Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet34/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Абу Наср Фаробий (873 — 950) Арасту асарларини чуқур ўрганиб, ҳатто унинг хатоларини кўрсатиб беришга муваффақ бўлди. У фақат ўрта аср Шар-қига эмас, балки Европа илм аҳлига ҳам катта таъсир кўрсата олди. Фаробий буюк аллома, яъни олим сифатида 160дан ортиқ асарлар ёзиб қолдирди. Унинг асарлари фаннинг турли соҳаларига бағишланган бўлиб, ҳанузгача ўз ама-лий аҳамиятини йўқотган эмас. Олим «Ихсон ал-улум» асарида илмлар тасни-фини яратди, 30 дан ортиқ илмлар таърифини берди. Унинг таълимотига кўра илмлар 5 турга бўлинади: 1) тил; 2) мантиқ; 3) математика; 4) табиий ва илоҳий билимлар; 5) шаҳар ҳақидаги фанлар. Мусиқашунослик фани ҳам Фаробий номи билан боғлиқ. Олим ижтимоий-сиёсий ҳаёт тўғрисида «Фозил шаҳар аҳли қарашлари ҳақида китоб», «Бахт-саодатга эришув ҳақида» каби илмий асарлар яратди (7-жадвал).
7-жадвал
Фаробийнинг «идеал жамоа» хакидаги қарашлари

Фаробий жамоаларнинг катта-кичиклигига қараб, уларни уч турга бўлади:

  1. Буюк жамоа дунёдаги барча
    халқларнинг бирлашуви;

  2. Ўрта жамоа бир халқ ёки мил-
    латни бирлаштирувчи жамоа;

  3. Кичик жамоа алоҳида бир ша-
    ҳар-давлатни ташкил қилувчи

Фаробий жоҳиллар шаҳрини қуйидагича таснифлайди:

  1. Зарурий эхтиёжлар шаҳри;

  2. Айрибошловчилар шаҳри;

  3. Разолат ва бадбахтлик шаҳри;

  4. Обрўпарастлар шаҳри;

  5. Амалпарастлар, ҳокимиятпа-
    растлар шаҳри;

  6. Шаҳватпарастлар шаҳри;

  7. Беномуслар шаҳри;

  8. Беқарорлар шаҳри;

  9. Адашганлар шаҳри.

Фаробий шаҳар-давлатларни уларнинг мазмунига кўра икки турга бўлади:

  1. Ал-Мадина ал-Фозилия
    (Фозиллар шаҳри аҳолиси);

  2. Ал-Мадина ал-Жоҳилия
    (Жоҳиллар шахри аҳолиси);
    Фозиллар шахри аҳолисининг
    асосий вазифаси — тинчликни
    таъминлаш, адолатни ҳимоя
    қилиш, одил судловни ўрнатиш
    асосида бахт-саодатга эришиш.
    Жоҳиллар шаҳри аҳолисининг
    вазифаси буларнинг зиддидир.

Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
54
Инсон жамоаси, — деб таъкидлайди Фаробий, — одамларнинг ўз эҳти-ёжларини қондиришга бўлган талаблари натижасида вужудга келган. Ўзаро ёрдам, бирлашув натижасида кўп юмушлар ижро этилади. Бундай жамоанинг энг етук шакли шаҳардир. Фаробий барча инсонларни ҳамкорликка чақира-ди, дунёда ягона бир бутун инсонлар жамоасини тузиш ҳақида орзу қилади. Давлатнинг вазифаси,— дейди олим, инсонларни бахт-саодатга олиб бориш-дир, бу эса илм ва яхши ахлоқ, яхши хулқ ёрдамида қўлга киритилади.
Фаробий давлатни бошқаришнинг турли шаклларини таҳлил этди. Олим ҳар томонлама етук шахснинг давлат бошқаруви (монархия), етук хислат-ларга эга бўлган бир неча шахслар бошқаруви (аристократия), демократия каби идора қилиш усулларини қайд этди. Фаробий ҳар томонлама етук, барча аҳолини бахт-соадатга, илм-маърифатга олиб берувчи идеал жамиятни орзу қилади. У инсонпарвар, буюк мутаффаккир олим эди. XII асрдаёк унинг асар-лари лотин тилига ўгирила бошланди.
Фаробий ўрта аср Шарқ мутафаккирлари орасида биринчи бўлиб жами-ят ва давлат муаммолари ҳақида фикр юритди. Олим шаҳар-давлат бирлаш-масининг ҳаёти ва ўзига хослиги, давлатнинг функциялари ва уни бошқариш шакллари; давлат бирлашмасининг вазифалари ва пировард мақсади, ялпи бирлашувга эришишнинг йўллари ва усуллари каби масалани кўриб чиқци.
Давлатнинг пайдо бўлиши ва фаолият кўрсатишига Фаробий одамлар-нинг бирлашишга бўлган табиий интилишларининг натижаси сифатида қаради. У ҳар бир инсоннинг пировард мақсади — бахтга эришиш деб ҳисоблади. Аммо инсон унга якка ўзи эришолмайди. Бунинг учун кўп одамларнинг биргалик-даги куч-ғайратлари ва фаолияти ҳамда ана шу фаолият учун шароит яратув-чи ва уни йўналтирувчи муайян ижтимоий ташкилот зарур.
Фаробийнинг фикрига кўра, давлат икки типда бўлади. Биринчи тип «эз-гуликка асосланмаган» бўлиб, у саробга, сохта бахтга олиб келади. Бундай давлатларга у ўз замонида мавжуд бўлган барча давлатларни киритган. «Эзгу-ликка асосланган» иккинчи тип модели олим томонидан «Фозил шаҳар аҳли қарашлари ҳақида китоб» номли рисолада ишлаб чиқилган бўлиб, у одам-ларга чинакам бахт бера оладиган давлат. Фаробий идеал давлат деганда, унда яшовчиларнинг бир-бирини тушунишига, инсонпарварликка, уларда юксак миллий қадриятларни кўришга ва унинг ҳаётини яхшилаш истагига асослан-ган давлатни тасаввур қилади (8-жадвал).
Фаробий давлатнинг нормал фаолият кўрсатиши кўп жиҳатдан унинг қан-дай бошқарилаётганига боғлиқ, деб ҳисоблаган ва шу боис, ҳукмдорнинг шах-сига катта аҳамият берган. Унинг фикрича, ҳукмдор муайян аклий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлиши, бошқарувнинг умумий қонунларини билиши ва мамлакат аҳолисини ўз ортидан эргаштира олиши, одамларни тарбиялаши, уларнинг хатти-ҳаракатларини умумий бахт-саодатга эришишга йўналтириши ва уларни ана шундай фаолиятни амалга оширишга ундаши лозим.
Фаробий доно ҳукмдор бошчилик қиладиган мутлақ монархия тарафдори эди. У ҳукмдор атрофида интеллектуал элита туриши керак деб ҳисоблар, шу билан бирга, агар ҳукмдор унга зарур бўлган барча сифатларга эга бўлмаса, давлатни жамоавий тарзда бошқаришни йўлга қўйиш мумкин, деб биларди.
55
8-жадвал

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish