Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet31/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Мишель Крозъе сиёсат инсонни ўзгартира олмайди, чунки унинг ўзи уз-луксиз тарзда ўзгариб туради, деб ҳисоблайди. Сиёсат ва давлат жамиятда асо-сий ролни ўйнашга даъво қилмасликлари лозим. Улар кишиларнинг тақцири-ни ҳал қилмасликлари, балки ўз фаолиятларини шароитлар яратиш билан чеклашлари лозим.
XX асрнинг сиёсий фикри сиёсат нима, демократия, ҳокимият, давлат ва бошқаларнинг моҳияти нимадан иборатлиги ҳақидаги эски муаммоларни кўп жиҳатдан янгача ҳал қилаётган йўналишлар, илмий мактаблар ва сиёсий қарашларнинг катта диапазони билан ажралиб туради.
XX аср сиёсий мутафаккирларининг каттагина қисми фақат илмий ёнда-шув вакиллари бўлиб қолмасдан, балки у ёки бу ижтимоий позицияни эгал-лайдилар. Бу жиҳатдан ҳозирги замон сиёсатшунослик фани сиёсий ғоялар-нинг ривожланиши тарихида фақат айрича бир ёндашув сифатида қолади.
Сиёсий фикр тараққиётининг бутун тарихи замон даъватларига оқилона жавобларни қидириб топишдан иборатдир. Уни ўрганиш ҳозирги давр киши-сига сиёсат дунёсини баҳолашда догматизм ва бирёқламаликдан қутулиш имконини беради. Сиёсий ва хуқуқий фикр тарихи инсоннинг дунёни бутун мураккабликлари билан кўришга уринишидан гувоҳлик беради.
49
3-мавзу
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
Режа:

  1. Исломгача бўлган даврда Марказий Осиёда сиёсий-ҳуқуқий қарашлар-
    нинг шаклланиши ва ривожланиши.


  2. Ислом таълимотининг вужудга келиши ва Ўрта асрларда Марказий
    Осиёда сиёсий-ҳуқуқий билимлар ривожи

  3. Амир Темурнинг давлат тўғрисидаги қарашлари.

  4. XVIIIXIX асрларда Марказий Осиёда сиёсий таълимотлар ривожи.

  5. XIX аср охири ва XX аср бошларида жадидчилик гоялари.

1. Исломгача бўлган даврда Марказий Осиёда сиёсий-ҳуқуқий қарашлар-нинг шаклланиши ва ривожланиши.
Марказий Осиё мамлакатлари ўзининг географик жойлашуви жиҳатидан ҳам дунё цивилизацион тараққиёти, унинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари шакл-ланиш ва ривожланиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу ҳудудда дастлабки сиёсий қарашлар диний қарашлар билан қоришиб кетган эди. Илк диний қарашларнинг вужудга келиши, дунёвий динлар, буддавийлик, зар-душтийлик, христианлик динлари ва иудаистик ҳамда манихейлик каби ди-ний қарашларнинг кенг тарқалиши исломгача бўлган давлатчиликнинг ри-вожланишига, ҳамда унинг сиёсий бошқарув усулига бевосита боғлиқ ра-вишда кечди.
Хусусан, қадимги даврлардан бугунги кунга қадар сакланиб келган тур-ли ривоятлар, халқлар ўртасида кенг тарқалган афсоналар, Алпомиш, Гўрўғли, Кунтуғмиш, Ҳасанхон каби халқ оғзаки ижоди намуналарида туб халқ урф-одатлари, давлат сиёсий бошқарув ҳокимияти ва у билан боғлиқ бўлган турли амал қилиш услублари илк манбалар ва тасаввурларда ўз аксини топгандир. Шу жумладан, қадимги Бақгрия ва Хоразм давлатларининг турли халклар ва элатларига хос сиёсий анъаналари ва унинг идрок этилиши ҳамда мазкур халклар сиёсий-ҳуқуқий қарашларида диний анъаналарга таяниши, жа-моавийликка асосланиш хусусиятлари негазидаги умумий қарашларнинг илк белгилари пайдо бўлган эди.
ТТТу тариқа, Марказий Осиё халклари диний-дунёвий ва сиёсий қарашлари шаклланиш жараёнини қуйидаги тарзда даврларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:
а) қадимги давр;
б) ўрта аср;
50
в) янги давр;
г) XIX аср охири ва XX аср бошларидаги сиёсий қарашлар;
д) XX асрнинг иккинчи ярмидан мустақилликкача бўлган давр;
е) мустақиллик даври.
Қадимги диний қарашларнинг оддий анемистик кўринишидан кўп худо-лилик (политеистик) даражасига етиши ва улар аста-секинлик билан якка худоликка (монотеистик) интилиши жамият тараққиётида улкан ўзгариш-ларга сабаб бўлди. Хусусан, уч минг йиллик тарихга эга бўлган «Авесто» ки-тобининг тарихий манба сифатидаги аҳамияти бениҳоядир. Жумладан, зар-душтийлик диний таълимотида тупроқ, сув, ҳаво ва оловнинг асос сифатида олиниши ҳамда Ахурамазда ва Ахураман ўртасидаги кураш том маънода зороастризм диний таълимотининг асосий моҳиятини ҳам, характерли хусусиятларини ҳам очиб беради (6-жадвал).
6-жадвал

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish