Сэс” тизими ходимлари борасида хушхабар!



Download 18,24 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi18,24 Kb.
#188891
Bog'liq
СЭС


СЭС” ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ БОРАСИДА ХУШХАБАР!

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йилнинг 25 июлдаги ПФ-6035-сонли фармони нотўғри талқин қилиниши натижасида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси тизимидаги ўн минглаб ходимлар (бугунги кунда тизимда ишлаётган ходимлар сони 20.000 дан ортиқ деган тахминлар бўляпти)ни ташкилот тугатилди деган важ билан оммавий ишдан бўшатиш ишлари бошлаб юборилган.

Биз бу ерда аслида Фармонда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси қўшиб юборилиши орқали янги ташкилот – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилиши белгиланганлигини тушунтириб келяпмиз.

Яъни, аслида бу жараён ташкилотларни батамом тугатиш эмас, балки қайта ташкил этиш эканлигига, корхона қайта ташкил этилганида эса ходимлар ишдан бўшатилмасдан, аксинча, Меҳнат кодексининг 98-моддасига асосан уларнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом этиши кераклигига эътибор қаратяпмиз.

Айнан шу муаммони ҳал этиш мақсадида бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев билан учрашдик (асосийси, бизни ўзаро фикрлашиш ҳамда муаммога биргаликда ечим бериш учун Фарҳод аканинг ўзлари таклиф қилдилар).

Ҳурсанд қилган томони “СЭС” тизими ходимлари масаласида, уларни ишда олиб қолиш борасида Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутасаддилари билан фикримиз айнан бир жойдан чиқди.

Кенгаш раиси Фарходжон Ханапияев ҳам Президентимизнинг 2020 йилнинг 25 июлдаги ПФ-6035-сонли фармонида аслида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси фаолиятини қайта ташкил этиш кўзда тутилганлигини, бу ҳужжатнинг ижроси ходимларни оммавий ишдан бўшатишни мақсад қилмаганлигини, аксинча, ходимлар Меҳнат кодексининг 98-моддасига асосан ўз фаолиятини давом эттириши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Касаба уюшмаси раҳбарияти билан соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимлар ҳуқуқларининг ҳимояси, айни пандемия вақтида тизим ходимлари зиммасига тушаётган катта масъулият ва уларни хавфдан сақлаш масалаларида, тизим ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш борасида ўзаро фикрлашдик. Насиб этса, бу йўналишларда келгусида албатта ҳамкорлик қиламиз.

Музокара якунига кўра, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ходимларни оммавий равишда (МК 100-модда 2-қисм 1-банди билан) ишдан бўшатишни назарда тутувчи буйруқларини бекор қилиш ҳамда ўн минглаб ходимларни ишда олиб қолишни таъминлаш юзасидан қисқа муддатда расмий тақдимнома киритилиши келишиб олинди.

Демакки, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этувчи Касаба уюшмаси ҳам биз билан бирга экан, муаммоларимиз аришига ҳамда ходимларнинг ўз ўрнида қолишига ишонамиз.

Бугун мени хурсанд қилган жиҳат шу бўлдики, соғлиқни сақлаш тизимида сизу-биз каби оддий инсон бўлган ва ортидан оиласи, бола-чақаси қараб турган минглаб ходимларни ҳимоя қилиш борасида фаол ҳаракат кузатиляпти. Охиригача шундай бўлишига умид қиламиз.

P/S: бироқ, бундай фаолликни биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши фаолиятида кузатмадик. Минг афсуски, бу ташкилотлар қайта ташкил этилган коллежлардан оммавий бўшатиб юборилган минглаб ходимлар тақдирига у қадар жиддий эътибор қаратмади.
Download 18,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish