Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
138
буни тан олиш; амал – ишончни
яхши ишлар билан исбот-
лаш. Иймон шахс фазилатларига ижобий таъсир этар экан,
Румий: “Ҳаё иймонга тўсиқдир...” – дейди
351
. Яъни илм олишда
тортинчоқлик зиён келтиради, демоқчи. Иймон инсон онги ва
аҳволи руҳиятига сингган, ундан мустаҳкам ўрин олган дунё-
вий ғоя ва дунёқараш сифатида қудратли ҳаракатлантирувчи
куч ва инсон иродасини мустаҳкамловчи воситадир. Иймон
марказида дунёқараш, оламга, одамга ва уларнинг турли уюш-
маларига муносабатни белгилаш ётса-да, аммо умуминсоний
ахлоқий қадриятлар – инсоф, диёнат, ҳалол-поклик, виждон,
садоқат, муҳаббат, тил ва дил бирлиги, ватанпарварлик, оила,
жамият, халқ ва бутун инсоният олдидаги бурчни англаш ка-
билар иймонлилик шартлари ҳисобланади. Бундай хусусият-
лардан маҳрум бўлган одамларга одатда, иймонсиз кишилар
сифатида қаралади. Иймонсизлик
инсонга нисбатан тубан-
ликдир. Иймонсизлик тушунчаси замирида виждонсиз, яра-
мас, разил, диёнатсиз деган мазмун ҳам ифодаланади. Румий
иймонсизлик борасида бир жойда:
Кундузи бир кимса изларкан чароғ,
Бул далилким, унда йўқ кўзу қароғ,
– деса
352
, яна бошқа жойда шундай дейди:
Чунки,
иймон бирла борсанг, зиндасен,
Дину иймонинг ила пояндасен...
353
.
Иймон инсоннинг оламни, унда ўз ўрни ва мавқеини били-
ши, унинг ижтимоий мавжудот сифатида намоён бўла олиши-
нинг зарур шартидир. Иймон туфайли инсон руҳи эзгуликни
қарор топтириш томон йўналиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг
инсонга яқинлашувида муҳим аҳамият касб этади.
Иймонда ишонч катта аҳамият касб этади ва бу тушун-
чалар одатий бир маънода қўлланилади. Ишончсизлик ва
шубҳаланиш муҳитида инсоннинг шахс сифатида шакллани-
ши қийинлашади. Ижтимоий ҳаётда
иймонсизлик борасида
“иймонини еган”, “иймони тарк айлаган” деган жумлалар уч-
райди.
Румий ўз қарашларида иймонсизлик билан яшаш
қийинлигини тушунтирди, чунки иймонсизликда ишонч бўл-
351
Ўша жойда. –Б. 170.
352
Ўша жойда. –Б. 324.
353
Ўша жойда. –Б. 343.
3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш
139
майди. Ишонч йўқолганда ҳар бир фикрнинг амалга ошишига,
инсоннинг кўп вақти ва куч-қуввати беҳуда сарфланади. Ин-
сон фақат ўз фикрининг ҳақлигига ишончи туфайли ҳаётда
дадил қадам кўя олади.
Аҳли мўмин айру,
иймон биттадир,
Жисму танлар мухталиф, жон биттадир
354
.
Шу мисраларга яқин мисол сифатида Румийнинг қуйидаги
фикрини келтириш мумкин: “Дунёда инсонларнинг кўзи тур-
ли рангда,
турли шаклда, турли кўринишда бўлади, лекин
кўз ёшлари бир хил бўлади”. Дунёнинг қай тарафига эътибор
қаратмасак, ҳамма жойда кўз ёши бир хил, фақат у хурсандчи-
лик кўз ёшлари ёки қайғу-ғам, алам кўз ёшларига бўлиниши
мумкин.
Румий иймоннинг куч-қудратини янада очиб беришга
ҳаракат қилади ва иймон тушунчаси билан куфр ёнма-ён
туришини таъкидлайди. “Маснавий”да иймон кўриниши
қуйидагича изоҳланади:
Куфру
иймон жондадир, янглишма дўст,
Мағз эмиш ул, куфру иймон унга пўст.
Куфр агар сиртида эрмишдир қобиқ,
Ичдадир иймонки, ул ҳам бир қобиқ.
Сиртида қобиқ магар оташ эрур,
Мағзи жон қобиғи, лекин хуш эрур
355
.
Куфр – Оллоҳни инкор этиш, яъни одамийликни тарк этиш
билан баҳоланади. Куфр иймонсизликнинг бир кўринишидир.
Румий асарларида инсондаги иймонсиз (ёмон)лик ҳамиша ий-
монли (яхши)ликдан олдин туради, ёмонлик бир олов мисол
инсонни куйдирса, уни тарк этиш одамийликнинг олий кўри-
ниши – яхшиликка эришиш маъносида келтирилади.
Иймонлилик даражаси кўп жиҳатдан ижтимоий омиллар-
га ҳам бевосита боғлиқ. Бугунги
кунда бу масалага эътибор
ортиб бораётганлигининг боиси шундаки, инсон, айниқса,
ёшлар учун ғоят
зарур бўлган мафкуравий иммунитетнинг
шаклланишида ундаги иймон-эътиқод муҳим аҳамият касб
этади. Румий иймон-эътиқодни
шакллантиришдаги баъзи
бир эътиборсизликлар ҳақида
Do'stlaringiz bilan baham: