Этнос ва шахс



Download 144,5 Kb.
bet7/9
Sana22.06.2022
Hajmi144,5 Kb.
#690396
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Этнос ва шахс

«Урф-одат» дейилганда кишиларнинг турмушига синггиб кетган, маълум муддат такрорланиб турувчи ҳатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари кўникмасидир. Демак ушбу маросим ва урф-одатга берилган қисқача қайдлардан ҳам кўриниб турибдики, урф-одат тушунчаси халқ ҳаётининг барча соҳасини ўз ичига қамраб олса, маросим тушунчаси хаётининг муайян соҳаларигагина алоқадор, холос. Урф-одат бир вақтнинг ўзида бир шахс ёки бўлмаса кўпчилик томонидан бажарилиши шарт бўлган қоида бўлса, маросим белгиланган шахслар томонидан бажарилиши лозим бўлган хатти-ҳаракатдир4. Жумладан, кичикнинг каттага биринчи салом бериши ёки кўпчиликка камчиликни салом бериши ёинки меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, байрам арафасида яқинлари, кекса қариялар, қўни қўшнилар ҳолидан хабар олиш каби кўринишлар ўзбекларга хос миллий урф-одатлардир.
Миллий урф-одатлар бўлса мотам маросимида ҳасратли мотам, сочларини тўзғитиб қайғули аҳволда мотам айтимларини айтиб йиғлаш мотам маросимида иштирок этаётган айрим кишиларнигина вазифасига киради.
Урф-одатлар билан маросим орасидаги ўзаро фарқни улар ичидаги рамзий ҳаракатларни қўлланилиши даражаси орқали ҳам англаб олиш мумкин. Жумладан, урф-одат ўз ичига рамзий ва рамзий бўлмаган ҳаракатларни тўла қамраб олса, маросим фақат рамзий характердаги ҳатти-ҳаракатларнигина қамраб олади. Қолаверса урф-одат муайян халқ учун асосан бир хил – ўзгармас қоида, норма бўлса, маросим бир хил халқ доирасида кескин локал фарқланишларга ҳам эга бўлади5. Шунингдек хар қандай маросим ўзи мансуб бўлган халқ урф-одатларининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Шу боис маросимдан урф-одат элементларини қидириб топиш мукин, лекин урф-одатдан маросимни қидириб бўлмайди. Бу ўринда бироз бошқачароқ тарзда фольклоршунос Б.Саримсоқов таъбири билан айтадиган бўлсак, хар қандай маросим урф-одат ҳисобланади, аммо хар қандай урф-одат маросим бўла олмайди6.
Тадқиқотчи олимлар томонидан ўзбек маросимлари иккита катта гуруҳга – оилавий-маиший ва мавсумий маросимларига бўлинган. Биз мазкур икки гуруҳ маросимлар ҳақиқатдан ҳам маросимларнинг асосий узвларидан эканлигини рад этмаган ва мазкур классификация тўғри таснифлаш эканини эътироф этган ҳолда маросимлар таснифига диний маросимларни ҳам киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки маросимларни моҳиятан таҳлил қиладиган бўлсак диний маросимлар алоҳида мустақил туркумни ташкил этишини англаш қийин эмас.
Инсоннинг ҳаёт йўли билан боғлиқ ҳолда бажариладиган маросимларнинг аксариятини оилавий урф-одат ва маросим­лар ташкил қилади. Оилавий-маиший маросимларни эса оиланинг у ёки бу аъзоси ҳаётидаги муҳим воқеаларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, қуйидагиларга ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • оилада фарзанд туғилиши ва унинг тарбияси билан боғлиқ бўлган урф-одат ва маросимлар;

  • никоҳ-тўй маросимлари;

- оила аъзосини сўнгги йўлга кузатиш, яъни дафн этиш ва таъзия билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар.
Маросимлар таркибидаги иккинчи катта туркум маросимларга йилнинг турли фасллари билан боғлиқ мавсумий маросимлар, яъни - қишги, баҳорги, ёзги ва кузги маросимлар киради. Ўз навбатида мазкур туркум маросимларни куйидагича ички туркумларга бўлиб тасниф этиш мумкин:
1. Қишги маросимлар. Бу туркум маросимларга яс-ясун, гап-гаштак, биринчи қор ёққанда ўтказилдаган «қор ёғди» каби маросимлар киради.
2. Баҳорги маросимлар. Бунга дастлабки «шохмойлар»- далага қўш чиқариш маросими, дастлабки уруғни ерга тикиш маросими, Наврўз, сумалак сайли, «суст хотин», лой тутиш, хашарлар каби маросимлар киради.
3. Ёзги маросимларга «Чой момо», қовун сайли, узум сайли каби маросимлар киради.
4. Кузги маросимлар. Бу туркум маросимларга «Обло барака», шамол чақириш ва ҳосил байрами маросимлари киради.
- Диний маросимларга ҳайитлар, мавлуд, бибимушкулкушот, бибисейшанба, бибичоршанба, зикр каби маросимлар киради.
Зиёратгоҳларда ўтказиладиган маросимлар.
Урф-одат ва маросимлар маиший турмуш ва оила ҳаёти билан боғланган ижтимоий ҳодисадир. Урф-одат ва маросимлар жамият тараққиётининг илк даврлариданоқ шаклланиб, ривожланиб келган. Кишилар ўз ҳаётлари давомида кўплаб урф-одат ва маросимларда иштирок этишга тортиладилар, бевосита унинг қатнашчисига айланадилар.
Ҳар қандай урф-одат ва маросимлар муайян этноснинг бошқа этнослардан фарқланиб туришини таъминловчи муҳим этнографик белгилардан биридир. Айни вақтда ушбу урф-одат ва маросимларда иноэтник жиҳатлар ҳам акс этиб туради. Негаки, ҳар бир этносга хос маданият мазкур этноснинг бошқа этнослар билан узоқ давом этган этногенетик ва тарихий-маданий алоқалари натижасининг маҳсулидир. Бундай жараён маънавий маданиятда ҳам, жумладан, урф-одат ва маросимларда ҳам намоён бўлади.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish