Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Пропорционал (партиявий рўйхат асосидаги) тизим



Download 2,58 Mb.
bet124/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Пропорционал (партиявий рўйхат асосидаги) тизим Ғарбий Европадаги аксарият мамлакатларда, шунингдек, Исроилда кенг қўлланилади. Унинг асо-сий моҳияти шундаки, дастлаб партиялар номзодларнинг умуммиллий ёки ҳудудий рўйхатини тузадилар, сайловчиларнинг ҳар бири эса ўз партиялари фойдасига овоз беради. Сўнгра номзодлар мазкур партияларга берилган овоз-ларнинг умумий сонига пропорционал равишда сайланадилар. Парламешда вакилликка сазовор бўлиш учун партиялар ҳар сафар кўпчилик овозларга эга бўлишлари талаб этилади.
Пропорционал сайловларнинг афзалликлари шундаки, у, биринчидан, сиёсий партияларнинг доимо фаол бўлишига туртки беради; иккинчидан, би-рор депутат ўз ваколатини амалга оширолмай қолган тақцирда, унинг ўрнини тўлдириш учун ўтказиладиган оралиқ сайловларни бартараф этади. (ўз вакола-тини топширган депутатнинг ўрнини партиявий рўйхатдага навбатдага парти-ядоши эгаллайди). Учинчидан фақат йирик сиёсий партиялар эмас, балки ки-чиклари ҳам парламентга сайланиш имкониятига эга бўладилар. Ва бу ҳол пар-ламент ичида турли фракцияларнинг фаолият олиб боришини таъминлайди.
Пропорционал тизимнинг асосий камчилиги шундаки, электорат ном-зодларни танлаш жараёнига таъсир кўрсата олмайди, сайланган вакиллар эса, ўзларини сайловчилар олдида эмас, кўпроқ ўз партиялари олдида масъ-ул, деб биладилар. Бироқ пропорционал тизим сиёсий партияларни фаоллик-ка ундайди; сайловчилар эътиборига номзодларнинг мутаносиблашган ва са-раланган рўйхатини тақцим этишга даъват этади. Бу эса партиялараро рақо-батнинг ниҳоятда кучайишига олиб келади.
Айрим мамлакатларда, хусусан, Германияда аралаш сайлов тизими мажоритар ва пропорционал сайлов комбинациялари қўлланилади. Немис сай-ловчиси икки овозга эга: биринчи овозни у ўз сайлов округидан номзодлар-нинг бирига берса, иккинчи овозни партиявий рўйхат асосида ўзига маъқул бўлган партияга беради. Биринчи овоз муайян номзодга берилса, иккинчи овоз сиёсий партияга берилади. ТТТу тариқа, парламент депутатларининг ярми якка тартибда, қолган ярми эса партиявий рўйхат асосида сайланади.
Маълумки, XX асрда Германия демократик жамиятга томон ниҳоятда қийин бўлган йўлни босиб ўтди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакат тоталитар ва антилиберал мафкурадан воз кечиб, демократик ва гуманистик қадриятларни мустаҳкам қарор топтириши керак эди. Бу вазифа-ларни бажаришда ва мамлакатда сиёсий маданиятни шакллантиришда не-мис парламенти — Бундестагнинг роли беқиёс бўлди. Германияда Парламент Республикаси шаклидаги либерал-демократик давлат бунёд этилди ва унда
174
барча фуқароларнинг эркинликлари, қонун устуворлиги, ҳокимиятлар бўли-ниши, сиёсий қарорлар чиқариш жараёнида халқ оммасининг иштироки таъ-минланган ҳуқуқий-демократик давлат бунёд этилди.
Пропорционал сайловларнинг афзалликларидан яна бири оралиқ сай-ловларнинг ўтказилмаслигида намоён бўлади. Масалан, Германияда қўшим-ча сайловлар ўтказилмайди. Бундестагдан кетган депутат ўрнига партиявий рўйхатда ундан кейин турувчи киши депутат бўлади. Бундестаг сайловлари оралиғида ландтаглар (маҳаллий қонунчилик органлари)га сайловлари ўтка-зилиши натижасида сиёсий партияларнинг фаоллига саклаб қолинади.
Агар Германия парламентаризмини вакиллик демократиясининг бошқа моделлари билан солиштирадиган бўлсак, унинг аралаш шаклга эга эканли-гини кўрамиз. Немис бундестага АҚШ Конгрессига ўхшаб хукумат бошлиғи-дан мустақил эмас, айни пайтда худди Буюк Британия вакиллар палатасига ўхшаб ҳукуматга тобе ҳам эмас. АҚШ Конгресси ниҳоятда ишчан бўлиб, мамлакат сиёсатини ишлаб чиқиш ва қонунлар қабул қилиш билан фаол шуғулланса, Буюк Британия вакиллар палатаси, аксинча, хукумат сиёсати-ни «мухрловчи инструмент», сайловчилар наздида эса мухим масалалар бўйича баҳс юритаётган «нотиқ парламент» сифатида эътироф этилади. Германия бун-дестаги ана шу ҳар иккала моделнинг аралашмасидан ташкил топган, дейиш мумкин.
Ҳозирги даврда мажоритар, пропорционал ва аралаш тизимлардан таш-қари, яна бир қатор сайлов турлари ҳам қўланиладики, уларда юқоридаги тизимларнинг у ёки бу унсурлари намоён бўлади. Масалан, сўнгги йилларда бир қатор халқаро ташкилотларда консенсус сайлов ттими қўланилмоқца. Унинг асосий моҳияти шундаки, сайловчи бирор-бир алоҳида номзод учун эмас, балки номзодларнинг барчасига 5 баллик тизим асосида баҳо қўйиб чиқади. Чунончи, президешяик лавозимига 4 нафар номзод кўрсатилган бўлса, сайловчи номзодларнинг 1-сига 5 балл, 2-сига 4 балл, 3-сига 3 балл ва 4-сига 2 балл баҳо қўяди. Овоз бериш тугагандан сўнг баллар ҳисоблаб чиқилади ва ғолиб аникланади.
Сайлов тизими жамиятнинг сиёсий тизими билан бевосита чамбарчас боғлиқцир. Амалдаги сиёсий тизим у ёки бу сайлов тизимининг қабул қилини-шида катта роль ўйнайди. Ўз навбатида, сайлов тизими ҳам сиёсий тизимдаги ўзгаришларнинг моҳиятига катта таъсир ўтказади.
Сайловларни ташкил қилиш билан боғлиқ жараён жуда мураккаб бўлиб, у бир неча босқичлардан иборатдир. Улар қуйидагалар:

  1. Тайёргарлик босқичи.

  2. Номзодларни илгари суриш, уларни рўйхатга олиш босқичи.

  3. Ташвиқот-тарғибот кампанияси.

  4. Овоз бериш ва сайлов натижаларини эълон қилиш босқичи.

Ҳар бир босқич ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, сайловларга тай-ёргарлик босқичида партиялар рўйхатга олинади; бўлажак сайловлар тўгриси-да халққа ахборот берилади; халқнинг сайловлар тўғрисидаги электорал са-водхонлиги оширилади; овоз бериш хуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатга олинади; мустақил ва одил сайлов комиссияси ташкил қилинади; сайлов жа-
175
раёнининг ҳаққонийлигини назорат қилувчи тегишли ҳуқуқ идоралари таш-кил қилинади ёки тайёр ҳолга келтирилади ва ҳ. к.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish