Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
130
Амир сакраб туриб чолғучи қошига қамчи уриб борибди. 
Шу пайт илкидан бир саркарда тутиб: “Мутрибни авф этинг. 
Уни ўлдирмак сизга ярашмас”, – дебди. Шунда амир: “Бир сўз-
ни такрорлаб мени ўлдирди-ку, энди шу қамчи билан уни ўл-
дираман. Эй нодон, билмасанг, бирорта билганинг бордир. 
Қаерликсан? Кимсан? Нима единг? Нима қилдинг? шундан 
куйла”, – дебди. Шунда мутриб: “Бу куйда мақсадим яширин” 
– дебди
342
.
Ҳикоятда амир ўз моҳиятини билмаслиги натижаси-
да хонанда куйлаган куйни тушунмай, унга танбеҳ беради, 
ваҳоланки, чолғучи биладигани – амирнинг аҳволи, нафс ва 
ҳирсдан саргардонлиги борасида куйлар эди. 
Румийнинг қарашларида ўзликни англаш, миллий онг ва 
тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий 
боғлиқлик бу инсоннинг ўз моҳиятини англаши, деб талқин 
қилинади. У доимо шогирдларига қарата шундай дейди: 
“Сен ҳамма нарсани унутишинг мумкин, фақат бир нарсани 
унутмасанг, бас: дунёга не учун келдинг? Ўзингни арзон–га-
ров сотмагайсен, илло, сенинг баҳойинг баланд… Сен бал-
ки эътироз этарсен: мен олий амаллар ила банд мен… Илми 
ҳуқуқ, илми ҳайъат, илми тиббиёт ўрганмоқдамен… Лекин 
булар барчаси ёлғиз ўзинг учун, холос. Моҳиятинг учун эмас. 
Илло, талон-торож этишмасин, шарманда қилишмасин, ўлди-
ришмасин деб илму хуқуқ ўрганасен. Юлдузларга боқиб, мол-
мулк баҳосини белгилай, зарур хайрли кунни тайин этишга 
қодир бўлай, деб илми ҳайъатга қўл ургансен. Тиббиётдан му-
родинг – танингни парваришлаш. Аммо сен танҳо тандан ибо-
рат эмассен-ку! Танинг – от, сен – суворийсен. Ақлли суворий 
отни охурсиз қўймагай, лекин ўзи ўша охурга тушиб ётмагай. 
От емиши суворийга озиқ бўлмас. Сен отни ўз йўлингга эмас, 
от сени ўз йўлига солмиш… сен бутун бир дунёга арзигулик-
сен. Эвоҳки, ўз баҳойингдан ўзинг бехабарсен!”
343
Румий инсон ўз моҳиятини англаши борасида шундай 
куйи ниб сўзлайди ва инсоннинг танаси руҳни бошқармасин, 
руҳи ва қалби танани бошқарсин, дейди. От – инсон танаси, су-
ворий – инсон ўзлиги (руҳи), емиш – таълим-тарбия. Ўзлиги-
ни англаган инсонгина руҳини маънавият, танасини маданият 
342
Ўша жойда. –Б. 658.
343
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: Тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 22.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
131
орқали бошқаради ва натижада маърифатли шахс, комил ин-
сон даражасига етади. 
“Маснавий”да келтирилган Аёзнинг фаросати ҳикоятига 
кўра,
 
саройда хизмат қиладиган Аёз деган кимсанинг бир 
қулфланган ҳужраси бўлар экан ва у ҳужрасига ҳар кун 
қатнар экан. Ҳамма шу ҳужрада нима борлиги билан қизиқиб 
қолибди. Бу хабарни Шоҳга етказишибди. Шоҳ ҳужрасини 
тинтув қилинг, ҳужрасида нима яширинганини билинг, деб 
буюрибди. Шунда машъала ёқиб, бир неча паҳлавон Аёз-
нинг додини берамиз, деб унинг ҳужраси томон юришибди. 
Ҳужрага етиб келиб, уни тинтув қилишибди. Деворларини, 
томларини синдиришибди. Эски чориқ ва пўстиндан бошқа 
ҳеч нима топишолмабди. Аёз ҳужрага ҳар кун бориб, чориғу 
пўстинига кўз ташлаб келар экан. Ҳужрасини бузиб ҳеч нима 
топмагандан кейин одамлар шоҳ олдига боришибди: “Бир 
қошиқ қонимиздан кечинг. Биз сизга ёлғон хабарни етказиб-
миз. Аёзнинг ҳужрасидан эски чориқ, пўстинидан бўлак ҳеч 
вақо топмадик”, – дейишибди. Шоҳ бу гапларни эшитиб: “Жа-
зони мен эмас Аёз берсин”, – дебди ва Аёзни чақириб: “Уларга 
ўзинг жазо бергин. Хоҳласанг авф эт, истасанг жазо бер”, – деб-
ди
344

Бу ҳикоятда Аёзнинг камтаринлиги, ўзлигини англаши, 
мол-дунёга ҳавас қилмаслиги, яъни руҳи ва қалби танаси-
ни тарбиялагани акс эттирилган. У моҳиятини тушунган 
шахс сифатида гавдаланади. Инсон ўз ҳаётини олдинги ва 
ҳозиргисини таққослаш ва кейингини, истиқболни кўзлаб 
қуриши керак, шундагина у ўз-ўзини англайди. Шу ўринда 
муаллифнинг “Маснавий”да келтирган ўзидан, ўз моҳитини 
англашдан қўрқиб қочган инсон ҳикоятини келтирамиз. 
Ҳикоятга кўра ер юзидаги бутун жонзотларга хукмрон 
бўлган ҳазрат Сулаймоннинг Ямандаги саройига пешиндан 
олдин бир содда одам хавотир билан кирибди. Сулаймон 
ранги-рўйи ўчган, қўрқувдан титраётган одамдан сўрабди: 
“Тинчликми, нима гап? Бу қўрқувнинг боиси нима? Нима 
дардинг бор? Айт менга!” “Бугун тонгда менга Азроил уч-
ради. Менга жаҳл билан қаради ва дарҳол узоқлашди. Жо-
нимни олишга ахд қилган кўринади”, – дебди ҳалиги одам. 
344
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 568.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish