Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Сиёсий партияларнинг функциялари



Download 2,58 Mb.
bet101/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

2. Сиёсий партияларнинг функциялари.
Сиёсий партиянинг жамиятдаги функциялари ҳаётдаги масалани ўрга-ниш унинг сиёсий тараққиётдаги ўрни ва ролини тушуниб етиш, мақсадла-рини яхшироқ тасаввур этишга ёрдам беради. Жамиятнинг сиёсий тизимида сиёсий партиялар қуйидага асосий функцияларни бажарадилар:

  • сиёсий мақсадни белгилаш. Мафкурани ва дастурларни ишлаб чиқарар
    экан, партиялар стратегияни белгилашга, фуқароларни муқобил ва бошқа
    хатти-ҳаракатларнинг ҳам мумкинлигига ишонтиришга интиладилар;

  • ижтимоий манфаатларни ифода этиш ва саралаш. Манфаатларни гу-
    руҳлар ҳам ифода этишлари мумкин, лекин фақат партияларгина уларни
    марказий давлат органларининг қарорларига таъсир кўрсатадиган шаклда бир
    бутун қилиб бирлаштира оладилар;

  • фуқароларни сафарбар қилиш ва ижтимоийлаштириш. Партиялар ўз
    фаолиятининг узоқ муддатли ижтимоий ва ғоявий-психологик асосини яра-
    тадилар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли ижти-
    моий фикрни шакллантирадилар;

  • ҳукмрон элитани рекрутлаш (шакллантириш). Ҳокимиятнинг маҳаллий
    органларини, ҳукуматнинг аввал яширин, сўнгра эса реал таркибини шакл-
    лантирадилар; ҳокимиятнинг ваколатли органлари билан жамият ўртасидага
    алоқаларни таъминлайдилар; бошқа сиёсий институтлар билан бирга давлат
    бошқаруви ва ижтимоий бошқарув механизмини шакллантирадилар; ҳукумат
    тузилмалари ва механизмларининг барқарорлигини таъминлайдилар;

  • сиёсий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Сиёсий партиялар
    фаолиятининг асосий йўналишлари орасида дастурий қоидаларни, ижтимо-
    ий-иқтисодий ва сиёсий стратегияни ишлаб чиқишни алоҳида ажратиб кўрса-

145
тиш лозим бўлади. Ҳозирги замон стратегиясини ишлаб чиқишга малакали кадрлар жалб этилади.
Сиёсий партиялар ўз тарафдорлари фаолиятида бирдамликни таъмин-лашга, ўзларининг иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланишларини ташкил этишга интиладилар. Партияларнинг мафкуравий функцияси, бир томондан, ғоялар ишлаб чиқишга, иккинчи томондан, «одамларни ишлаб чиқаришга» қаратилган сиёсий фаолиятда ўз ифодасини топади. Партиялар ўзларига ваколат берган ижтимоий бирлашмаларнинг манфаатлари ва хо-ҳиш-иродасини ифодаловчи стратегик ва тактик концепцияларни ишлаб чи-қишнинг ташаббускорлари ва штаблари сифатида намоён бўлади. Мазкур кон-цепцияларнинг асосий компонентлари жамиятнинг ривожланиш ва, уму-ман, фаолият кўрсатиш моделларидир. Партияларнинг мафкуравий фаолия-ти, концепциялар ишлаб чиқишдан ташқари, ана шу концепцияларни ва уларнинг мақсадларига мос келувчи бошқа ғояларни кенг тарқатиш ва тарғ-иб этишга қаратилган. Ҳукмрон партиялар бунинг учун давлатнинг мафкура-вий функциясидан ҳам фойдаланадилар.
Партияларнинг фуқароларни ижтимоийлаштириш борасидаги фаолия-ти уларнинг пировард мақсадлари ва уларга ваколат берган ижтимоий гуруҳ-ларнинг манфаатлари билан боғлиқ. Ҳукмрон партиялар улар ҳимоя қилаёт-ган қадриятларнинг ижобий қабул қилинишини, улар тутаётган йўлнинг кенг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган ижтимоийлашувни амалга оширишга интиладилар.
Ҳар бир партия учун тегишли ижтимоий бирлашмаларнинг манфаатла-рини ҳимоя қилиш ваколати жуда муҳимдир. Ушбу функциянинг мазмунини мазкур манфаатларни ифодалашнинг сиёсий воситаларини таъминлаш, улар-ни мақсадлар ва идеаллар шаклида баён қилиш ҳамда сиёсатнинг бошқа субъектлари билан ўзаро таъсир жараёнида ҳимоя қилиш ташкил этади. Ман-фаатларни ифода этиш ваколати функцияси турли қатламлар ва гуруҳлар-нинг ўзига хос манфаатларини мувофиклаштириш асосида ижтимоий бир-ликларнинг умумий манфаатларини жамлаш йўли билан ҳамда давлат орган-ларини эгаллаш ва улар устидан назорат ўрнатиш ёки сиёсий қарорлар қабул қилиш ва амалда ҳукмронлик қилиш жараёнида ушбу органларга тазйиқ ўтка-зишнинг турли шакллари воситасида амалга оширилади.
Партия сиёсий тизимнинг ва умуман, жамият ривожланишининг мақ-садлари ва сиёсий мезонларини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Бу функ-циянинг бажарилиш ҳажми ва самарадорлиги партиянинг сиёсий тизимдаги мавқеига боғлиқ бўлади. Бу борада энг катта имкониятларга ҳукмрон парти-ялар эгадирлар. Улар бутун ижтимоий тизимнинг ҳаракат йўналишини бел-гиловчи сиёсатни ишлаб чиқадилар ва шакллантирадилар. Партиянинг сиё-сий йўлни ишлаб чиқишда иштирок этиш даражаси, бу функциянинг амал-га оширилиш ҳажми ва самарадорлиги партиянинг мавжуд сиёсий тизимда-ги мавқеини белгиловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Партиянинг ташкилот-чилик функцияси муайян кадрлар сиёсатида, яъни партиянинг ўзида, бо-шқа давлат ва жамоат ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишдан иборат фаолиятда ўз ифодасини топади. Партияларнинг ташки-
146
лотчилик борасидаги ушбу кичик функциясини сиёсатшунослар сиёсий рек-рутлаш сиёсий раҳбар кадрларни танлаш функцияси деб атайдилар. Ўзи-нинг сиёсий кадрлари орқали партия давлат аппаратида ва бошқа ташки-лотларда ўз сиёсатини ўтказади, сиёсий тизимнинг бошқа институтларига ўз таъсирини ёяди.
Партия сафларининг бирлига ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга, партия аъзолари ва тарафдорларини ўзаро яқинлаштирувчи қадриятлар ва меъёр-ларни ишлаб чиқишга, раҳбарликни амалга ошириш ва партия фаолиятини бошқаришга қаратилган партия ички фаолияти жуда муҳимдир.
Сиёсий партиялар фаолиятининг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • тегишли ижтимоий гурухларнинг манфаатларини аниклаш, баён қилиш
    ва асослаш, уларни фаоллаштириш ва интеграциялаш;

  • сиёсий доктриналар ва дастурлар яратиш;

  • давлатда ҳокимият учун курашга ва давлатнинг фаолият дастурларини
    яратишда, давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этиш;

  • умуман жамиятни ёхуд унинг бир қисмини сиёсий жиҳатдан тарбия-
    лаш, ижтимоий фикрни шакллантириш;

  • давлат аппарати, касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари учун кад-
    рлар тайёрлаш ва уларни юқори мансабларга кўтариш;

  • партия ичидага ташкилий фаолият.


Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish