Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


М. Вебернинг сиёсий қарашлари



Download 2,58 Mb.
bet24/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

М. Вебернинг сиёсий қарашлари


Вебер сиёсий тадқиқот-ларида аклга мувофиқ-лик гоясига амал қидди. Аклга мувофиқлик сиё-сатда формал ҳуқуқ ин-ститутларининг жорий этилишида, парламента-ризм ва ҳозирги замон маъмуриятчилигида на-моён бўлади.

Ижгимоий тузум маса-ласида синфий тафовут-лар ва ҳолатларнинг кўп ўлчамлилиги концепци-ясини илгари суради: ҳокимиятга муносабати, алоҳида гуруҳларнинг имтиёзи, кишиларнинг диний ва мафкуравий белгиларига қараб бўли-ниши ва ҳк.

Расмиятчи раҳбарлар ва сиёсий партиялар ўрта-сидаги кураш ҳозирги замон давлатининг сиё-сий ҳаётидаги асосий ихтилофдир.

Социалистик ижтимоий муносабатларининг ғалаба қилиши мумкин-лигани инкор этади ва бюрократиянинг қуд-ратлилиги тўғрисидаги фикрни илгари суради.

Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
М. Вебер замондошлари Гаэтано Моска, Вилфредо Парето, Роберт Ми-хельслар сиёсий элиталар назариясига асос солдилар. Сиёсий ҳокимият мав-зуини ривожлантирувчи элиталар концепцияси ҳозирги замон сиёсий фанига унинг таркибий қисми сифатида киради. Италия мактаби вакиллари В. Парето (1848-1923), Г. Моска (1858-1941) ва Германиядан Италияга келган немис олими Р. Михельс (1876-1936) ушбу назариянинг асосчилари ҳисобланади.
39

Уларнинг қарашларини «макиавеллистик» мактабга киритиш мумкин, чун-ки элита жамиятда ҳукмронлик қилувчи гуруҳ сифатида биринчи марта улар-нинг ватандоши Макиавеллининг тадқиқотларида кўриб чиқилган, деб ҳисоб-ланади.
Гаэтано Моска италиялик тадқиқотчи, сиёсатшунослик фанининг асосчиларидан бири. Унинг «Бошқарув назарияси ва парламент бошқаруви», «Сиёсий фан асослари» каби асарлари мавжуд. Г. Моска барча жамиятларда одамларнинг икки синфи — ҳукмронлик қилувчилар ва бошқарилувчилар синфи мавжуд бўлиши ҳақидаги тасаввурни ривожлантирди. «Биринчиси ҳар доим кам сонли бўлиб, у барча сиёсий функцияларни бажаради ва ҳокимият берадиган афзалликлардан баҳра олади, айни пайтда иккинчиси — анча кўп сонли синф — биринчиси томонидан бошқарилади ва назорат қилинади»1.
Тарихий тараққиёт жараёнида мавжуд бўлган сиёсий ҳокимиятни амалга оширишнинг икки асосий тамойили — аристократик ва демократик тамой-иллар омманинг ҳукмронлигини кўзда тутмайди. Уларнинг фарқи шундаки, биринчи ҳолатда уларнинг доирасига кирмайдиган кишилар ҳисобига тўлди-рилмайдиган гуруҳ назарда тутилади. Иккинчисида эса кенг омма орасидан ўзларининг психологик хислатларига кўра ҳокимиятни амалга ошириш нуқ-таи назаридан фойдали бўлган кишилар ҳисобига шаклланадиган элитага дуч келинилади.
Г. Моска демократиянинг рисоладагидек меъёрий фаолияти — яхши уюш-ган раҳбарлик қилувчи қатламнинг мавжуд бўлишига мухтож, деб ҳисоблай-ди. Бироқ элиталарнинг янгиланиш концепциясида у, ҳатто, демократик ти-зимда ҳам демократик назоратни эътибордан соқит қилади. Унинг фикрига кўра, сайловлар — бу фақат элитани янгилаш йўли, омманинг раҳбарлар устидан назарот қилиши шакли эмас. Шу туфайли, унинг концепцияси, ўз моҳиятига кўра, авторитар хусусият касб этади.
Г. Москадан мустақил равишда, «элиталар концепцияси» - эмпирик со-циологиянинг асосчиси, иқтисодчи Вшьфредо Парето томонидан ишлаб чиқилди. У ўзининг «Элиталарнинг юксалиши ва қулаши», «Умумий социо-логияга оид рисола» асарларида элиталар назариясига оид асосий қоидалар-ни баён қилди. В. Паретонинг фикрича, элита — ҳокимият, бойлик — билим, обрў-эътибор ва шунга ўхшаш ҳар қандай ижтимоий қадриятларни ўлчайди-ган энг юқори ўринни эгалловчи кишиларнинг барчасини ўз ичига олувчи, қадрият маъносидан маҳрум атамадир. Элита ҳукмронлик қилувчи ва ҳукм-ронлик қилмайдиган элита (контрэлита)ларга бўлинади. Элиталарнинг икки типи мавжуд — «шерлар» (бошқарувда кучга суянадиган, шафқатсиз, қатьи-ятли раҳбарлар) ва «тулкилар» (музокаралар, ён бериш, ишонтириш усул-ларини қўлловчи эпчил раҳбарлар).
Жамиятнинг ривожланиши элиталар қуюни ёки айланиши орқали юз беради: «Инсоният тарихи — бу элиталарининг доимий алмашинуви тарихи, баъзилари юксалади, бошқалари инқирозга учрайди». В. Парето «элиталар-
нинг оммавий айланиши» ёки инқилоб ҳақидаги масалани, эски элитанинг контрэлита томонидан омма ёрдамида сиқиб чиқарилишини ва унинг ўрни янги элита томонидан эгалланишини кўриб чиқци. Инқилобий алмашинув-нинг мана шу жараёнида эски элитанинг кўп вакиллари ўлдирилади, қамоққа олинади, сургун қилинади ёки ижтимоий поғоналарнинг энг қуйисига туши-риб қўйилади. Бироқ уларнинг айримлари ўз синфини сотиш эвазига қутулиб қолади, бунда улар кўпинча инқилобий ҳаракатда лидер мавқеини эгаллай-дилар. В. Паретонинг хулосаси шундан иборатки, инқилобий ўзгаришларнинг асосий натижаси эски элита қолдиклари аралашган янга элитанинг пайдо бўлишидир.
Шундай қилиб, элиталар назариясининг энг мухим қоидалари қуйила-гилардан иборат:
• дунёда ҳар доим элиталар, яъни танланган, ўзига хос хусусиятларга
эга бўлган озчилик хукмронлик қилиб келганлиги ва ҳукмронлик қилиши
лозимлиги ҳақидаги қоида;
• элитада Г. Моска ва В. Парето алоҳида аҳамият берган рухий омиллар-
нинг мавжуд бўлиши.
Элиталар назарияси турли сиёсий тизимларда раҳбарлик қилувчи гуруҳ-ларнинг эмпирик таҳлили учун асос бўлиб хизмат қилди.
Сиёсатшуносликнинг XX асрда юзага келган яна бир муҳим йўналиши сиёсий партияларни таҳлил қилишдир. Ушбу йўналишнинг асосчиларидан бири Роберт Михельс ҳисобланади. «Демократия шароитида сиёсий партияларнинг социологияси» номли асар унинг қаламига мансубдир. Роберт Михельс барча ижтимоий ташкилотларни бошқариб турувчи қонунни кашф қилди ва уни «олигархиянинг темир қонуни» деб атади. Ушбу қонунга кўра, ташкилот, корхона ва жамоаларда, улар қайси соҳада тузилган бўлмасин, муқаррар равишда кўпчиликни бошқарадиган озчилик вужудга келади.
Давлат ташкилотида, партияларда, касаба уюшмаларида, бошқа жамо-ат ташкилотларида, черковда ҳокимият бошқаришга моҳир бўлган, юқори тузилмалар таркибига кирган кишилар қўлида жамланади ва бу юқори тузил-малар оддий аъзолар назоратидан чиқиб кетади. Ҳатто партияларда ҳам бош-қарувга ноқобил бўлган оддий омма доҳийларни илгари сурадики, улар вақг ўтиши билан оддий аъзолардан ажралиб қоладилар ва партия элитасига айла-надилар. «Тарихий эволюция олигархиянинг олдини олиш учун қўлланилади-ган барча профилактик чоралар устидан кулади. Агар доҳийларнинг хукмрон-лигини назорат қилиш учун қонунлар қабул қилинса, бундан доҳийлар эмас, қонунлар заифлашади»1.
Партияни демократик жамиятнинг идеал миниатюраси сифатида қарар экан, Р. Михельс партия олигархиялашувининг қонунийлигини умуман де-мократия тараққиётига татбиқ этади ва давлатни бошқаришда барча фуқаро-ларнинг иштирок этишлари мумкин эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Макиавеллистлар мактаби назариялари Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруш-


1 Г. Моска. Правяший класс. //Антология мировой политической мьюли. В 5 т. Т. 2. М., 1997. С. 118.
40
1 Михелъс Р. Социология политических партий в условиях демократии. //Антология мировой политической мьюли. В 5-т. Т. 2. М., 1997. С. 196.
41

лари ўртасидаги даврда Италияда, Германияда, Францияда кенг тарқалди. Аммо уларнинг кенг тарқалиши ва машҳур бўлиши Америка қитьасида юз берди. 30-йилларда Гарвард университетида В. Паретони ўрганишга оид семи-нарлар ўтказилди. Г. Москанинг сиёсий ҳодисаларни ўрганишга эмпирик ёнда-шув ҳақидага, тадқиқот объекти жонли воқелик эканлига тўғрисидага ғояла-ри сиёсий фаннинг, хусусан, Чикаго мактабининг шаклланишига хизмат қилди. Сиёсатшуносларнинг умумжаҳон конгрессида (Мюнхен, 1970 й. ) си-ёсий элиталар борасидаги кўплаб тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилган Италия мактабининг алоҳида роль ўйнаганлиги қайд этилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish