5. XIX аср охири ва XX аср бошларида жадидчилик гоялари.
XIX аср охирида Туркистон ўлкасида «жадидчилик» ҳаракати пайдо бўлди. Бу ҳаракатнинг халқимиз миллий, ижтимоий ва маданий тарихида ўзига хос ўрни бор. Жадидчилик аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг кўриниши бўлиб, унинг намояндалари мамлакатни қолоқликдан чиқариш ва миллий тараққиётга эришишнинг маърифий йўлини кўрсатдилар.
Чор Россиясининг чекка ва мустамлака ўлкаси бўлган Туркистонда мак-таб-маорифнинг янгиланиши, янги адабиётнинг вужудга келиши, миллий театр, матбуотнинг туғилиши ва йўлга қўйилиши ҳам жадидчилик ҳаракати-нинг самараларидир.
Жадидларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларида бир хиллик бўлмаган: идора усулида конституцион монархия ва республикачилик қарашларида хил-ма-хиллик бўлган, баъзи масалаларда жиддий фарқ борлигини инкор қилма-ган ҳолда, жадидизм муайян қарашлар тизими сифатида шу давр эҳтиёжла-рини ифодалар эди.
Жадидчилик ижтимоий-сиёсий қарашларида чор Россиясининг Туркис-тондаги мустамлакачилик режимига каратилган ғоялар билан бирга иккила-нишлар, мўътадиллик ғоялари уйғунлашган эди. Бунда матбуотнинг роли ўсди. Жадидчиларнинг газета ва журналлари ўлкада кенг тарқалиб, мусулмон аҳолисининг сиёсий онги ўсишига таъсир эта бошлади.
1906 йилдан бошлаб Туркистон жадидлари ўзларининг «Тараққий», «Хур-шид» номли газеталарини нашр қила бошлади. Унда мўътадиллик, иккила-нишлар, журъатсизлик сезилиб турса-да, чоризм сиёсатини кескин қоралов-чи мақолалар ҳам босилиб турди.
Жадидчилик оқими ташкилий жиҳатдан ўз низом ва дастурига эга эмас эди. Сабаби, у ташкилий жиҳатдан сиёсий ҳаракат даражасига кўтарилма-ганди.
65
Жадидчиликнинг кўзга кўринган намояндалари қуйидагилардир:
Исмоилбек Гаспрали (1851-1914) — юқори аслзодалар оиласидан. Қримда мусулмон диний мактабида таълим олган, асли ўзи Қримнинг Боғчаса-ройидан эди. Туркистон жадидлари ўз сиёсий дастурини ана шу Қрим-та-тар сиёсий арбобидан олди. У Москвада, кадетлар корпусида ҳарбий таъ-лим олган. Туркия ва Францияда 2 йил яшаган. Қрим ярим оролида яшаган аҳолининг 25 фоизини ташкил қилган қрим-татарлари орасида турк тили-ни сақлаб қолишни ёқлаган. 20 йил «Таржимон» журналини нашр этди. И. Гаспрали 1893 йили Бухоро амири Абдулаҳадга янги усул мактаблари ту-зишни таклиф қилиб, рад жавоби олди. У Туркистонга жадидчилик оқими-ни биринчи бўлиб ёйди. 1910 йили Туркистоннинг гурли жойларида 50 га яқин шундай мактаблар ташкил этди. Тошкентда 20 та, Қўқонда 16 та шундай марказий жадид мактаблари очилди. И. Гаспрали ҳар бир миллат-нинг маориф-маданиятини миллий заминда олиб бориб, миллий тил учун кураш ташкил қилган эди. У туркий халқлар учун ягона тил, имло масала-сини ҳимоя қилиб чиқци. И. Гаспрали «Юз йилдан сўнг. 2000 сана» романи-ни ёзди. У синфий кураш назариясига қарши эди. «Маданияти йўқ миллат-нинг саноати бўла олмас. Бизнинг бугунги вазифамиз ҳали маданий ўсув-дан, шунга йўл ҳозирловдангина иборат». У ўз романида қонсиз кечадиган инқилоб ҳақида ёзди. Энг яхши орзу ҳам, агар у зўрлик ва куч билан амал-га ошадиган бўлса, зулмдир, ҳар хил кўрсатмалар, буйруқ, зўровонлик-лар бўлса, бундай «мамлакат ва жамият муқаррар равишда казарма вази-ятига келиб қолади» деган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |