Сиёсий элитани етиштириб бериш (рекрутлаш) функцияси. Сайлов-
лар фуқаролар ичидан сиёсий элита сафларига кириши мумкин бўлган иқги-
дорли шахсларни аниклашда катта ёрдам беради. Сайловлар натижасида эли-
та сафлари янгиланади, сиёсий партиялар ва вакилларининг сиёсий ҳаётдаги
вазни ҳам ўзгаради.
10) Муқобил сиёсий дастурларнинг ўзаро рақобати асосида жамият-
нинг янгиланишига эришиш функцияси. Сайловлар — оддий фуқароларнинг
давлат ва жамиятга институционаллашган, тартиблашган ҳолда таъсир ўтка-
зиш омили демакдир. Турли-туман сиёсий кучлар ижтимоий муаммоларни
аниқлаб, уларнинг ечими борасида сайловолди дастурларини тузиб чиқади-
лар. Бунинг натижасида сайловчилар бир нечта дастурлар ичидан энг яхши-
ларини танлаб, улар учун овоз бериш имкониятига эга бўладилар. Бу эса,
самарасиз сиёсий дастурлар ўрнига янги, ҳаётбахш сиёсий дастурларнинг қабул
қилинишини таъминлайди.
171
Сайловларнинг юқоридаги функциялари фақат улар демократик тарзда ташкил қилинган тақцирда тўла амал қилади. Сайловлар демократик жамият-дагина ўзини тўлиқ намоён қилиши мумкин, чунки сайловлар демократия-нинг умумий концепцияси ва қадриятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, демократиянинг асосий тамойилларидан бири ҳам даврий ва адолатли сай-ловлар ҳисобланади.
3. Эркин, демократик сайловларнинг асосий тамойиллари.
Қуйидигалар демократик сайловларнинг асосий тамойиллари ҳисобла-нади:
1. Умумхалқ сайловлари. 2. Тенглик. 3. Сайловларда яширин овоз бериш эркинлиги. 4. Тўғридан-тўғри (бевосита) овоз бериш.
1. Умумхалқ сайловлар тамойши барча фуқароларнинг, уларнинг жин-
си, ирқи, миллати, синфий ёки касбий мансублиги, тили, даромадининг
миқцори, бойлиги, маълумоти, диний ёки сиёсий эътиқодидан қатъий на-
зар, сайловларда сайловчи ёхуд номзод сифатида иштирок этишлари мум-
кинлигини билдиради. Умумхалқ сайловлар тамойилидан айрим ҳолатларда-
гина чекиниш мумкин. Масалан, балоғат ёшига тўлмаганлар сайловларда қат-
нашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шунингдек, руҳий носоғлом кишилар (агар суд
томонидан тасдикланган бўлса) ва суд қарорига кўра жазони ўташ жойлари-
да сақланаётган маҳбусларга ҳам сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилмаган.
Ғарб мамлакатларининг аксариятида XX асрнинг ўрталарига қадар мул-кий ценз ва бошқа бир қатор чекловлар мавжуд бўлиб, уларга кўра, муайян миқцорда моддий бойликларга эга бўлмаган аҳоли қатламлари, ёлланма иш-чилар, аёллар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишмаган. Маса-лан, Францияда ушбу чекловлар 1944 йилда, Италия ва Японияда — 1945 йилда, Грецияда — 1956 йилда, Швейцарияда — 1971 йилда, Португалияда эса — 1974 йилда бекор қилинган. Умумхалқ сайловлар тамойили демократик мам-лакатларнинг аксариятида Иккинчи жаҳон урушидан кейин жорий қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |