Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet43/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

4-мавзу СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР
Режа:

  1. Сиёсий жараёнлар тушунчаси ва унинг моҳияти.

  2. Сиёсий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари.

  3. Сиёсий жараёнларнинг структураси.

  4. Сиёсий фаолият ва сиёсий жараёнлар.

  5. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида сиёсий жараёнлар.

1. Сиёсий жараёнлар тушунчаси ва унинг моҳияти.
Инсоният XXI асрга хусусан фан, технология ва ахборот соҳаларидаги улкан ютуқлари билан кириб келди. Бинобарин, янги аср остонасидан бутун дунёда сиёсий жараёнлар янада жўшқинланди, ўзига хос аҳамият касб эта бошлади.
Хўш, сиёсий жараёнларнинг ўзи нима?
Сиёсий жараёнлар ўн ёки юз йиллар олдин пайдо бўлган тушунча эмас. Унинг тарихий илдизлари давлатчиликнинг, қолаверса, илк жамиятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Зотан, ҳар бир жамиятни характерлайдиган асосий хусусиятлардан бири сиёсий жараёнларнинг мавжудлигидир.
Сиёсий жараёнлар кишилик жамияти ривожланишининг барча даврла-рида мавжуд бўлган, аммо унинг фаоллик даражаси турли даврларда турлича намоён бўлиб, ўзига хос харакгер касб этган.
Жамиятда турли ижтимоий ва сиёсий ҳодисалар, мураккаб сиёсий воқе-алар рўй бериб туради. Аммо уларнинг моҳияти, мақсадлари, шунингдек, уларни келтириб чиқарадиган сабабларни англаб олиш анча мушкул. Сиёсий жараёнларнинг бугунги кунда долзарблиги ҳам айнан ана шунда намоён бўлмокда.
Сиёсий жараёнларга кўп сонли кишиларнинг тортилиши, сиёсий ар-бобларнинг фаолияти, сиёсатнинг янада кўпроқ даражада омма назорати остига ўтишига олиб келмоқца.
Буларнинг ҳаммаси қўшилиб, шахснинг сиёсий мақоми, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари муаммосини ўта кескинлаштирди. Бинобарин, сиёсий жара-ёнларнинг моҳиятини ўрганиш мухим аҳамият касб этмоқца.
Сиёсий жараёнлар ва унинг хусусиятлари, таърифлари тўғрисида турли хил фикр-мулоҳазалар мавжуд:
Сиёсий жараёнлар жамият сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида рўй берадиган воқеа-ҳодисалар ва ўзгаришлар бирлигидан иборат. Давлатларнинг ички ҳаёти ва халқаро сиёсий муносабатлари билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар ҳам сиёсий жараёнларнинг таркибий қисми хисобланади.
68
Сиёсий жараёнларнинг яна бир бошқа таърифи қуйидагича ифодала-нади:
Сиёсий жараёнлар деб жамиятнинг сиёсий ҳаётида турли хилдаги воқеа-ҳодисаларнинг рўй бериб туриши, уларнинг объектив қонуниятлар ҳаракати асосида давом этиши ва шу асосда жамиятнинг сиёсий жиҳатдан ривожланиб боришига айтилади.
Хуллас, сиёсий жараёнларнинг турли давр олимлари томонидан берил-ган турфа таърифлари мавжуд. Аммо унинг моҳияти ягона, яъни сиёсий жа-раёнлар бу — жамият ва сиёсат ёки шахс ва сиёсат муносабатидир.
Кенг маънода эса сиёсий жараёнлар— жамиятнинг сиёсий фаолиятидир.
Жамиятнинг сиёсий ҳаётида содир бўладиган барча ҳаракатлар оқими яхлит жараёндир.
Умуман, «жараён» сўзининг туб моҳиятига эътибор берсак, «жараён» сўзи лотинча «ргоззезш», яъни «давом этиш» маъносини билдиради. Демак, сиёсий жараён ҳеч қачон турғун ҳолатда бўлмайди, у ҳар доим ҳаракатда бўлади. Худди шунингдек, «жараён» сўзи нафақат сиёсий соҳада, қолаверса, ижтимоий фанларнинг барча соҳаларида кенг қўлланилади, жумладан, та-рих, фалсафа, психология, ҳуқуқшунослик ва бошқалар.
Сиёсий жараёнлар сиёсий муносабатлар иштирокчилари ва институт-ларнинг фаолиятини амалга ошириш ҳамда сиёсатдага субъектларнинг ўзаро муносабатларини таъминлаш механизмларини ўзида мужассамлаштирган.
Сиёсий жараёнларнинг фаоллиги қай даражада бўлмасин, уни назорат қилиш ёки тўхтатиб қолиш мумкин эмас. У объектив жараён бўлиб, кишилар ёки гурухларнинг хоҳиш-истагига бўйсунмайди. Шу сабабдан ҳам, сиёсий жараёнларнинг боришини истаган вақгда, истаган томонга буриб юбориш мумкин эмас. Сиёсий жараёнлардан фақат бир гуруҳ ёки бирор шахс ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдалана олмайди. Сиёсий шахс ва сиёсий гурухлар ҳамда ташкилотлар сиёсий жараёнларга таъсир қилиши мумкин, ҳолос. Бу жараён-лар ўзининг объектив қонуниятлари асосида давом этади.
Сиёсий жараёнлар «сиёсий муносабатлар», «сиёсий институтлар» каби тушунчаларга нисбатан мазмунан анча кенг маънони англатади. Агар "сиё-сий муносабатлар" тушутаси турли субъектлар ўртасидага муносабатни ифо-даласа, сиёсий жараёнлар эса ҳам субъектлар, ҳам объектлар ўртасидаги му-носабатларни ва уларнинг ҳар бирида рўй берадиган ўзгаришларни акс этти-ради.
Шунингдек, сиёсий муносабатлар ва сиёсий жараёнларни сиёсий ин-ститутларнинг таъсирисиз, уларнинг фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Сиёсий институтлар нисбатан мустаҳкам, ўзгармас, барқарор хусусиятга эга бўлиб, сиёсий тизимга бевосита таъсир кўрсатади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан сиёсий жараёнларнинг яна бир таъ-рифи вужудга келади:
Сиёсий жараёнлар — сиёсий воқеаларнинг тараққиёти, сиёсий субъект-ларнинг жамият сиёсий тизимини шакллантириш ва амалга ошириш мақса-дида олиб борган сиёсий ҳаракатлари механизмидир.
ТТТу ўринда, сиёсий жараёнларнинг таърифи тўғрисида гапирганда,
69

11-жадвал



Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish