35-жадвал Миллий-этник бирликлар ва улар ўртасидаги тафовутлар
Бирликлар
|
Белгилари
|
Миллат Этник гуруҳ
|
Яшаш жойидан қатъий назар, умумий этник белгиларга эгалик.
Бир неча юз ёки минг кишидан иборат бўлган, бир-бири билан заиф боғланган бирлик, бирлашув асосида этник белгилар ётади.
|
Миллий гуруҳ
|
Мазкур мамлакат (минтақа)да туб аҳоли бўлмаган миллат, халқ-элатнинг бир қисми.
|
Этнографик гуруҳ
|
Миллат ёки элатнинг алоҳида ажралиб қолган, тил, маданият, турмушда ўзига хосликларни сақлаган қисми.
|
Элат
|
Иқтисодий алоқаларга, тил, ҳудуд, маданият муштараклигига, ўз-ўзини англашга, муштарак психологияга эга бўлган ва мазкур белгилар миллат билан қиёслаганда камроқ ривожланган, барқарор, камсонли бирлик.
|
Манба: Рафуров С. М., Ҳайдаров А. А. Тўлаганова Н. Ў. Сиёсатшунослик асослари. Ўқув қўллан-ма. Т., 2005.
2. Миллий муносабатларнинг зиддиятли табиати.
2000 дан ортиқ миллий-этник бирликларнинг мавжудлиги фактининг ўзи улар орасида ўзига хос муносабатлар юзага келишини билдирадики, ушбу муносабатлар миллий (миллатлараро) муносабатлар сифатида белгиланади.
Миллий муносабатлар миллий этник ривожланиш субъектлари; мил-латлар — элатлар, этник гурухлар ва уларнинг давлат бирлашмалари ўртаси-даги муносабатлардир.
Бу муносабатлар уч турли бўлади:
тенг хуқуқли;
ҳукмронлик ва тобелик муносабатлари;
бошқа субъектларни йўқ қилишга уринишлар.
200
Миллий муносабатларда ижтимоий муносабатларнинг бутун йиғиндиси ўз аксини топади. Уларга иқгисодий ва сиёсий омиллар белгиловчи таъсир кўрсатади. Бунда сиёсий жиҳатлар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бу ҳол, энг авва-ло, давлатнинг, миллатнинг шаклланиши ва ривожланишидаги аҳамияти, миллий ва ижтимоий алоқаларнинг ички муносабати билан тақозо этилган.
Миллий муносабатларнинг ўз миллий тақцирини ўзи белгилаш, миллий ва байналмилал манфаатларнинг бирга қўшилиши, миллатларнинг тенг ҳуқуқли, миллий тиллар ва миллий маданиятларнинг эркин ривожланиши учун шароитлар яратиши, миллий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг ҳоки-мият тузилмаларидаги ваколати сингари масалалари ва бир қатор бошқа ма-салалари бевосита сиёсат соҳасига тегашлидир. ТТТу билан бирга, сиёсий ақида-лар, сиёсий хулқ-атвор, сиёсий маданиятнинг шаклланишига тарихан тар-киб топувчи анъаналар, ижтимоий хис-туйғу ва кайфиятлар, географик ша-роит, миллатлар ва элатлар ҳаётининг маданий-маиший шароитлари сези-ларли таъсир кўрсатади. Миллий муносабатларнинг энг асосий масаласи — тенг хуқуклилик ёки тобелик масаласи, миллатларнинг улуғ давлатчилик ва эзилган миллатларга бўлиниши; маданий ва иқгисодий ривожланиш даража-сининг тенг эмаслиги ҳақидаги масала; миллий айирмачилик ва миллий за-минда юзага келувчи душманлик, ўзаро шубҳаланиш масаласи.
Миллий масалани таҳлил қилишда икки жиҳатни — умумтарихий ва аниқ-тарихий жиҳатларни фарклаш лозим. 1917 йилга Октабрь инқилобига турлича (салбий ёки ижобий) қарашлардан қатьий назар, шуни тан олиш лозимки, у Россия империясида миллий масаланинг кўп жиҳатларини ҳал этишга хизмат қилди. Бироқ СССРда миллий масала тўла ҳал қилинди дея 60-йилларда чиқа-рилган хулоса, шубҳасиз, асоссиз хулоса эди. Ҳозирги кунда Германиянинг бирлаштирилишини ҳам немис миллий масаласининг узил-кесил ҳал этили-ши деб ҳисобламоқцалар. Назаримизда, бундай деб айтиш умумтарихий нуқгаи назардан асоссиздир, зеро, масаланинг моҳияти шундаки, миллат фақат ўз тақцирини ўзи белгилашигана эмас, балки уни ташкил этувчи ижтимоий бир-ликларнинг бир текис ва эркин ривожланиш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Айнан мана шу маънода миллий масала ҳар доим мавжуд бўлади, чунки миллий масаланинг барча жиҳатларда ва ижтимоий миқёсларда тўла ва узил-кесил ҳал қилиниши диалектика нуқгаи назаридан мумкин эмас.
Миллий муносабатлар ҳақида сўз кетганида уларнинг ривожланишидаги асосий тамойилларни ажратиб кўрсатиш лозим:
миллий онгнинг ўсиши, миллий давлат бирлашмаларининг суверени-
тетга интилиши;
иқгисодий интеграциянинг ривожланиши, иқгисодий алоқаларнинг
чамбарчас боғланиб кетиши;
миллий давлат бирлашмаларида аҳолининг ижтимоий тузилмасини тен-
глаштириш;
ишчилар, мутахассислар, тадбиркорлар, олимлар, ижодий зиёлилар
кадрларини алмаштиришни кенгайтириш;
ўзига хослик ва ўзаро муносабатни ривожлантириш, миллий мадани-
ятларнинг байналмилаллашуви;
201
миллатлараро муносабатларнинг шаклларини такомиллаштириш;
миллий тилларни ривожлантириш ва миллатлараро муомала тиллари-
нинг ролини ошириш;
бутун кўп миллатли давлат учун хос бўлган турмуш тарзига мос кела-
диган хусусиятларни ривожлантириш;
миллий давлатчиликни ривожлантириш.
Миллий муносабатларнинг ривожланиши, одатда, миллатчилик ва шо-винизм сингари ҳодисалар билан бирга кечади. Миллатчилик — мафкура ва сиёсат бўлиб, унинг асосида миллий мустақиллик ва устунлик ғояси, бошқа халклар вакилларига беписандлик билан қараш ётади. Шовинизм — ўта ури-шқоқ миллатчилик бўлиб, бир миллатнинг бошқасига, одатда, кичик мил-латнинг катта миллатга бўйсунишини билдиради.
Бу қарама-қаршиликларнинг барчаси у ёки бу миллий сиёсатни ўтка-зиш давомида ҳал қилиниши ёки, аксинча, кучайиб кетиши ва низоларга айланиши мумкин. Фан нуқгаи назаридан, миллий сиёсат — уларнинг сони-дан қатьий назар, халкларнинг миллий ҳаётини янада ривожлантириш ва яхшилашга ҳамда халклар ўртасида тенг хуқукли ва кўп томонлама муноса-батлар ўрнатишга, марказий ҳокимият билан миллатлар ўртасидаги муло-қотнинг демократик механизмларини шакллантиришга қаратилган, ҳар то-монлама асосланган тадбирлар тизими. Миллий сиёсатга унинг шаклланиши ва давлат ҳокимиятининг барча органларида амалга оширилишининг турли даражаларида ҳисобга олиниши лозим бўлган муайян сиёсий қадриятлар (та-мойиллар) хосдир.
Ҳар бир фуқаро ўзининг ва ўзгаларнинг миллий қадриятларига ҳурмат билан қарашни ўзида шакллантирган ҳолдагина миллий муносабатлардаги кескинлик йўқ бўлиши мумкин.
Миллий сиёсатнинг умумий тамойшлари қуйидагилардан иборат:
Миллийлик ва байналмилалликнинг бирга қўшилиши;
Маҳаллий манфаатлар ва давлат манфаатларининг ўзаро уйғунлиги;
Тенглик ва адолат меъёрларига риоя қилиниши;
Миллий муаммоларнинг имкониятларни хисобга олган ҳолда ҳал эти-
лиши;
Ирқчилик, миллатчилик, шовинизм, миллий нигилизмнинг рад эти-
лиши;
Фуқароларнинг ватанпарварлик ва байналмилаллик руҳида тарбияла-
ниши;
Фуқароларнинг ирқи ва миллатидан қатьий назар ўзаро тенглиги;
Миллатларнинг ўз тақцирини ўзи белгилаш хуқуқи.
Мазкур тамойилларни хисобга олган ҳолда шакллантирилган миллий сиёсат миллатлар ва элатларни жипслаштиришга, юзага келган низоларга барҳам беришга қодир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |