Омший-таҳлший таълимот сиёсий лидерлар назариясига муайян ва-зият билан боғлиқ мақсад ва вазифалар тушунчасини киритади. Сиёсий етак-чининг индивидуал хусусиятлари ва унинг олдида турган мақсадларга эри-шишга интилиши натижасида сиёсий лидернинг «иккинчи табиати» вужудга келади. Хулқ-атвор услуби ишлаб чиқилади. Сиёсий лидернинг мақсадни мўлжаллаш ва унга эришиш услубига муайян ижтимоий вазиятлар таъсир кўрсатади.
Лидерликнинг муайян ижтимиой шарт-шароитларга боғлиқлигини вазиятлар таълимоти янада ривожлантиради ва асослаб беради. В, Далль, Т. Хильтон, А. Гарднер ва бошқалар лидер ҳодисасининг нисбийлигидан, кўп хиллигидан келиб чиқцилар. Лидер — муайян вазият маҳсулидир. Айнан вужуд-га келган муайян вазиятлар сиёсий лидерларни танлаб олади ва унинг хулқ-атворини белгилайди. Тарихда тасодифий лидерлар бўлмайди: ҳар бир лидер ўз даврининг ва шу даврга хос тарихий вазиятнинг маҳсулидир. Искандар Зу-лқарнайн, Оливер Кромвель, Чингизхон, Амир Темур, Жалолиддин Ман-губердилар ҳам ўз даврининг лидерлари эдилар. Аммо, табиийки, улар бир-бирларидан тубдан фарқ қилардилар.
Вазиятлар таълимоти сиёсий лидернинг индивидуал хусусиятларини рад этмайди, лекин уларни мутлаклаштиришни ҳам ноўрин деб ҳисоблайди ва сиёсий лидерни муайян сиёсий вазиятлар ҳосиласи деб қарайди. Вазиятлар таълимотига аниклик киритиш, ривожлантириш ва сифат жиҳатидан бойи-тиш натижасида сиёсий лидерликни, унинг издошлари ва тарафдорлари ёрда-мида тушунтириш таълимоти вужудга келди.
Замонавий сиёсатшуносликда тарафдорлар тушунчаси кенг қамровли бўлиб, сиёсий фаоллардан ташқари лидернинг сайловчилари, шунингдек, у билан ўзаро муносабатда бўлувчилар ҳам бу тушунча мазмуни таркибига ки-ритилади. Уларни таҳлил қилиш сиёсий лидернинг хулқ-атворини, қабул қила-диган қарорларини олдиндан билиш имкониятини беради.
Бундай ёндашувнинг афзаллиги шундаки, лидерлик раҳбар ва тарафдор-лар ўртасидаги махсус муносабатлар сифатида қаралади.
Лидер билан муносабатларнинг шаклланиши ва амал қилишида сиёсий фаолларнинг роли каттадир. Айнан тарафдорлар унинг шахсий сифатлари ва имкониятларини етарли баҳолай оладилар, уни қўллаб-қувватлаш кампани-ясини ташкил қиладилар. Улар воситасида, айниқса, уларнинг мақсад ва қараш-ларига, шунингдек, сайловчиларнинг кайфиятларига таъсир кўрсатади.
191
Сиёсий лидерларни тарафдорлар манфаатларининг ифодачиси сифати-даги бундай қараш бирмунча камчиликларга ҳам эгадир. Ушбу назария ва вазиятлар таълимоти ҳам сиёсий лидернинг ҳокимиятни эгаллагандан кей-инги фаолиятидага мустақилликни, фаолликни тушунтириб бера олмайди. Тарих сабоқлари кўрсатадики, кўпгина сиёсий раҳбарлар ўзини ҳокимият те-пасига келтирган қатламлар ва гуруҳлар манфаатларига қарши қаратилган фаолият юритганлар.
Буни Сталин фаолиятида яққол кўришимиз мумкин. У ҳокимиятга чиқ-қандан кейин ўн беш йил давомида ўзини ҳокимият тепасига келтирган боль-шевикларни деярли бутунлай, бундан ташқари, ўз партияси аъзоларининг ҳам ярмини йўқ қилди. Бунга ўхшаш ҳолни А. Гитлер мисолида ҳам кўриши-миз мумкин У ҳам ўзини ҳокимият тепасига келтирган эски нацистлар парти-яси аъзоларини деярли бутунлай йўқ қилди.
Ана шу ва шунга ўхшаш кўпгина далиллар шуни кўрсатадики, лидер ва тарафдорлар ўзаро таъсирини икки томонлама йўналтирилган ҳаракат сифа-тида қараш керак. Лидерлар ўз ижтимоий таянчларини муайян даражада ўзгар-тиришлари мумкин. Бундай ҳол, айниқса, авторитар ва тоталитар сиёсий ре-жимларда фожиали тус олиши мумкин.
Сиёсий лидерлик табиатини тушунтириш ва уни бир хилда изоҳлаш му-раккаб вазифа бўлиб, унинг субъектив механизмларини психологик таъли-мотлар, хусусан психоаналитика назарияси тушунтириб беради. Унинг асос-чиси 3. Ф/>ен#цир. Сиёсий лидерлик асосида шаҳвоний майллар ётади. Субли-мация, бошқа ҳолатга ўтиш жарёнида, у ижодий фаолиятга, жумладан, сиё-сий лидерликка ҳам интилиш сифатида намоён бўлади. Кўпгина кишиларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаш субъектив — компенсаторлик вазифасини бажаради. Турли хил камчиликларга йўл қўймаслик, номукаммаллик ҳиссиё-тини енгишга ёрдам беради. Муайян психологик эҳтиёжлар сиёсий лидерга бўйсунишга мажбур этади.
Сиёсий лидерликнинг психоаналитик назарияси ривожига Франкфурт мактаби вакиллари Э. Фромм ва Т. Адорно сезиларли ҳисса қўшдилар. Улар авторитаризмга мойил бўлган ва ҳокимиятга интилувчи шахс типини аниқ-ладилар. Бундай шахс носоғлом, яъни оилавий невроз ҳолатини келтириб чиқарувчи шароитларда шаклланади. Киши бундай шароитларда уларнинг ҳаммасидан хукмронлик ёки бўйсуниш муносабатларига қочишга интилади. Лидерлик — авторитар шахс учун ўзининг нотекис кайфиятларидан холи бўлишга ва ўз иродасига бошқаларни буйсундиришга имкон берадиган пси-хологик эҳтиёждир. Бошқалар устидан чексиз ҳукмронлик қилиш, бундай кишига ўзига хос сархушлик бахш этади. У ўзига хос садизм, зўравонлик шак-лидир. ТТТу билан бир вақгда, авторитар шахс мазохистик хусусиятга ҳам эга-дир, яъни у ўзидан зўрроқ куч билан тўқнашганда, унга сажда қилади. Бошқ-аларнинг кучсизлиги унда ғазабланиш, уларни таҳқирлаш кайфиятларини туғдиради.
Бундай хулқ-атвор шакли психологик маънода кучлиликнинг эмас, куч-сизликнинг намоён бўлишидир. Авторитар шахс ҳакқоний кучга эга бўлмас-дан, бошқа кишилар устидан хукмронлик қилиш воситасида у кучга эга
192
бўлишга ўзини ишонтиришга ҳаракат қилади. Бундай шахс иррационалдир, мистикага мойилдир ва, биринчи навбатда, ҳиссиётлар асосида фикр юрита-ди, тенглик ва демократияга тоқат қила олмайди. Бошқа барча кишиларни кучли-кучсиз муносабатлари воситасида идрок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |