Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet104/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Доминация ттими деб аталувчи тизим ҳам мавжуд. Бу тизимга давлат-нинг сиёсий ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи партиянинг узлуксиз, узоқ муддат давомида ҳокимиятни амалга ошириши хосдир. Бундай ҳол коалиция мавжуд бўлмаган, бошқа сиёсий партиялар томонидан мухолифат заиф бўлган, анъ-анавий тарзда обрў-эътибори катта бўлган партияларни афзал кўрувчи сай-лов тизимининг мавжудлиги шароитларида мумкин бўлади. Доминация тизи-ми, мисол учун, Япония, Ҳиндистон ва Швецияда мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, партивий тизимлар типологаяси универсал эмас, зеро, партиявий тизимлар давлатнинг ижгимоий тузумидаги ўзгаришларга мувофиқ тарзда доимий равишда ўзгариб туради. Собиқ социалистик ҳамдўстлик мамла-катлари ва МДҲ давлатларидага партиявий тизимларнинг ўзгартирилиши бун-га мисол бўла олади. Мазкур давлатларда жамиятнинг иқгисодий, ижтимоий ва сиёсий тузилмаларида чуқур ўзгаришлар юз бермоқца, кўппартиявий тизим-ларнинг шаклланишидан иборат қизғин жараёнлар давом этаяпти.
Ҳозирга кунда сиёсий партиялар жамият сиёсий ҳаётининг муҳим тарки-бий қисми ҳисобланади. Улар бир-бирига рақобатда бўлган турли муқобил си-ёсий йўналишларни ифодалайди, муайян ижтимоий гурухлар манфаатларини ва эҳшёжларини ифодалайди; давлат ва фуқаролик жамиятини боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди. Партияларнинг асосий вазифаси турли ижтимиоий қатламлар ва алоҳида фуқаролар ҳамда манфаатдор гуруҳларнинг қизиқиш ва интилишларини умумлаштириб ифодалашдир. Айнан сиёсий партиялар орқа-ли фуқароларнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки расман таъминланади. Сиёсий партиялар аҳолига мафкуравий таъсир ўтказади, аҳолининг сиёсий онги ва маданияти даражасини оширишда муҳим хизмат қилади. Ўзбекистонда эса жа-миятни демократлаштиришда сиёсий партияларнинг роли муҳим бўлмоқца.
4. Ўзбекистон Республикаси партиявий тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларидаёқяккапартиявий диктатга барҳам берилди ва кўппартиявий сиёсий тизимни шакллантириш мақсад қилиб олинди. Бироқ бу йўл бирданига ёки дабдурустдан бирор-бир хорижий мамла-кат андозасини қабул қилиш эвазига эмас, балки аста-секинлик билан, бос-қичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинди.
1992 йил 8 декабрда Республика Конституцияси қабул қилингандан сўнг, сиёсий партияларнинг шаклланиши учун муҳим ҳуқуқий шарт-ша-роитлар яратилди. қисқа фурсат ичида мамлакатимизда ҳуқуқий асосда, парламентда фаолият кўрсатувчи партияларнинг шаклланиш жараёни со-дир бўлди.
Мустақиллик йилларида республикада сиёсий институтларнинг, мафку-раларнинг, фикрларнинг хилма-хиллигига асосланган ва фуқароларнинг дав-лат ва жамият ишларини бошқаришда кенг иштирок этишини таъминлайди-ган янги демократик сиёсий тизимнинг негизлари вужудга келди.
Ўзбекистон сиёсий партияларининг ҳозирги фаолиятини таҳлил қилган олимларнинг аксарияти шуни таъкидлайдики, сиёсий партияларнинг шаклла-ниш жараёни демократик ислоҳотлар билан, хусусан, конституциявий ва сай-лов тизими ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган мураккаб жараёндир.
Ҳозирга пайтда республикада тўртта сиёсий партия фаолият кўрсатмоқца. Булар Ўзбекистон халқ демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳарака-ти — Либерал-демократик партиясидир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish