Фаробийнинг "одил шоҳ" ҳақидаги таълимоти
Фозиллар шаҳри ҳокими хислатлари
Ҳокимиятда ворисийлик ва раҳбарда қўшимча олтита талаб ҳосил қилиш зарурияти
1) Соғлиқ;
Фаҳм-фаросатлилик;
Кучли хотирага эга бўлиш;
Зукколик;
Нотиқлик;
Маърифатлилик;
Қаноатлилик;
Ҳақиқатгўйлик;
Олижаноблик;
Молпараст бўлмаслик;
Адолатпарварлик;
Мардлик
Донишмандлик;
Қувваи ҳофизага эга бўлиш;
Ижод, ихтирочилик қобилиятига эга бўлиш;
Башоратгўйлик хислатига эга бўлиш;
Қизғин сўзлашиш ва нотиклик хислатига эга
бўлиш;
Етарли жисмоний қувватга эга бўлиш, ҳарбий
санъатни яхши билиш.
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Абу Райҳон Беруний (973—1048) Маъмун Академиясининг аъзоси бўлиб, у 200 га яқин илмий асарларнинг муаллифидир. Европада олим Ал Борон номи билан машҳур. Фаробий каби Беруний ҳам буюк қомусий олим. Унинг «Геодезия», «Минералогия», «Масъуд қонуни», «Сайдана», «Ҳиндистон» каби асарлари маълум ва машҳур. Беруний босқинчилик, зулм, адолатсиз-ликни қаттиқ қоралайди. Араб босқинчилиги туфайли Ватанимизда содир бўлган маданий ёдгорликларнинг йўқ қилинишини ҳам қаттиқ қоралайди. Жамоа ва тил кишиларнинг бирлашуви натижасида вужудга келган, деб таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний биринчилардан бўлиб дунё тарихи ва маданиятини у ёки бу мамлакатнинг географик жойлашуви нуқгаи назаридан ёритиб берди. Муайян даражада уни геосиёсатнинг отаси деб аташ ҳам мумкин. Ўз вақгида Абу Райхон Беруний «Христофор Колумбдан қарийб беш аср олдин океан ортида қуруқлиқ, яъни кейинчалик Америка деб ном олган қитъа борлигини башорат қилиб, илмий асослаб берган»1.
Беруний ҳар уч ойда алмашиниб турадиган ва фуқаролар томонидан галма-галдан бошқариладиган давлатни идеал деб ҳисоблади, лекин унинг фикрича, бошқарувчи фуқаролар фақат зодагонлардан ва йирик ер эгала-ридан бўлиши зарур эди. Шунингдек, давлатнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун ўзаро ёрдам, тинч-тотув яшаш ва умумжаҳон фаровон-лиги сингари қоидаларга риоя қилиниши лозим. У, айниқса, давлатлар-нинг тинч-тотув яшашини кўп тарғиб қилди, чунки уни халқнинг бахт-саодати ва фаровонлигининг гарови деб биларди. Бошқарув шакли ҳақида-ги масалада у монархия шаклини қўллаб-қувватлади ва уни бошқарувнинг идеал шакли, деб ҳисоблади. Берунийнинг фикрига кўра, давлат ва қонун-
1 Қаранг: Каримов И. А. Амир Темур — фахримиз, ғуруримиз. //Янгича фикрлаш ва ишлаш — давр талаби. Т. 5. Т., 1997. 183-бет.
56
лар инсон бахт-саодати учун хизмат қилиши, давлатни эса маърифатли подшо бошқариши лозим эди.
Беруний Шарқ, Греция, Рим маданиятларининг чуқур билимдони эди. Олим мамлакатнинг ободонлига илм-фаннинг ривожига боғлиқ, инсоннинг бахти эса, унинг билим ва маърифатида деб таълим берар эди. Унинг ғоялари рационализм ва прогрессив таълимотга асосланган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |