Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet142/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Сиёсий-ҳуқуқий ёндашувда миллат деганда — фуқаролик, яъни у ёки бу давлат фуқароларининг ҳамжамияти англашилади.
Халқаро ҳуқуқца миллатлар ҳақида сўз кетганида, айнан фуқаровий ёки сиёсий миллатлар назарда тутилади.
Одатда, фуқаролик жипслашуви ва давлатга хайрихоҳлик даражасининг турлича эканлиги ўзига хос кўпэтносли бирлашмалар тимсолидаги сиёсий миллатлар халқаро майдонда ўз миллий манфаатлари, миллий чегаралари, миллий байроғи ва миллий тавсифларга эга «миллий» давлатлар сифатида намоён бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзолари айнан ана шундай миллий давлатлар сифатида майдонга чиқувчи сиёсий миллатлардир.
Ижтимоий-маданий ёндашувда миллатни ҳосил қилувчи кишилар кат-та гуруҳининг тили, маданияти, дини, анъаналари, урф-одатлари мушта-раклигига урғу берилади. Бу миллатни маънавий маданиятнинг, тарихий та-раққиётнинг, маиший турмуш тарзининг муштараклиги хос бўлган кишилар бирлиги сифатида баҳолашга имкон беради. Бундай ҳолда маданий миллат ёки этномиллат ҳақида сўз юритилади.
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, миллат фақат давлат сиймосидаги объектив мавжудлик эмас, балки инсонга ўзи ҳақида «мен ўзбекман», «мен америкаликман», «мен русман» дейиш, бутун гуруҳга эса «биз ўзбекмиз», «биз америкаликмиз», «биз русмиз» дейишга, ўз мамлакати, ўз давлатига нисбатан «Ўзбекистон — менинг ватаним», «АҚШ — менинг ватаним», «Рос-сия —менинг ватаним» деб айтишга имкон берувчи онгдан ва ўзликни анг-лашдек субъектив феномендан ҳам иборатдир.
Миллий онг ва ўзликни англаш бўлмаса, миллат ҳам бўлмайди. Миллат феноменининг таникли тадқиқотчиси Э. Геллнер шундай деган: «Биринчи-дан, икки киши уларни фақат ғоялар, шартли белгилар, алоқалар, хулқ-атвор ва муомала усуллари тизими сифатида англанадиган муштараклик бир-лаштириб тургандагина, битта миллатга мансуб бўлади. Иккинчидан, икки киши бир-бирининг мазкур миллатга мансублигини тан олгандагина, бир миллатга мансуб бўлади. Бошқача қилиб айтганда, миллатларни инсон яра-тади; миллатлар — инсоний эътиқодлар, интилишлар ва майллар ҳосиласи»1.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари, АҚШ, Англия, Франция, Испания, Лотин Америкаси ва Скандинавия сингари бир-бирига ўхшамаган мамлакат-лар миллатни тушунишда аввалги икки ёндашувга асосланадилар. Барча фар-қларга қарамасдан, уларда битта муштараклик бор, қон-қариндошликни миллатнинг ҳосил бўлишини белгаловчи омил сифатида тан олмаслик.
Миллатни тушунишдаги учинчи, биологик ёндашув айнан ана шунга, қон муштараклигини миллатнинг асосий доминанти деб тан олишга асосла-
1 Геншер Э. Нации и национализм. // Вопросм философии. 1989. № 7. С. 124.
199
нади. У Япония ва Германия сингари мамлакатлар учун хос. Ҳар икки давлат-нинг конституцияларига кўра, миллатни фақат тегашли тарзда томирларида япон ёки немис қони оқаётган кишиларгина ташкил этади.
Исроил миллати ҳам қон белгисига кўра шакллантирилади. Унинг яна бир мажбурий белгиси ўзига мувофиқ дин (иудаизм)дир.
Тан олиш жоизки, биологак қон тамойили инсоннинг ўзида мавжуд бўла-ди, лекин шундай бўлса-да, миллат генлар, яъни биологик омиллардан кўра кўпроқ ижтимоий омиллар — маданий муҳитнинг хусусиятлари, болани тар-биялаш ва ўқитиш тизими билан белгиланади. Кишилар шахс бўлиб туғил-майдилар, балки шаклланадилар. Бу миллат феноменига ҳам тегишлидир.
Энг кўп тарқалган тасаввурларга мувофиқ, миллат деганда, одамлар-нинг, муайян давлат фуқароларининг иқгисодий ҳаёти, тили, маданияти ва анъаналарининг муштараклиги ҳамда ўзини муайян миллий бирликка ман-суб деб ҳисоблашига, бошқалардан фарклашга имкон берувчи индивидуал ва гуруҳий онг хос бўлган тарихан таркиб топган бирлиги тушунилади. Мил-латлардан ташқари, бошқа ижтимоий-этник бирлашмалар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидаги жадвалда кўрсатиб берилган (35-жадвал).

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish