Izbullaeva indd


Филнинг шаклу – шамойили”



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Филнинг шаклу – шамойили” 
ҳикояти
 
келти-
рилган. Унда тасвирланишича, ҳиндлар бир филни етаклаб 
қоронғу хонага олиб кирибдилар. Филни кўриш учун кирган 
одамлар хона қоронғулиги туфайли уни кўраолмабдилар. 
Филга ҳар ким қўл чўзиб кафтини филнинг устига сурарди. 
Бири фил хартумини ушлаб уни тарновга ўхшатибди. Бири 
фил қулоғини баҳайбат елпиғичга ўхшатибди. Бири эса йўқ, 
сиз айтгандай эмас, фил фақат сутунга ўхшар, дебди. Бири эса 
фил устини сийпаб, у хонтахтага ўхшайди дебди. Ким филнинг 
қаерини силаган бўлса, филни ўшандай тасаввур этибди. Шу 
сабабдан сўзларидан тафовут келиб чиқибди.
Ҳар бирининг илкида бўлсайди шам,
Ихтилоф бўлмасди зоҳир зарра ҳам.
Ҳис сўзи кафтдирким, тимискилайди, бас,
Кафт неча сийпайди, лекин қамрамас
360
.
Бу ерда билишнинг бирёқлама тузилганлиги тасвирлан-
ган бўлиб, ҳар бир киши ўз эътиқоди доирасида тасаввурини 
изоҳламоқда. Инсон эътиқоди нафақат турли ҳаракатларни 
ўзида акс эттирган билимлар, балки ўша билимларга берган 
баҳоси, унга бўлган муносабатига боғлиқ бўлганлиги учун, бу 
изоҳлар тафовутларни келтириб чиқаряпти. Билимсизлик ин-
359
Ўша жойда. –Б. 292.
360
Ўша жойда. –Б. 282.


Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
144
сонни жаҳолатга етаклайди. Жаҳолат мутаассиб оқимларнинг 
ғаразли ниятларини амалга оширишга замин яратадиган 
омиллардандир
361

Румий инсон табиати, феъл-атвори, фаолият йўналиши 
серқирра бўлгани учун баъзи одамларда моддий нарсалар, 
безаклар, урф-одатларга меъёридан ортиқ ихлос қўйиш, 
улар маънавиятининг қашшоқлашишига, ҳар нарса-ҳодисага 
моддий бойлик нуқтаи назаридан туриб муносабатда бў-
лишига олиб келишини айтади ва “Маснавий”да қуйидаги 
ҳикоятларни келтиради:
Ўғри миршабга деди: эй подшо,
Ҳар не қилдим, эрди ул ҳукми Худо.
Деди миршаб: ҳар не айлармен, жигар,
Ул-да менга ҳукми Аллоҳдир магар.
Яна бир ҳикоятда: Бир киши боққа кириб, дарахт устига 
чиқиб меваларни қоқар экан. Буни кўрган боғбон: “Эй бузуқ 
амал, нима қиляпсан, Худойимдан қўрқмайсанми?” – дебди. 
Ҳалиги киши: “Мен бандаман, бу Худойимнинг боғи. Худой-
им ато қилган меваларни емоқдаман”, – дебди. Шунда боғбон 
ўғрини тутиб дарахтга боғлабди-да, роса савалабди. Ўғри: “Ҳой 
инсофсиз, бегуноҳ бандани урма”, – деб қичқирибди. Боғбон: 
“Мен – Худонинг бандаси, бу калтаклар эса Худонинг зарбаси”, 
– дебди
362
.
Эътиқод турли билим ва ғояларни ўзлаштирган, улар-
ни ҳаёт синовларидан ўтказган ва тўғрилигига ишонч ҳосил 
қилган шахсни ўз қарашлари, тамойиллари ва дунёқарашига 
мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган тизимдир. 
Ҳикоятдаги ўғрининг ҳам ўз эътиқоди бор, боғбон ҳам ўз 
эътиқодига эга, лекин уларнинг эътиқоди турли кўринишда, 
яъни эътиқодлари – ёмон (салбий) ва тўғри (ижобий) шакл-
ланган. Кўринадики, ўғрининг қабул қилган эътиқоди ўзига 
ва атрофдагиларга зиён келтирмоқда. Боғбондаги эътиқод 
жаҳолатга қарши курашяпти ва билимсизликнинг олдини 
оляпти. Демак, эътиқоди тўғри йўналтирилган одам, аввало, 
фойдали иш билан шуғулланади, ўзгаларга зиён келтирувчи 
361
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маъри
-
фий асослари: Ўқув қўл. / Маъсул муҳаррир: А.С. Очилдиев. –Т.: “Тошкент 
ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008. –Б. 7.
362
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 557.


3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш 
145
амаллар қилмайди, ёлғон гапирмайди. 
Иймонлилик – Иймонсизлик
Соғлом (тўғри) эътиқод – Заиф (нотўғри) эътиқод
Бағрикенглик – Мутаассиблик (фанатизм)
Миллатлараро тотувлик – Миллатчилик
Динлараро тотувлик – Ирқчилик
Дунёни кенг кўриш – Садизм
Румий қарашлари ўзининг мақсад ва вазифаларига бино-
ан жамият ва инсон ҳаётининг деярли ҳамма жиҳатларини 
қамрайди. Ушбу кўп қиррали қарашларни бағрикенглик 
ғоялари бирлаштириб, уларга чуқур сингади. Румийнинг бу-
тун халққа, айниқса, ёшларга тааллуқли бўлган, бағрикенглик 
ғоялари билан суғорилган таълимотининг мазмуни ва 
моҳияти “Маснавий”да келтирилган қуйидаги мисраларда 
ифода топган:
Бағри кенг бўлса киши ҳам кўнгли соф,
Ҳар шаҳардин унга боққай офтоб
363
.
Бағрикенглик дунё ҳодисаларига муносабатларда, ўтмиш 
ва маънавий қадриятларни баҳолашдаги мезонларда, ҳаттоки 
турли динлараро муҳим масалаларнинг ечимини топишда ўз 
ифодасини топади. Бағрикенлик миллий ва диний тусда на-
моён бўлади. Миллий бағрикенглик миллатлараро тотувликни 
англатса, диний бағрикенглик – турли диний конфессияларга 
мансуб кишиларнинг ҳамжиҳатликда яшашини билдиради. 
Маълумки, динларнинг келиб чиқиши бир бўлишига қарамай, 
жаҳондаги халқлар турли динларга, ҳаттоки бир миллат ва-
киллари ҳар хил динларга эътиқод қилиши мумкин. Диний 
таълимотлардаги мавжуд эзгу фикрлар асосида турли динлар-
га эътиқод қилувчи халқлар ўртасида бағрикенглик тамойили 
ҳукм суради. Чунки диний таълимотлардаги Худога сиғиниш, 
кишилар ўртасидаги тотувлик, инсонпарварлик, меҳр-
оқибатлилик, виждонийлик, ҳалоллик, покизалик, инсоф-
диёнатлилик каби талаблар шахс, гуруҳ ва жамият аъзолари 
ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Диний эътиқод ўзига хос муайян 
дунёқараш (ғоя) сифатида умуминсоний табиатга эга. Диннинг 
асосий вазифаси – инсон ҳаёти, табиат ва жамият борлиғининг 
мазмунини аниқлашдан иборат. Диний билим инсоният тўпла-
ган тажрибага таяниб, инсон ҳаётининг муҳим кўринишлари, 
363
Ўша жойда. –Б. 51.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish