Германия сиёсий фанининг табиати ва йўналишлари ҳақида унинг ўрга-ниш объекти бўлган муаммоларни санаб чиқиш орқали ҳам тасаввур ҳосил қилиш мумкин:
сиёсат назарияси;
сиёсий ғоялар тарихи;
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг фаолият кўрсатиши.
Ҳозирги замон сиёсат назариясининг энг муҳим йўналишларидан бири
сифатида — сиёсий таълимотлар тарихини ўрганишга катта эътибор қаратил-моқца. Бунда немис сиёсатшунослигининг доимий ривожланиб бораётган та-мойили бу борадаги тадқиқотлар доирасининг кенгайишидир.
Немис сиёсий фани бир томондан назарий, фалсафий ва миллий қадри-ят асосларининг, иккинчи томондан, эмпирик асосларнинг узвий боғланиш анъаналари негизида ривожланди ва фаолият кўрсатди. Германияда сиёсий фаннинг бир неча концепциялари мавжудлиги диққатни тортади. Улардан бирининг тарафдорлари уни давлат институтлари динамикасини ўрганиш
1 Моргентау Г. Ўша манба. 504-507-бет.
46
билан тўлдирилган давлатшунослик сифатида талқин этадилар. Иккинчи гуруҳ вакиллари сиёсий фаннинг ягоналигини инкор қилиб, сиёсий фанлар — та-рих, социология, психология ва иқтисод ҳақида сўз юритади. Учинчи концеп-ция тарафдорлари эса, сиёсий фанга социологиянинг бўлимларидан бири сифатида қарайди. Тўртинчи ёндашув эса сиёсатшуносликнинг вазифаси ҳозир-ги замонни тарихий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат, деб хисобловчи тад-қиқотчиларнинг ёндашувидир.
Учинчи концепция тарафдорларидан бири немис социолог олими ва сиёсий арбоби, ижтимоий зиддият назариясининг асосчиси — Р. Дарендорф (1929 йилда туғилган). Р. Дарендорфнинг фикрига кўра, ҳар қандай жамият-даги кишиларнинг ҳар бир гуруҳи муайян позициянинг вакили сифатида намоён бўлади. Бунда ҳар бир позиция муайян ижтимоий ролни бажариш билан боғлиқ. Ижтимоий роль муайян бир жамиятда маълум бир позиция-нинг вакилига берилган хулқ-атвор усулларининг йиғиндисидир. Бошқача айтганда, бу ижтимоий чоралар тизими ёрдамида ҳар бир конкрет инсонни ўзини муайян тарзда тутишга мажбур қилишдир. Хулқ-атворни меъёрлаш-тиришнинг мажбурий табиати Р. Дарендорф «мажбурий мувофиклаштирил-ган ассоциациялар» деб атаган ижтимоий гурухларнинг энг муҳим белгиси деб хисобланади.
Қарор топган меъёрларга сўзсиз риоя қилиш инсонга анча юқори мавқ-еларга кўтарилиш имконини, меъёрларни белгилаш, уларни шархлаш ва бошқа одамларнинг меъёрларга тўғри келмайдиган хулқ-атворига қарши чо-ралар қўллаш ваколатини беради. Мана шу ваколатларнинг жами хукмрон-ликнинг мавжудлигини англатади, кимнингдир хукмронлик қилиши, ким-нингдир бўйсуниши эса зиддиятга олиб келади.
Р. Дарендорф зиддиятнинг табиати ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда синфларни асосий белгиси ҳукмронликда иштирок этиш ёки иштирок эт-масликдан иборат бўлган низолашувчи ижтимоий гурухлар сифатида таъриф-лайди.
Р. Дарендорф фақат зиддиятларнинг моҳиятинигина аниклаб қолмайди, балки уларни 15 турга ажратиб тасниф қилишга уринади. Битта ролга турли гуруҳларнинг даъво қилиши, роллар ўртасидаги, ижтимоий гурухлар ичидаги, гуруҳлар ўртасидаги ва бошқа зиддиятлар, айниқса, катта аҳамиятга эгадир.
Олим зиддиятларни ҳал қилиш имконияти мавжудлигини ҳам кўзда ту-тади. Зиддиятлар қанча кескин бўлса, ижтимоий сафарбарлик, яъни бошқа мақомдаги позицияларга ўтиш шунчалик қийинлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |