилиб кетишдан холи бўлиш;
ташқи сиёсий мақсадлар миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда
баён этилиши ва адекват куч-қудрат билан қўллаб-қувватланиши;
дипломатия сиёсий вазиятни бошқа давлатларнинг ҳам нуқгаи наза-
ридан кўриши лозимлига;
давлатларнинг улар учун ҳаётий муҳим бўлмаган барча масалалар
бўйича ўзаро ён беришларга тайёр бўлишлари1.
Г. Моргентау энг асосий манфаатлардан тортиб майда, маҳаллий манфа-атларгача бўлган миллий манфаатлар таснифини ишлаб чиқци. У давлатнинг қудратини белгиловчи омиллар тизимини кўрсатиб ўтди. Улар жумласига, биринчи навбатда, дипломатиянинг сифати, жуғрофий мухит, табиий захи-ралар, ҳарбий қудрат ва саноатнинг салоҳияти, аҳолининг сони, миллий табиат ва ахлоқни киритди.
Америка сиёсий фани кўпчилик Европа мамлакатларидаги сиёсий фан-нинг ривожига катта таъсир кўрсатди. Урушдан кейинги икки ўн йилликда, айниқса, 1960- 1980-йилларда немис сиёсий фани ҳам улкан ютуқларга эриш-ди. Бу ютуклар, энг аввало, К. Байме, Г. Люббе, Т. Рормозер ва бошқаларнинг номлари билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |