Тенглик тамойили ҳар бир сайловчи, у ким бўлишидан қатьий назар
бир овозга эга эканлигини билдиради. Унинг ижтимоий келиб чиқиши, эгал-
лаб турган мавқеи ва лавозими ёки бошқа шахсий фазилатлари унинг сай-
ловчи мақомига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги лозим.
Сайловларда яширин овоз берши эркинлиги — сайловчининг муайян қаро-
ри бошқа бирор кишига ошкор қилинмаслгини билдиради. Ушбу тамойил
танлаш эркинлигини таъминлайди, фуқароларни эҳтимолдан холи бўлмаган
таъқиблардан ҳимоя қилади, қинғирликнинг олдини олади.
Тўгридан-тўрри (бевосита) овоз берши тамойили сайловчи аниқ бир ном-
зод учун бевосита овоз бериши лозимлигани англатади. Сайловчилар ва номзод-
лар ўртасида бирор бир воситачи мавжуд эмас, балки ана шу номзодлардан
к^йси бири сайланадиган лаюзимига сайланишини сайловчиларнинг ўзлари ҳал
қилади. Агарда фуқаролар олдин сайлаш гуруҳи ёки махсус орган ташкил қилишса
ва улар оркдли номзод сайланса, бундай сайловлар билвосита сайловлар деб
юритилади. Сайловларнинг ушбу тури аксарият ҳолларда фуқароларда сайлов-
ларга нисбатан қизиқишнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
172
4. Сайлов тизимлари ва сайлов жараёнининг асосий босқичлари.
Сайлов жараёни муайян ҳуқуқий меъёрлар, Конституция ва сайлов қонунчилигида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади. Сайловлар-ни ташкил қилиш амалдаги сайлов тизими билан чамбарчас боғлиқцир. Сай-лов тизимининг асосий вазифаси эса халқ хоҳиш-иродасини намоён этиш ва ҳокимият органларининг самарадорлигини таъминлашдан иборат. Жаҳон мам-лакатлари амалиётида энг кўп учрайдиган сайлов тизимлари мажоритар (му-қобил) ва пропорционал (ваколатли) сайлов тизимларидир.
Мажоритар сайлов тизимида номзод ёки партия ғалаба қозониш учун сайловчилар кўпчилиганинг овозини олиши лозим. Камчилик овозларни олса, номзод ёки партия ҳеч қандай мандатга эга бўлолмайди. Мажоритар тизим ҳам ўз навбатида 2 турга бўлинади: 1) Мутлақ кўпчилик тизими кўпинча мам-лакат Президентини сайлаш чоғида қўлланилади. Унга кўра, сайловларда қат-нашганларнинг ярмидан кўпи (50 фоиздан кам бўлмаган) овозини олган номзод ғалаба қозонади. 2) Нисбий кўпчилик тизимида эса — номзод ғолиб чиқиш учун бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозларни олиши лозим.
Мажоритар сайлов тизими АҚШ, аксарият Лотин Америкаси мамла-катлари, Франция, Англия каби ривожланган мамлакатларда муваффаққи-ятли қўлланиб келмоқца. Олимларнинг фикрича, мажоритар сайловларнинг яна бир афзаллиги унинг парламент ичида кўпчиликни юзага чиқаришида ва ана шу кўпчилик аосида барқарор хукумат тузилишида намоён бўлади.
Масалан, Францияда сайловларнинг мажоритар тури қўлланилади. Пар-ламешда кўпчиликни ташкил қилувчи партиялар коалицияси учун ҳар доим бир хавф мавжуд бўлиб, коалициядаги партиялар ўртасида ички келишмов-чиликлар юзага келиши оқибатида парламент тарқатиб юборилиши мумкин. Шунинг учун депутатлар илгари ўзлари сайловчиларга тақцим этган дастур-лари доирасида фаолият олиб боришга мажбурдирлар. Парламентни тарқа-тиб юбориш хавфи ундаги "кўпчилик" коалициясини янада жипслашиб, баҳс-мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга даъват этади. Мабодо парламент тарқатиб юборилгудек бўлса, депутатлар ўз сайловчиларининг ол-дига келиб, сайловолди дастурлари билан яна бир марта ўртоқлашишга маж-бур бўладилар. Мажоритар сайловларнинг жамиятни жипслаштириш ва му-возанатни саклаш каби ижобий жиҳатларга эга эканлигини француз сиёсий тажрибаси яққол тасдиклайди.
Мажоритар сайлов тизими демократик жамиятда энг оптимал вариант ҳисобланади. Мажоритар сайлов ҳар бир сиёсий партияни ўз таъсир доираси-ни кенгайтиришга ва ўз мафкуравий арсеналидан тўлиқ фойдаланишга етак-лайди. Чунки ушбу партия бошқа партияларга нисбатан ҳеч бўлмаганда бир овоз кўпроқ олишга интилиши натижасида сиёсий саҳнада бир бирига мухо-лиф блоклар вужудга келади. Хорижий мамлакатлар тажрибаси икки қутбли сиёсий партиялар тизими бошқа сиёсий тизимлардан кўра самарали сиёсий қарорлар чиқаришда ва масъулиятни тўлиқ ҳис этувчи ҳукуматлар тузишда ижобий натижалар беришини тасдиклайди. Икки қутбли кўппартиявийлик-нинг моҳияти шундаки, унда бир томон сиёсий ҳокимиятни амалга ошира-ди, иккинчи томон эса конструктив мухолифатга айланади. Электорат эса
173
ҳокимиятни ҳукмрон партия қўлида қолдириши ёки мухолифатга ишониб топшириши мумкин. Электорал рақобатнинг ушбу динамикаси партияларни сиёсий спектрнинг марказига томон интилишга мажбур қилади ва ўз сафла-рида экстремистик ғояларнинг тарқалишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, агар фавқулодда ҳолатлар ёки бўҳронлар юз бериб қолгудай бўлса, бир-би-рига мухолиф томонлар умумдавлат манфаатлари йўлида ўзаро муроса қил-ган ҳолда ягона дастур тузиб чиқишлари ёхуд, ҳатто коалицион ҳукумат таш-кил қилиб хавфли вазиятдан чиқиб кетишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |