Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
152
Жалолиддин Румий ижоди ва яратган асарлари яхшилик, би-
родарлик, бирдамлик, бағрикенглик булоғидир. Ҳатто унинг 
ўлими дунё одамларини бир-бири билан юзлаштирди:
“Мавлоно Муҳаммад Жалолиддин Румий оламдан ўтганда, 
ҳаммага унинг ўрни билиниб қолди, яҳудий ҳам йиғлади, нас-
роний ҳам.
Мардуми шаҳр аз сағиру кабир.
Ҳама андар фиғону оҳу нафур.
Деҳиён ҳам зи румиву атрок,
Карда аз дарди ў гирибон чок...
Карда ўро масиҳиён маъбуд,
Дида ўро яҳуд хуб, чи Ҳуд,
Исави гуфта: ўст Исои мо,
Мўсави гуфта: ўст Мўсои мо.
Байт мазмуни: Шаҳар аҳли, каттаю кичик оҳу фиғон чекар-
дилар. Қишлоқлардан келган румлик ва турклар унинг ғамида 
гирибончок эдилар... Масиҳийлар уни ўзларига маъбуд қилиб 
олган бўлсалар, яҳудийлар уни Худ каби севардилар. Масиҳий 
уни “У бизнинг Исомиз”, яҳудий эса “У бизнинг Мусомиздир” 
дерди”
377

Румий вафоти ҳақида яна бир манбада: “Турклар ва хуро-
сонийлар, юнонлар ва арманлар, православлар ва яҳудийлар 
– ҳамма шоир билан видолашишга келган, ҳар ким ўз русу-
мида алвидо айтарди. Ҳофизлар Қуръон ўқишар, раввинлар 
– Таврот, православ руҳонийлари Инжил оятларини хониш 
қилар, ошиқлар рубоб чалиб, чилдирма қоқиб, рақс тушишар, 
ишқ-муҳаббат ҳақида ёниб-куйиб қўшиқлар куйлашарди”, – 
деб маълумотлар келтирилган
378
. Ҳозирги даврда ҳам барча 
халқлар Румийни “Бизники!” дейишади, аммо таржимон Жа-
мол Камол “Румий умумбашар шоиридир!” – дейди. 
Бундан келиб чиққан ҳолда Румийнинг ҳаёти ва ижод йўли 
миллатлар ва динлараро тотувликнинг намунаси сифатида 
намоён бўлади. Таълим-тарбия жараёнида шахсдаги маъна-
вий тарбиянинг бу кўринишини шакллантириш, ривожлан-
тириш жамият равнақи, инсон келажаги, юрт тинчлиги ва 
377
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 48–49.
378
Радий Фиш. Жалолиддин Румий: тарихий-биографик роман / Русчадан 
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 25.


3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш 
153
фаровонлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Румий 
диннинг моҳияти ҳақида гапирар экан шундай дейди: 
Хўжа дедиким, суянчиқ – зуҳду дин,
Бунга тенг ганжу хазина бормикин?
379
Хуллас, бугун шиддат билан кечаётган глобаллашув даври-
да миллатлар ва динлар аро муносабатларнинг, хусусан, ўзаро 
бағрикенгликнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Айтиш 
лозимки, Ўзбекистонда диний ҳамжиҳатлик ва хайрихоҳлик 
чинакам маънода халқимизга хос фазилатга айланди. Милла-
тидан, динидан, ирқидан қатъи назар ҳар бир ватандошимиз 
нурли келажагимизни барпо этиш йўлида бир тану бир жон 
бўлиб, қўлни қўлга бериб, фидокорона меҳнат қилаётгани, ян-
гидан-янги марраларни забт этаётгани фикримиз далилидир. 
3.2. Иродаси мустаҳкам инсонни тарбиялаш
Ирода инсон маънавий фаолиятининг юксак босқичи бў-
либ, у ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам ўз шаънига муносиб 
ҳолда ақлу идрок, заковат билан иш тутишга ундайди. Иро-
да орқали инсон ўз хоҳиш-истаклари, хатти-ҳаракатларини 
қатъий назорат қилиб туради, турли маънавий ва моддий 
қийинчиликларга бардош беради. Иродаси мустаҳкам шахс, 
аввало, ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани 
ўз зиммасига олишдан қўрқмайди. Жалолиддин Румий ўз 
қарашларида маънавиятли инсон кўринишини изоҳлаб берар 
экан, иродани тарбиялашга катта эътибор қаратади ва у иро-
дани мустаҳкамлашда “нафс” га мурожаат қилади:
Нафси аввал урди соний нафсга дўқ,
Думдин эрмас, бошидин айнир балиқ
380
.
Нафси аввал, яъни биринчи нафс дейилганда, инсоннинг 
табиий истеъдод ва қобилияти, иккинчи нафс дейилганда эса 
унинг ҳаётидаги майли ва истаги назарда тутилади. Чунки 
нафс инсоннинг моддий ўзлиги, “мен”идир. Тилимизда унинг 
муқобили мавжуд эмас. Нафс изидан эргашадиган инсон унинг 
қулига айланади. Инсон нафсини вақтида жиловлай олмаса, 
моддий ва маънавий хатоларга йўл қўяди, охир-оқибат, аянч-
379
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 647.
380
Ўша жойда. –Б. 334.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish