10-жадвал Амир Темур давлати ва унинг тузилиши
Давлатнинг ижтимоий асосини ўн икки то-ифа ташкил этади:
|
1. Саййидлар, фозил кишилар. 2. Ишбилармонлар. 3. Художўй, тарки дунё қилганлар. 4. Ҳарбийлар. 5. Сипоҳ ва раият. 6. Махсус ишончли кишилар. 7. Вазирлар. 8. Ҳаким, мунажжим, табиб ва муҳаддислар. 9. Ҳадис олимлари. 10. Аҳли хунар ва санъаткорлар. П.Сўфийлар. 12. Савдогар ва сайёҳлар.
|
Давлат тақцирини уч нарса ҳал қилади:
|
1. Подшо. 2. Ҳазина. 3. Аскар.
|
Амир Темур давлатида вазирларнинг аниқ иерархик тузилмаси мавжуд бўлган:
|
1. Бош вазир. 2. Вазири сипоҳ. 3. Эгасиз мулкнинг иш вазири. 4. Молия ишлари вазири. 5. Чегараларни назорат қилувчи вазир. 4. Сарҳад назоратчиси.
|
Амир Темурнинг шиори:
|
«Рости-русти», яъни «Куч— адолатда»
|
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Амир Темур «маънавият халқнинг бундан кейинги фаровонлигини бел-гилаб беради», деб ҳисоблар эди. Шарофиддин али Яздийнинг сўзларига кўра, Амир Темур яна шундай деган эди: «Олимлар ва дин арбоблари подшоҳларга ўзларининг маслаҳатлари ва насиҳатлари билан ёрдам беришлари керак. Ме-нинг мақсадим мамлакатда адолат ўрнатиш, тартиб ва осойишталикни мус-таҳкамлаш, оддий одамларнинг ҳаётини яхшилашдан иборатдир». Ўзининг ана шундай давлат сиёсати туфайли Амир Темур мамлакатда маърифатнинг мисли кўрилмаган даражада ривожланишига кўмак берди.
Амир Темур сиёсатининг муҳим хусусиятларидан яна бири Европа мам-лакатлари билан алоқалар ўрнатилиши эди. Мазкур мамлакатларда Амир Те-мурни буюк давлат арбоби сифатида танидилар. У Византия, Венеция, Гре-ция, Испания, Франция ва Англия билан алоқалар ўрнатган эди.
Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакат иқгисодиётида ҳам улкан ўзга-ришлар юз берди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқцан олина-диган даромад давлат хазинасига келиб тушар ва халқ фаровонлигини таъ-минлаш, қишлоқ хўжалига экинларини суғориш ҳамда янги ерларни ўзлаш-тиришга сарфланар эди. «Темур тузуклари»да бундай дейилади: «Қўриқ ерни ўзлаштирган ва суғорган, унга экин эккан ёки қаровсиз ерларни экин экиш
учун ярокли ҳолатга келтирган деҳқон биринчи йил солиқлардан озод қили-нади; иккинчи йил у ўзи қанча тўлаш лозим деб ҳисобласа, шунча тўлаши мумкин; учинчи йили эса, у соликлар ҳақидаги умумий қонунга бўйсунишга мажбур»
1.
Амир Темур даврида солиқ солиш тизими ҳам ишлаб чиқилди. «Солиқ-ларни йиғишда халқ устига ортиқча соликлар солиш ёки вилоятларни хароб қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим, чунки халқнинг хонавайрон бўлиши давлат хазинасининг бўшаб қолишига олиб келади, хазинанинг бўшаб қолиши эса қўшиннинг тарқаб кетишига, бу эса, ўз навбатида ҳокимиятнинг кучсизла-нишига сабаб бўлади», — деб ёзган эди Амир Темур
2. Унинг даврида халқаро савдо ҳам ривожланди ва гуллаб-яшнади. Амир Темур даврининг энг мухим жиҳатларидан бири — халқаро карвон йўллари — савдо йўллари хавфсизлиги таъминланган эди. Бунинг учун кўп сонли соқчилар сақлаб турилар, савдо-гарлар ва саёҳатчилар учун кўплаб қулайликларга эга бўлган карвонсаройлар барпо қилинганди.
Маълумки, диний таълимотлар ва тарбия жамият ҳаётида катта аҳами-ятга эга ва улкан роль ўйнайди. Амир Темур бир ҳақиқатни яхши англар эди — жамият эътиқодсиз яшай олмайди. Одамлар эътиқодсиз, динсиз яшаши мум-кин эмас. ТТТу муносабат билан у «Мен ҳамма вақг ислом динини қўллаб-қувватладим», деб қайд қилган эди
3.
Амир Темурнинг ислом динига муносабатининг энг муҳим қирраси — иборат жамиятнинг барқарорлиги ва гуллаб-яшнаши, ижтимоий адолатни, маънавий покликни таъминлаш мақсадида ислом дини асосларини мустаҳ-камлашдан эди. Унинг қатьий фикрига кўра, давлат — давлат бўлиши, дин эса дин бўлиши лозим. Бу ғоя ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Айнан шу туфайли Амир Темур даврида ислом дини обрў-эътибор топди ва гуллаб-яшнади, тараққий этди. Айни пайтда, халқнинг дунёқараши кенгай-ди, давлат билан халқ ўртасидаги муносабатлар ўзига хос уйғунлик касб этди.
Буюк саркарда Амир Темур ўлими олдидан авлодларга шундай васият қилган:
«... Мен шундан таскин топаманким, подшоҳлик давримда кучлиларнинг ожизларга озор беришига йўл қўймадим. Халкларнинг осойишталиги бораси-да қарам фуқаролардан хабардор бўлиб туринглар ва мардонавор бўлинглар. Улкан давлатни мендай узоқ йиллар давомида бошқариш учун қўлларингиз-даги шамширни шараф ва номус билан маҳкам тутинглар...
Агар, сиз менинг васиятларимга амал қилсаларингиз ва бошқа ишла-рингизда адолатга, шафқатга кўра иш тутсаларингиз, тинчлик-осойишталик Турон заминида узоқ вақг сакланади.
Агарда ўзаро низолашишга йўл қўйсаларингаз, душманлар тўполон ва тартибсизликларни бошлайдиларки, уларни жиловлашнинг иложи қолмай-ди. Сизлар бир жон, бир тан бўлсаларингиз, ҳеч ким менинг сўнгга васиятла-
1 Ўша жойда. 31-бет.
2 Ўша жойда. 32-бет.
3 Ўша жойда. 25-бет.