Этнос ва шахс



Download 144,5 Kb.
bet1/9
Sana22.06.2022
Hajmi144,5 Kb.
#690396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Этнос ва шахс

Этнос ва шахс


Режа:
1. Маданият ва унинг этник функцияси
2. Этник маданият
3. Замонавий дунё маданияти ва этник маданият
4. Миллий маданият. Анъана, урф-одат ва маросимлар.
5. Ўзбек миллий менталитети
1. Маданият ва унинг этник функцияси
Инсоният тарихининг ўтган даври мобайнида тадқиқотчилар томонидан цивилизациялар ва турли-туман маданиятлар тараққиётига оид жуда бой ва анча сермаҳсул материаллар йиғилганига ҳамда бу борада илм аҳли орасида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлиб ўтганига қарамай ҳали ҳануз фанда маданият терминининг ягона мукаммал таърифи мавжуд эмас. Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мазкур ҳолат айтарли даражада ажабланарли ҳам эмас. Чунки ижтимоий фанлар тизимида табиий фанлардагидек доимо ҳам ягона тизим доирасида мужассамлашган қарашлар бўлавермайди. Қолаверса, «маданият» терминининг ўзи ҳам турли даражадаги ва шаклдаги воқеликларни акс эттирувчи кўплаб феноменлардан ташкил топган. Шу боис мазкур феноменларни ягона бир шаклда баён қилиш жиддий иш ҳисобланади.
Узоқ йиллар мобайнида халқ турмуш тарзи юзасидан тадқиқотлар олиб борган кўплаб олимлар томонидан маданият иборасига таърифу тавсифлар берилган бўлиб, кўпинча маданият дейилганда – “инсоният фаолияти давомида яратилган барча ютуқлар тушунилади”. Одатда “маданият” ибораси одамлар турмуш-тарзи билан боғлиқ тарзда изоҳланади.
Маданият атамаси лотинча «cultura» сўзидан олинган бўлиб, у дастлаб қишлоқ хўжалик экинлари ёки уй паррандалари ва ҳайвонларни маданийлаштириш жараёнига нисбатан қўлланилган. XVI аср бошларига келиб эса ушбу сўзнинг дастлабки маъноси кенгайган ва қишлоқ хўжалигидан инсоният тараққиётига, уй паррандаларини маданийлаштирилишидан онгнинг маданийлашишига нисбатан ҳам қўлланила бошлаган. Бироқ маданият сўзининг бундай талқини умум томонидан то XVIII аср охири – XIX аср бошларига қадар қабул қилинмаган.
XIX аср бошларига келиб “маданият” сўзи “цивилизация” сўзининг синоними тарзида ёки унга қарама-қарши тарзда қўлланилган. Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “цивилизация” сўзи лотинча civilis (фуқаро) сўзидан олинган бўлиб, XVIII аср охирида француз ва инглиз тилларида инсониятнинг илгарилаб борувчи жараёни-ёввойилик, мустамлакачилик ва фуқаролик жамияти томон ҳаракати йўналишига айтилган. Француз ва инглиз тилида “маданият” ва “цивилизация” сўзларини синоним тарзида қўлланилиши XVIII аср охири ва XIX аср бошларида французлар ва инглизлар орасида инсоният тараққиёти илгарилаб борувчи тараққиёт эканлигига ва уларнинг жамияти мазкур тараққиёт босқичининг юқори нуқтасига тегишли эканлигига ишонч ҳиссини туғдирган.
Германияда “маданият” терминининг қўлланилиш тарихи бирмунча бошқачароқ тарзда кечган бўлиб, бу ерда “цивилизация” ибораси салбий маъно касб этган бўлса, “маданият” сўзи ижобий маънони билдирган. Немислар “цивилизация” сўзини “буржуача” сунъий камтарлик, “маданият” сўзини эса – интеллектуал, бадиий ёки маънавий фаолият тарзидаги инсоният фаолиятига нисбатан қўллаганлар.
Маданият – инсонга биологик жиҳатдан тегишли бўлмаган (генетик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган А.А.) ва кишиларнинг ҳаёт фаолияти натижасида яратиладиган кўринишдир. Маданиятнинг бундай комплекс талқини маълум маънода этномаданият иборасига ҳам жавоб беради. Этномаданият эса – бу маълум этносга хос бўлган хусусиятларни сақлаб қолиш мақсадида ўзлаштирилган кўринишлар мажмуидир. Анъанавий халқ маданияти дейилганда этноснинг тарихий-маънавий эҳтиёжлари асосида вужудга келган, уларнинг ақлий-ижодий фаолияти асосида тараққий этган, минг йилликлар мобайнида йиғилган аждодлар қарашлари, тажрибалари, орзу-истаклари, анъаналари ва қадриятларини ўзида мужассамлаштирган, аждодлардан авлодларга мерос тарзда ўтиб, асрлар оша сайқаллашиб, мукаммаллашиб келаётган бебаҳо мерос тушунилади.
Махсус илмий адабиётлардан маълумки, этнология ўтмишдаги ва замонавий жамоалар, улар орасидаги ўзаро муносабатларни ҳамда турли халқлар ва этник гуруҳларнинг маданий ўзига хослигини тавсифу таҳлил қилади. Бу борада агар Европа илмий мактаби намояндалари ўзларининг қарашларида кўпинча турли халқлар тўғрисидаги тушунчалар ва жамият тўғрисидаги назарияларга эътибор қаратган бўлсалар, америка мактаби намояндалари эса асосий тадқиқот объекти тарзида маданиятни тадқиқ қилганлар ва ушбу мактабнинг йирик намояндалари (Ф. Боас, К. Уисслер, А. Крёбер, Дж. Мёрдок ва бошқалар) ўзларининг тадқиқотларида экстроцентристик талқинлардан бутунлай воз кечишга ҳаракат қилганлар.
Ҳозирги ривожланган жамиятда ўзга бир этник жамоа таъсирисиз мустақил ривожланган бирор бир этнос ёки этник гуруҳни топиш қийин. Айниқса буюк ўзгаришлар ва информацион-коммуникация асри бўлган ХХ асрда турли этник гуруҳлар ва маданиятлараро ҳамкорликнинг ривожланиши ва глобализациянинг кучайиши натижаси ўлароқ маданий ўзига хосликларга қизиқиш кучайиб бормоқда. Замонавий халқлардаги маданий хилма-хиллик кўпайиб бормоқда ва ҳар бир халқ ўзига хос маданий хусусиятларини яхлит тарзда сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Ижтимоий ва маданий ўзгаришлар доимо инсоният эволюциясининг муҳим қисмларидан бири бўлиб келган. Шу боис айрим конструктивистик олимлар этносни бир марта ва якуний тарзда шаклланган этнос тарзда талқин қилиш бирмунча хато мулоҳазадир деб таъкидламоқдалар.
Этник маданиятларни тадқиқига оид замонавий қарашларда асосан этнографик ва тарихий таҳлилга, социологияга, лингвистиканинг назарий асослари ва муҳим янги илмий натижаларига асосланади. Бунда маданият рамзлар ва маънолар тизими тарзида талқин қилинади ва бу ўзининг талқини ҳамда изоҳини талаб этади. Шубҳасиз мана шундай методологик талқинда эски эволюционистик назариялар ўрнини янги конструктивистик концепциялар эгаллай бошлаган.
Кўплаб ижтимоий-гуманитар фанларда маданиятнинг функционал вазифаси борасида қатор мулоҳазалар билдирилган. Мазкур мулоҳазаларнинг энг эътиборга сазоворларига замонавий маданиятнинг қуйидаги асосий функцияларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • Инструментал - атроф муҳитни яратиш ва қайта яратиш функцияси.

  • Инкультурация функцияси - инсонни ўзини яратиш ва қайта яратиш.

  • Меъёрий - жамоавий ҳаётни ташкил этиш тизимини яратиш функцияси.

  • Рамзий – “англатувчи”, яъни номлар, исмларни яратиш ва бунинг натижасида инсонлар ақлий ҳамда эмоционал ҳаракатларни қиладилар. Агар қайсидир бирор бир буюм ёки кўринишга ном берилмаган ва у инсонлар томонидан номланмаган бўлса, демак бундай нарса ёки ҳолат улар ҳаётида мавжуд эмас.

  • Идрок этиш функцияси бу инсонларга дунёнинг манзарасини яратиш имконини беради ва шу боис ҳам рамзий функция билан чамбарчас боғлиқ.

  • Коммуникатив функцияда этномаданий анъаналар аждодлардан авлодларга ўтказилади.

Умуман олганда, мазкур функциялар ҳам оғзаки тарзда, ҳам информация алмашуви тарзида, ҳам оғзаки бўлмаган усуллар ва атрибутлар орқали амалга оширилади. Этномаданий анъаналарни узатилишида кўпинча тил муҳим аҳамият касб этмайди ва бунда рамзий тавсиф касб этувчи: имо-ишора, маросимлар, ритуаллар, символлар, кийим-кечаклар, овқатлар ва шу кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Маданиятнинг мазкур этник функциялари асосий мақсад-шахсни пси­хологик ҳимоялашга хизмат қилган, унга оламда ўзини идрок этиш ва ма­на шундай хавфсиз ҳамда ишончли турмуш-тарзига эга бўлиш им­ко­ни­я­ти­ни берган. Этник маданиятда этносга хос ҳимоя механизми бўлган.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish