3. Амир Темурнинг давлат тўғрисидаги қарашлари.
Амир Темур (1336-1405) — буюк давлат барпо этган улкан шахс ва дип-ломат. Унинг номи дунёдаги еттита энг буюк шахслар қаторида тилга олини-ши тасодифий ҳол эмас. Амир Темур сиёсат майдонига чиққанида эндигина 24 ёшга тўлганди. Мамлакат парчаланиб кетган, маҳаллий сиёсий кучлар ўрта-
58
сидаги қарама-қаршиликлар авж нуқгасига етган эди. Мазкур давр барча учун — зулмни ўз елкасида ҳис этган оддий фуқаролардан тортиб, сиёсий арбоб-лар ва Мовароуннаҳр руҳонийларининг вакилларигача — ҳаддан ташқари оғир пайт бўлган. Жамият унинг озодликка ва тараққиётга бўлган интилишларини ўзида мужассам этадиган бир халоскорга муҳтож эди1.
Амир Темур ана шундай доҳий, бутун бир жасоратлар даврини яратган шахс сифатида сиёсат майдонига чиқци. Амир Темур ўзаро урушларга барҳам бериб, тарқоқ ерларни бирлаштириш, ўз даврининг энг қудратли, марказ-лашган давлатларидан бирини яратишга муваффақ бўлди, у бошқарув меха-низмини ишлаб чиқци ва амалга оширди. Бутун дунёда олти аср давомида бу улуғ шахсга бўлган қизиқиш сусайгани йўқ. Ўтган олти юз йил давомида Амир Темурга бағишлаб яратилган катта асарларнинг сони Европа тилларида 500 тани, Шарқ тилларида эса 900 тани ташкил этади2.
Амир Темур давлат қурилишининг моҳир назариётчиси ва амалиётчиси сифатида фаолият кўрсатиб, ўз давлатининг ички ва ташқи ҳаётига оид маса-лаларни кўтариб чиқар ва ҳал қиларди. У яратган ҳокимият тузилмаси ва дав-лат бошқаруви аппаратининг функциялари «Темур тузуклари»да баён қилинган.
Бу ўринда давлат қурилишига замонавий ёндашув билан кўп умумий-ликлар бор. Темур ҳокимият тизимининг аниқ ишлаши ва ҳар бир кишининг ўз вазифалари нимадан иборат эканлигини яхши билишига катта эътибор берди. Ҳар бир вазирга давлат ҳаётининг муайян соҳаларини бириктириб қўйган: кимдир бошқа мамлакатлар билан муносабатлар учун, кимдир иқги-содий ва молиявий муаммолар учун, яна кимдир девон иши учун, бошқаси божхона иши учун, яна кимдир диний масалалар учун масъул эди. Божхона ва девонни Амир Темурнинг ўзи ишда аникликни таъминлаш учун ташкил этган эди. У ўз давлатининг қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ин-тилди (10-жадвал).
Амир Темур давлатнинг таянчи ва ҳимоячиси сифатида унинг аҳамияти-ни такомиллаштириш ва кучайтиришга катта эътибор қаратди. У шундай деб ёзган эди: «Қўшин бошлиқлари ва оддий жангчиларни рағбатлантириш учун олтинни ҳам, қимматбаҳо тошларни ҳам аямадим, мен уларни ўз дастурхо-нимга таклиф қилдим, улар эса жангларда мен учун ўз жонларини фидо қил-дилар. Уларга лутф-иноят кўрсатиб, уларнинг менга содиқ бўлишларини таъ-минладим»3.
Соҳибқирон ўз халқининг фаровонлиги учун кўп буюк ишларни амалга оширди. Бошқа кўплаб лашкарбошилардан фаркли ўлароқ, у бўйсундирил-ган ерлардаги моддий ва маънавий қадриятларни, интеллектуал элитани йўқ қилиб ташламади. Ҳар доим олиму фузалоларга ҳурмат кўрсатди. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлалаш учун ўзига хос «мукофот жамғармалари» таъсис этди. Аксарият ҳолларда олим ўз ватанида кўрмаган иззат-ҳурматни
1 Қаранг: Каримов И. А. Амир Темур — фахримиз, ғуруримиз. Янгича фикрлаш ва
ишлаш — давр талаби. Т. 5. Т., 1997. 181-182-бет.
2 Ўша жойда. 184-бет.
3 Амир Темур. Темур тузуклари. Т., 1992. 31-бет.
59
Темур саройида кўрар эди. Амир Темурнинг донолиги, унинг маданият хази-насини асрлар давомида саклаб қолишга интилиши мана шунда намоён бўлади. Зеро, ҳеч нарса олим кишилар тарқатадиган илм зиёсидан ортиқроқ қим-матга эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |