12-мавзу СИЁСИЙ ЭЛИТА ВА ЛИДЕР
Режа:
Сиёсий элита тушунчаси ва унинг таркиби.
Сиёсий элиталар пайдо бўлишининг сабаблари ва уларнинг вазифалари.
Сиёсий элита тўррисидаги асосий назариялар.
Сиёсий лидер ва унинг типолошяси.
1. Сиёсий элита тушунчаси ва унинг таркиби.
Тарихий тажриба ва барча мамлакатларнинг, шу жумладан, энг ривож-ланган мамлакатларнинг сиёсий амалиёти шуни кўрсатадики, ҳокимиятни тақсимлаш ва амалга ошириш жараёни фуқароларнинг тенг қатнашишини назарда тутмайди.
Ҳар доим ва ҳамма жойда ҳокимиятни тор доирадаги одамлар, озчилик амалга оширади. Ҳукмронликни қолганлар устидан амалга оширадиган ушбу озчиликнинг моҳияти нимадан иборат? Унинг вазифалари нима? Ушбу са-волларга элиталар назариясидан жавоб олиш мумкин.
Элиталар назарияси сиёсатшунослик фанида яқинда шаклланган. Унинг шаклланишига сиёсий жараёнларни кўриб чиқишдаги синфий ёндашув тўсқинлик қилган. Ушбу ёндашувнинг энг ёрқин мисоли марксизм эди. Мар-ксизм назариясида муҳим бир ҳукмрон элитанинг мавжудлиги рад этилган.
Классик марксизм назарияси бўйича сиёсий ҳукмронликни амалга ошир-ган синф бу иқгисодий ҳукмронликни амалга ошираётган синф, бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқаришни ўз қўлида тутган синф ташкил этган.
«Элита» атамаси французча «еШ:е» сўзидан келиб чиққан бўлиб, у энг яхши, танланган деган маънони билдиради. «Танланган буғдой», «танланган пода» ва ҳк. дейилади. Буни энг яхшилигини, олий навлигини, танланганлиги-ни кўрсатиш учун айтилади. Сиёсий лексикада ҳам аввалдан ушбу термин худди шундай маънони англатган.
Аввал жамиятни муайян танланган ва шунинг учун ихтисослашган му-айян одамлар бошқариши керак бўлган деб ўйлаганлар.
Сиёсий лексиконда «элита» атамаси авваллари худди шундай тусга эга эди. Жамиятнинг энг яхши (зўр), махсус бу ишга аталган, муносиб кишилар-нинг бошқариши тўғри деб ҳисобланарди. Тарихан «элита» атамаси омма те-пасида турган ва ўзларининг махсус хусусиятларига кўра уни, яъни оммани бошқара оладиган, жамият учун жуда қадрли ҳисобланган ижтимоий гурухга нисбатан қўлланилган. Платон демос (халқ)нинг давлатни бошқаришига қать-иян қарши бўлган. Унинг назарида, жамиятни донолик фазилатига эга бўлган,
182
аклий жиҳатдан яхши ривожланган файласуфлар бошқариши лозим. Жами-ятнинг бошқа лаззат ва шаҳватларга ғарқ бўлган қисми доно файласуфларга бўйсуниши лозим.
«Сиёсий элита» атамаси ўзининг замонавий талқинида, бутун жамият устидан реал ҳокимиятга эга бўлган «озчилик» ижтимоий гуруҳи сифатида сиёсатшуносликда XX асрнинг бошларида австриялик сиёсатшунос Р. Ми-хельс ва италиялик сиёсатшунослар Г. Моска ва В. Паретолар томонидан ки-ритилди.
Р. Михельс олигархиянинг темир қонунини яратди. Унга кўра, ҳокимият-нинг озчилик томонидан эгалланиш жараёни муқаррардир ва ҳар қандай таш-килотда муқаррар равишда кўпчиликни бошқарадиган озчилик вужудга кела-ди. Г. Моска бу қарашни ривожлантирган ҳолда, сиёсий элитани ёпиқ синф. «сиёсий синф» деб атайди.
В. Парето сиёсатшунослик фанига «элита» ва «контрэлита» тушунча-ларини киритди. В. . Паретонинг фикрича, индивидлар бир-бирларидан жис-моний, ахлоқий ва интеллектуал (ақлий) хусусиятлари билан ажралиб тури-шади. Шуларнинг ҳар бирида юқори кўрсаткичларга эга бўлган индивидлар гуруҳи элита номини олади. Шундай қилиб, жамият элитаси — бу ўзларининг туғма руҳий (психологик) хусусиятлари сабабли, юқори фазилатни ёки ўз фаолият соҳаларида юқори даражадаги қобилиятни кўрсата оладиган маълум бир кишилар гуруҳи. «Элита» атамасининг асосий ғояси устунлик демакдир.
Паретога биноан, элита хукмрон элитага — бевосита ёки билвосита бо-шқариш ишларида қатнашадиган ва ҳукмрон бўлмаган элитага - контрэли-тага бўйсунади. Кошрэлита бу элитага хос бўлган психологик хусусиятларга эга, бироқ у ёки бу жамиятда мақоми ва бошқа турли хил тўсқинликлар сабабли, бошқарув функцияларига киришга эга бўлмаган кишилар гуруҳи-дир. Баъзи бир ҳолатларга кўра, элита ва контрэлита вакиллари ўзаро ўрин алмашишлари мумкин.
Америкалик сиёсатшунос Р. Милс ҳукмрон элитанинг ижтимоий гуруҳ сифатида махсус, қадриятли ва психологик ўхшашлигини кўрсатади. Милс-нинг талқинига кўра, сиёсий элита ягона ижтимоий илдизларга, аниқ ифода-ланган гуруҳ ижодига, ҳаракат ва бирлашиш учун умумий иродага эга. Уму-мий ижтимоий илдиз, таълим-тарбия, «ҳаёт тарзи»дан келиб чиққан ҳолда манфаатларнинг умумийлиги ва шахсий бирдамликка таянган юқори жипс-лик буни кўрсатади. Милснинг фикрича, сиёсий элитага кирадиган шахслар-нинг маънавий талаблари, имкониятларининг мажмуи, ижтимоий даъвола-рининг даражаси ва ҳатто, психологик хусусиятлари ҳам юқори мослик би-лан ажралиб туради. Бу эса, сиёсий элита нафақат ҳокимиятга эга бўлган кишилар гуруҳини, балки ижтимоий танлаш натижасида шаклланган ижти-моий гуруҳ эканлигини билдиради.
«Сиёсий элита» тушунчасини кенг ва тор маънода қўллаш лозим. Кенг маънода «сиёсий элита» тушунчаси «ҳукмрон элита» тушунчасига тенг.
Бошқарув элитаси бу жамиятнинг ташкилий озчилиги бўлиб, кўпчилик-дан фарқли бўлган, лекин ниҳоятда якдил ижтимоий гуруҳ ҳисобланади. У лидерлик қобилиятларига эга бўлиб, бошқарув функцияларини амалга оши-
183
ришга тайёргарлик кўрган; у жамият институгларида бошқарув курсини эгал-лаши билан бир вақгда ана шу жамиятда ҳокимият қарорларига бевосита ва билвосита таъсир кўрсата олади.
Сиёсий элита тор маънода бошқарувчи элитанинг бир қисми бўлиб, ўзининг ҳокимиятни амалга оширишга бевосита қатнашиши билан ундан фарққилади.
Сиёсий элита ўз қўлида давлат ҳокимиятини жамлаган ва жамият бошқ-арувида юқори лавозимларни эгаллайдиган ижтимоий гурухдир. Жамиятнинг сиёсий элитасига ҳокимият функцияси ва ваколатларига эга бўлган юқори мартабали профессионал сиёсатчилар киради. Яна сиёсий элитага сиёсий да-стурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, жамият ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашадиган, махсус тайёрланган олий да-ражадаги сиёсий ходимларни киритамиз, сиёсий элитанинг ўзига хос асосий томонини таъкидлаш мақсадида, уни баъзан «давлатларнинг сиёсий раҳба-рияти», «сиёсий қарорлар қабул қилиш маркази» деб айтишади. Унинг тарки-би йилдан-йилга ўзгаради, аммо лавозимлар тузилиши деярли ўзгармайди. Бу давлат бошлиқлари, ижро этиш, қонун чиқариш, суд ҳокимиятларининг раҳбариятлари, олий дипломатик корпусларидир. Сиёсий элитани ҳокимият функцияларининг ҳажми асосида қуйидаги даражаларга бўлиш мумкин: олий, ўрта ва қуйи.
Do'stlaringiz bilan baham: |