Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-мавзу СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА ПАРТИЯВИЙ ТИЗИМЛАР



Download 2,58 Mb.
bet100/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

9-мавзу СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА ПАРТИЯВИЙ ТИЗИМЛАР


Режа:

  1. Сиёсий партия тушунчаси, унинг келиб чиқшпи ва асосий хусусиятлари.

  2. Сиёсий партияларнинг функциялари.

  3. Партиялар ва партиявий тизимлар типологияси.

  4. Ўзбекистонда шаклланаётган партиявий тизимнинг ўзига хос хусуси-
    ятлари.

1. Сиёсий партия тушунчаси, унинг келиб чиқшпи ва асосий хусусиятлари. «Партия» сўзи лотинча «райю» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «иш», «қисм» деган маъноларни англатади. Сиёсий партия — аҳолининг, синфнинг, ижтимоий қатлам ёки қатламларнинг бир қисми. Унинг пайдо бўлишини си-ёсатшунослар буржуа демократиясининг вужудга келиш даврига нисбат бе-радилар. Бироқ давлатларнинг конституцияларида партия ҳақидага моддалар фақат XX асрга келиб пайдо бўлди.
Ҳозирги замон жамиятининг сиёсий ҳаёти мураккаб, зиддиятли ва хил-ма-хилдир. Бугун бирон-бир сиёсий партия мавжуд бўлмаган давлатни тасав-вур қилиш қийин. Ҳозирга дунёнинг аксарият мамлакатларида икки партия-вий ёки кўппартиявий тизимлар мавжуд.
Сиёсий партиялар сиёсий ҳокимият механизмининг фаолият кўрсати-шида иштирок этади ёхуд унга муайян таъсир ўтказади. Улар фаолиятининг асосий жиҳати аҳоли сиёсий онгининг шаклланишига таъсир кўрсатишидир.
Сиёсий партия кўп мезонли ва мураккаб ҳодиса бўлганлиги туфайли уни таърифлашга ҳам турлича ёндашувлар мавжуд. Умуман олганда, учта ана шундай асосий ёндашув ажратиб кўрсатилади. Айримлар партияни кўпрок мафкуравий бирлашма сифатида тушунадилар. Бошқалар партияни сайлов жараёни, сайловолди кураши, ҳокимиятни эгаллашга интилиш билан боғ-лиқ ҳолда таърифлайдилар. Марксчилар «партия» тушунчасига синфий нуқ-таи назардан таъриф берадилар. Улар партияни синфнинг энг онгли, уюш-ган, ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган қисми деб ҳисоблайдилар.
Шундай қилиб қуйидаги таърифни асос сифатида қабул қилиш мумкин: сиёсий партия - фуқароларнинг энг фаол, мафкуравий муштараклик билан боғланган, давлатда ҳокимиятни қўлга олишга интилувчи қисми, ихтиёрий иттифоқи. Ҳокимият - ҳар қандай партиянинг асосий мақсади. Партия қайси ижтимоий гуруҳ ёки синфнинг ташаббуси билан юзага келган бўлса айнан шуларнинг манфаатларини амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Партия ўз олдига қандай мақсадларни қўйган бўлса ҳам уларга ҳокимият учун кураш, ўз ҳукуматини шакллантириш ёки коалицион ҳукумат таркибига ўз вакилла-
141
рини киритиш орқали эришади. Ҳукмронликни қўлга киритган партия дав-латнинг бутун қудратидан ўзига ваколат берган ижтимоий-синфий кучлар-нинг манфаатлари йўлида фойдаланишга интилади.
Партия бошқа жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлардан, лоббистлар ту-зилмаларидан айнан шуниси билан фарқ қилали. Бу санаб ўтилганлар ҳам худди партиялар сингари сиёсий ҳаётда фаол иштирок этади, лекин ўз олдига давлатда сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ва ҳокимиятдан фойдаланиш мақсадини қўймайди.
Партиялар билан ижтимоий ҳаракатлар ўртасидаги туб фарқ шундан иборатки, партиялар давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этиш учун курашадилар, ижтимоий ҳаракатлар эса унда бевосита иштирок этишга даъво қилмайдилар ва шу билан боғлиқ мажбуриятларни ҳам ўз зиммаларига олмайдилар. Сиёсий партияларнинг асосий белгиларига қуйидагилар киради: уларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши, аъзоликнинг ва муайян ижти-моий негизнинг мавжудлиги, сиёсий дастур ва уставга эга бўлиши, партияга бирлашган кишиларнинг умумий манфаатларга ва бир-бирига яқин бўлган мафкуравий қарашларга эга бўлиши; бир ёки бир неча лидерларнинг мав-жудлиги.
Партиялар ҳақидаги илк тасаввурлар Ж. Ж. Руссо, ТТТ. Монтескье, Э. Берк ва бошқа улуғ мутафаккирлар ҳамда сиёсий арбобларнинг номлари билан боғлиқ. Сиёсий партиялар муаммоси М. Вебер, Г. Моска, В. Парето каби XX аср бошларига мансуб машҳур Ғарб социологларининг асарларида ҳам катта ўрин эгаллайди. Сиёсий партия қачон пайдо бўлган?
Тарихдан маълум бўлган дастлабки сиёсий партиялар Қадимги Грецияда юзага келган. Масалан, Аристотель водий партияси ва токлар партияси ҳақида сўз юритган. Албатта, у бу ўринда ҳозирги маънодаги партияни эмас, сиёсий иттифоқларни назарда тутган. Улар нисбатан кам сонли, тор доирадаги итти-фоқлар ёки гурухлар бўлиб, ўзларининг барқарорликлари билан ажралиб турмас, ташкилий жиҳатдан ҳам мустаҳкам шаклланмаган эди. Бу сингари партиялар ўрта асрларда ҳам мавжуд бўлган.
Сиёсий партияларнинг фаолияти XIX асрга келиб, яъни овоз бериш ҳуқуқининг кенгайиши, парламентларнинг ва парламентаризмнинг пайдо бўлиши туфайли янада жонланди. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, Ев-ропанинг бир қатор мамлакатларидаги ҳозирги сиёсий партиялар тизими-нинг илк шаклланиш жараёни айнан ана шу даврга тўғри келади. Масалан, Буюк Британиянинг ҳозирги кундаги йирик сиёсий партияларнинг ўтмиш-дошлари Тори ва Вигилар XVII асрдаёқ вужудга келган бўлса-да, улар ўрта-сидаги ўзаро муносабатлар тизими, ҳокимият учун курашни ташкил этиш механизмлари, сайловларда иштирок этишнинг замонавий шаклларига XIX асрдан бошлаб ўта бошладилар.
Сайлов ҳуқуқининг кенгайиб бориши, жамиятдаги синфий фарқларнинг кучайиши ва ижтимоий зиддиятларнинг чуқурлашуви, кенг халқ оммасининг сиёсатга жалб этилиши билан партияларнинг роли ҳам ошиб борди. Улар тобора кўпроқ сиёсатнинг асосий субъектларига айлана бошлади.
Демократик жамиятда партиялар халқ, парламент ва ҳукуматни бир-
142
бири билан боғловчи энг муҳим бўғин хисобланади. Айнан улар орқали дав-лат органлари ўзларини қўллаб-қувватлаши учун оммага мурожаат қилиш-лари, омма эса, ўз навбатида, парламент ва ҳукумат ишига, уларни шакл-лантириш жараёнига таъсир ўтказиши мумкин.
Партияларнинг вужудга келиш тарихида уларнинг М. Вебер таклиф эт-ган бўлинишини барча тан олган ҳисобланади. У, хусусан, учта босқични ажратиб кўрсатади: зодагонлар гуруҳи, сиёсий клуб, оммавий партия. Шу билан бирга, қайд этиб ўтиш жоизки, партиялар шаклланишининг барча босқич-ларини фақат икки инглиз партияси: либерал (виглар) ва консерватив (тори-лар) партиялар ўтган, ҳолос. Ҳозирги замон партияларининг кўпчилиги эса бирданига оммавий партия сифатида юзага келган.
Биринчи оммавий сиёсий партияга 1861 йилда Англияда асос солинган. У «сайловларни қайд этиш бўйича либерал ўртоклик» деб аталган эди. 1863 йил-да Фердинанд Лассаль Германияда «Ишчиларнинг умумгерман иттифоқи» деб аталган биринчи оммавий ишчилар партиясини тузган.
Пролетариатнинг дастлабки сиёсий ташкилотларидан бири К. Маркс ва Ф. Энгельс томонидан 1847 йилда Лондонда тузилган «Коммунистлар итти-фоқи» эди.
Айрим партиялар умумий сайлов хуқуқининг жорий этилиши натижаси-да, сайлов қўмиталари ёки бирлашмалари негизида вужудга келди, бошқала-ри ўзига хос ғоявий-сиёсий клублар, учинчилари биқиқлиги ва кучли ривож-ланган ўзаро ёрдам туйғуси билан ажралиб турувчи ўрта асрлардаги анъана-вий яширин жамиятлар асосида шаклланди. Кўпчилик партиялар католик ташкилотларидан, шу жумладан, айрим монахлик орденларидан ҳам яқин-ларига ёрдам бериш ва уларга хизмат қилиш ғояларини мерос қилиб олдилар. Меҳнаткашларнинг партиялари кўп ҳолларда касаба уюшмалари асосида юзага келар эди.
Партиялар йирик ташкилотларнинг бўлиниб кетиши ва кўплаб майда гуруҳлар ва бирлашмаларнинг қўшилиши орқали ҳам тузилган. Миллий озод-лик ҳаракатлари зонасидаги кўп партиялар яширин сиёсий тўгараклардан, миллий озодлик фронтларидан пайдо бўлган ва ҳатто айрим ҳарбий тузилма-лар асосида ҳам юзага келган.
Шундай қилиб, партиялар вужудга келишининг жуда кўп йўллари мав-жуд. Партиялар пайдо бўлишининг икки асосий сабабини кўрсатиш мумкин:

  • сиёсатда иштирок этиш соҳасини анча кенгайтирган умумий сайлов
    хуқуқининг жорий этилиши;

  • ишчилар синфининг ташкилий жиҳатдан ривожланиши. Бунинг таъси-
    ри икки ёклама намоён бўлди: бир томондан, уюшаётган пролетариат пар-
    ламентда ва ундан ташқарида унинг манфаатларини ҳамоя қилувчи кўплаб
    оммавий партияларни яратди; иккинчи томондан эса, рақобат тақозоси би-
    лан анъанавий сиёсий гурухларнинг сон жиҳатдан ўсиб бораётган пролетар
    партияларига ўзларининг тегашли тарзда трансформация қилинган ташкилий
    тузилмаларини қарши қўйиш зарурати пайдо бўлди.

Партиялар сиёсий қарашлари бир-бирига яқин бўлган шахслардан таш-кил топган, барқарор ва сиёсий поғоналарга эга бўлган ташкилотдир. Парти-
143
яларнинг асосий мақсадлари у ёки бу тарзда сиёсий тизимларда ҳокимиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган. Улар аъзоларининг умумий сиёсий ғояла-ри асосида партияларнинг дастурлари ишлаб чиқилади ва уларда қиска, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган вазифалар белгиланади.
Партия тузилмасида қуйидаги асосий қисмларни ажратиб кўрсатиш мум-кин: а) раҳбарлик ролини бошқарувчи олий йўлбошчи ва штаб; б) раҳбар-лик қилувчи гуруҳнинг буйрукларини бажарувчи барқарор бюрократик аппа-рат; в) бюрократия таркибига киргани ҳолда партия ҳаётида иштирок этувчи фаол партия аъзолари; г) партияга эргашувчи, лекин унинг фаолиятида жуда кам иштирок этувчи пассив аъзолар. Улар қаторига партияга хайрихоҳ бўлган-ларни ва пул-маблағ билан ёрдам кўрсатувчиларни ҳам қўшиш мумкин.
Сиёсий партия таърифининг асосида қуйидаги тўртта мезон ётади:

  1. Ташкилотнинг узоқ муддат давомида мавжуд бўлиши, яъни партия узоқ
    муддат давомида сиёсий фаолият кўрсатишни мўлжаллайди;

  2. Миллий раҳбарият билан доимий алоқада бўлиб турувчи барқарор ма-
    ҳаллий ташкилотларнинг мавжудлиги;

  3. Марказий ва маҳаллий ташкилотлар раҳбарларининг фақат ҳокимият-
    га қандайдир таъсир кўрсатишни эмас, балки ҳокимият учун курашни ўз
    олдига мақсад қилиб қўйиши;

4. Сайловлар ёки бошқа усуллар ёрдамида ўзининг халқ томонидан
қўллаб-қувватланиши йўлларини излаш.
Биринчи мезон (ташкилотнинг узоқ муддат мавжуд бўлиши) партияни ўз асосчилари ва илҳомчилари билан бирга йўқ бўлиб кетувчи фракциялар ва тўдалардан фарклаш имконини беради.
Иккинчи мезон (ташкилотнинг тўла миқёсда, маҳаллий поғоналарни ҳам қамраб олган ҳолда фаолият кўрсатиши) партияни ташкилотлар билан мукаммал ва доимий алоқага эга бўлмагани ҳолда фақат миллий миқёсда мавжуд бўладиган оддий парламент гуруҳидан фарклаб туради.
Учинчи мезон (ҳокимиятни амалга ошириш учун интилиш) сиёсий партиялар билан турли ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ўртасидаги фарқни белгалашга имкон яратади. Партияларнинг бевосита мақсади — ҳокимиятни эгаллаш ёки уни амалга оширишда иштирок этиш. Партиялар жамиятни ри-вожлантириш ёки қайта қуришнинг глобал концепцияларини олға суради ва уни амалга оширишга интилади.
Тўртинчи мезон (халқнинг қўллаб-қувватлашига эришиш, хусусан, сай-ловлар йўли билан) партияни тазйиқ ўтказувчи гурухлардан ажратиб туради, улар, одатда, сайловларда иштирок этмайдилар, парламент ҳаётида қатнаш-майдилар, фақат партияга, ҳукуматга, ижтимоий фикрга яширин таъсир кўрсатадилар. Сиёсий партиялар — шундай сиёсий бирлашмалардирки, улар ижтимоий гурухларнинг манфаатлари, мақсадлари ва идеалларини жамлан-тирилган шаклда ифода этадилар, ана шу гурухларнинг энг фаол вакиллари-дан ташкил топадилар ва жамиятда давлат ҳокимиятини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик жараёнида уларга раҳбарлик қиладилар. Улар синфларни ва бошқа ижтимоий гурухларни бир-бирлари билан ҳамда давлат ҳокимияти билан боғловчи воситачи институтлар сифатида намоён бўладилар.
144
Сиёсий партиялар сиёсатнинг ўзича фаолият кўрсатувчи субъектлари сингари бошқа ижтимоий-сиёсий ташкилотлар билан бир қатор умумий жи-ҳатларга эга. Жумладан, муайян ташкилотнинг ҳамда ҳокимият ва бошқарув аппаратининг мавжудлиги; уларнинг аъзоларини бирлаштириб турувчи ва тарафдорларни жалб этувчи ғоявий тамойилларнинг мавжуд бўлиши; муай-ян дастурий қоидаларнинг қайд этилиши (улар очиқ ифодаланиши ҳам, яши-рин мавжуд бўлиши ҳам мумкин); аъзолар ва тарафдорлардан иборат омма-вий негизнинг мавжудлига.
Партияларни бошқа ташкилотлардан ажратиб турувчи энг асосий белги эса уларнинг давлат ҳокимияти учун, давлат сиёсатини шакллантириш ва давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этиш хуқуқи учун очиқ ва аниқ ифодаланган курашга йўналтирилганлигидир.
Сиёсий партиянинг моҳияти қуйидаги асосий тавсифларга боғлиқ: парти-янинг ижтимоий таркиби ва ижтимоий негизи; партия раҳбариятининг тар-киби, манфаатлари ва мақсадлари; ташкилотнинг дастурий қоидалари; унинг сиёсий хатти-ҳаракатларининг объектив йўналтирилганлиги.
Сиёсий партия моҳиятининг энг мухим кўрсаткичи унинг охир-оқибат-да кимнинг ва қандай кучларнинг манфаатлари ҳамда қарашларини ифода этиши, химоя қилиши ва ўз кундалик фаолиятида амалга оширишидир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish