Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
134
ва турли хил касалликларнинг олдини олган бўларди. Румий
моҳиятни денгиз ичидаги дурга ўхшатади ва
инсон нарса-
ҳодисаларнинг ўз моҳиятини англагани сари ўзини, ўзлиги-
ни англай бошлайди, дейди. У ўзини англаган кишини бахтли
киши дейди ва ўзлик албатта қалб орқали англанади, инсон
моҳияти тил ва дил бирлигидир, дейди. Шу билан бирга, Ру-
мий ўзликни англаган инсонга руҳи танасини ўз йўлига сол-
ган инсон, деб таъриф беради ва яна инсон ўзини ўрганиши,
ўзини англаши керак, чунки барча нарса унга мужассамдир,
дея таъкидлайди. Алломанинг бу қарашлари ҳар
тамонлама
баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида муҳим дастуруламал
бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
3-БОБ.
“Маснавийи маънавий”
асарида
инсонни маънавий-ахлоқий
тарбиялаш масалалари
3.1. Иймон-эътиқодли, бағрикенг инсонни
тарбиялаш
Шахс оила, маҳалла ва жамиятдаги тарбия жараёни
қонуниятлари ҳамда тамойиллари
асосида тарбияланади ва
камол топади. Шахс иймон ва эътиқодининг шаклланишида
уни ўраб турган ижтимоий муҳитнинг муҳим ўрни бор. Иймон
шахс маънавияти категорияси бўлиб, иймонлилик тарбиялан-
ганлик билан баҳоланади.
“Иймон” арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси “ишонч” де-
макдир. Иймон маънавий – ахлоқий фазилат сифатида фақат
одамзодгагина хос руҳий ҳодисадир. “Иймон” тушунчаси ди-
ний ва дунёвий мазмунга эга бўлиб, дунёвий иймоннинг ўзаги
одамийликдан иборатдир. Унинг таркибига кирадиган унсур-
лар, қирралар, жиҳатлар ғоят турли - тумандир. “Одамийлик”
деганда халқнинг узоқ тарихи
давомида турли синовлардан
ўтиб, сайқал топиб келаётган ва фақатгина ижобий фазилатлар
тарзида эъзозланадиган ахлоқий қадриятлар тушунилади. Ди-
ний иймон олий бир ибтидога ишонч руҳининг қалбда қарор
топишидан келиб чиқиб дунёни англашдир, яъни “Аллоҳга,
унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, қиёмат куни,
тақдир ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишдир”
347
. Диний
ва дунёвий иймоннинг моҳиятида андак тафовут бўлса ҳам,
уларнинг мазмуни ва шаклий тузилиши бир хил. Чунки иймон
шахс маънавий-руҳий оламида қайси йўналишда қарор топма-
347
Ислом (энциклопедия) // З.Ҳусниддинов таҳрири остида. –Т.: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2004. –Б. 116.
3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш
137
син, унинг шарти, асосан, биттадир. Яъни иймонли одамнинг
сўзи билан иши бир бўлади. Бундай инсон ҳар қандай шароит-
да ўз сўзи ва аҳдида туради. Агар шундай қилмаса, виждон аз-
обида қолади ва ўзини-ўзи сира кечирмайди. Демак, виждон,
ҳалоллик, поклик, ростгўйлик, инсоф-диёнат, саховат, мурув-
ват, адолат, халқ ва ватан ишқи билан яшаш фақат иймони бу-
тун одамларгагина хос фазилатлардир.
Иймон-эътиқод масалалари Румий асарларида ҳар томон-
лама таҳлил этилган. У “Маснавий”да шундай ёзади:
Сен иймонни тоза тутгил ҳам омон,
Бўл амин кибру ҳаводин ҳар замон
348
.
Румий иймонни тоза, омон ва кибру ҳаводан холи тушунча
сифатида кўрсатмоқда. Иймоннинг тозалиги – у иймоннинг
мазмун моҳиятини тўғри англаш, иймон бутлиги – яхши хусу-
сиятларга эга бўлиш, иймонда кибру ҳаводан холи бўлиш эса
иймонга амал қилишдир. Румий инсондаги иймонлиликнинг
кўринишини шундай очиб беради:
Деди Пайғамбар: эваз имкони йўқ,
Кимда сабр йўқдир, демак иймони йўқ
349
.
Сабр иймоннинг асосий шартидир.
Чунки сабр инсонлар-
нинг турли-туман зиддиятли воқеа-ҳодисаларга бардош қила
олишини ифодалайди. Шунинг учун Румий иймон тарбияси-
да сабрнинг ўрни беқиёслигини кўрсатиб ўтади ва бу ҳақда
“Маснавий”да
Do'stlaringiz bilan baham: