7.1-чизма. Комплекс иқтисодий таҳлилнинг умумий блок-тасвири
Иқтисодчи олим Т.Ш.Шоғиёсов томонидан улар қаторига қуйидаги асосий кўрсаткичларни киритиш кўрсатилган10:
1. Меҳнат ресурларидан самарали фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлили.
2. Меҳнат воситаларидан самарали фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлили.
3. Номоддий активлардан самарали фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткичлар.
4. Меҳнат ашёлари, буюмларидан самарали фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлили.
5. Ишлаб чиқариш ва фаолият натижавийлигини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлили.
6. Молиявий ҳолат ва тўлов лаёқатини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлили.
Маълумки, ишлаб чиқариш муносабатлари иқтисодий фанларни ўрганиш предмети бўлиб, у ишлаб чиқарувчи кучлар билан узвий равишда боғлиқ. Ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи кучларнинг мазмуни ишлаб чиқаришнинг ташкилий ва техникавий даражасини тақозо этади. Шу боис корхонанинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи барча иқтисодий кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва техникавий даражаси ётади, яъни маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги, илғор техника ва энергия билан қуроллантириш, ишлаб чиқаришни (контсентрасия) тўплаш, ихтисослаштириш ва кооператсия даражаси, операсион (сикл) даврнинг давомийлиги кабилар.
7.3. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг имкониятлари
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг имкониятларини аниқлаш таҳлилнинг асосий мақсадини ҳам белгилайди. Яъни, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва корхонанинг молиявий натижаларини ҳамда ҳолатини яхшилаш бўйича субектда мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва уларни амалиётга татбиқ этиш чора- тадбирларини белгилаш таҳлилнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Таҳлилда ҳар бир таркиб бўйича мавжуд бўлган ички имкониятлар аниқланиб уларга баҳо берилади. Жумладан, ишлаб чиқаришда меҳнат ресурслари бўйича имкониятлар, меҳнат воситалари ва улардан самарали фойдаланиш бўйича имкониятлар, меҳнат предметлари ва улардан самарали фойдаланиш бўйича имкониятлар, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан имкониятлар мавжудлиги ва шу кабиларни белгилаш мумкин.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг ички имкониятлари – ресурслардан фойдаланиш бўйича корхонада мавжуд бўлган, бироқ ишга солинмаган захираларнинг мавжудлигидан ташкил топади.
Бу имкониятлар биринчи навбатда корхонанинг меҳнат воситалари, технологиялари ва замонавий меҳнат воситалари билан қуролланиш даражасига ҳамда уларнинг ҳолатига боғлиқ.
Иқтисодчи олимларнинг фикрича: “Имконият – корхона иқтисодини кучайтиришнинг муҳим воситасидир. Агарда субектда улардан тўлиқ ва тўғри фойдаланилса ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим ижобий натижаларга эришилади”11.
Демак, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошириш кўп жиҳатдан мавжуд захиралардан фойдаланиш ҳолатига ҳам боғлиқ.
Корхона бизнес режаларини белгилашда барча имкониятлар ҳисобга олинади ва уларнинг реализатсияси режа бажарилиши давомида амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш имкониятлари фаолиятдаги технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда унинг ташкилий техникавий даражасини яхшилаш, меҳнатни ташкил этиш, бошқарувни такомиллаштириш кабилар орқали ҳам белгиланади.
Иқтисодий адабиётларда макро даражадаги имкониятларнинг таркиблашни қуйидаги уч гуруҳи ажратилади12:
1. Иқтисодиёт.
2. Тармоқ.
3. Ички хўжалик имкониятлари.
Корхонада ҳар бир имкониятдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилиши зарур.
Корхона ички имкониятлари қуйидаги таркиб бўйича гуруҳланади:
а) меҳнат воситалари билан боғлиқ бўлган имкониятлар:
- ишлаб чиқариш воситалари ва уларни модернизатсиялаш, ишлаб чиқариш технологияларини самарали турларини ишлаб чиқаришга жалб этиш, асосий воситаларнинг актив қисмини кўпайтириш, информатсион технологияларга асосланган иш ўринларини ташкил этиш;
- асосий воситаларни замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш ускуналарининг меҳнат унуми, самарасини ошириш;
- асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи бўлимларни ташкил этиш ва улар фаолиятини фаоллаштириш;
- технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усулларини фаоллаштириш, ишлаб чиқариш маромига амал этиш, техник стандартлар, лойиҳалар тузилиши ва шу кабилар.
б) моддий ва ёқилғи энергетика ресурсларидан фойдаланиш билан боғ лиқ бў лган имкониятлар:
- хом ашё ва материалларни сарф меъёрларини тўғри белгилаш ва уларга амал қилиш;
- замонавий техника ва чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш;
- ишлаб чиқаришдаги браклар ҳажмини камайтириш;
- ёқилги ва электр энергия ресурсларидан фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш.
с) меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган имкониятлар:
- меҳнат шароитларини яхшилаш;
- ходимлар билан таъминланиш ҳолати ва ҳаракатини тў ғ ри бошқариш;
- иш ўринларига хизмат кўрсатиш ҳолатини яхшилаш;
- иш ўринларини ташкил этишни такомилаштириш;
- меҳнатнинг тақсимланишини илмий асосда ташкил этиш;
- меҳнатни меъёрлаштиришни такомиллаштириш.
д) маҳсулот таннархини пасайтириш ва фойдани кўпайтириш бўйича имкониятлар:
- ишлаб чиқаришнинг техник-технологик даражасидан тўғри фойдаланиш;.
- ишлаб чиқариш ва меҳнатни тўғри ташкил этиш;
- маҳсулотлар диверсификатсияси ҳамда ҳажмини ошириш;
- маҳсулотларнинг таркиби ҳамда сифатини яхшилаб бориш;
- табиий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш;.
- ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва шу кабилар.
Корхонадаги имкониятлар фаолиятни интенсив ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш имкониятлари фаолиятдаги технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда унинг ташкилий техникавий даражасини яхшилаш, меҳнатни ташкил этиш, бошқарувни такомиллаштириш кабилар орқали ҳам белгиланади.
Корхонада ҳар бир имкониятдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилиши зарур. Имкониятларни аниқлаш механизми корхонанинг аниқ шарт-шароити ва олдига қўйган вазифаларига таянади. Иқтисодчи олим Т.Ш.Шоғиёсов томонидан унинг умумий тузилиши қуйидагича кўрсатилган13:
- ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдаги бош бўғин аниқланади. Уларга сарф-ҳаражатларни киритиш мумкин, чунки, маҳсулот таннархида уларнинг улуши юқори. Сарф-харажатларни қисқартириш туфайли катта ииқтисодий самарага эришилади;
- ишлаб чиқаришдаги “тор томонлар” аниқланади, улар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари, таннархини пасайтиришга имкон бермайди;
- ишлаб чиқариш типи ҳисобга олинади. Масалан, кенг кўламли ишлаб чиқаришда резервларни белгиланган кетма-кетликда аниқлаш тавсия этилади: маҳсулот, узел, детал, оператсия жараёни; якка тартибдаги ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш сиклининг айрим оператсиялари бўйича аниқланади;
- резервлар маҳсулотнинг ҳаёт сиклини барча босқичлари ёки обектлари (лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сотиш) бўйича аниқланади;
- моддий ресурслардан иқтисод, яъни, мавжуд меҳнат, ускуналардан фойдаланишда иқтисодга эришган тақдирдагина резерв комплект деб ҳисобланади.
Ички хўжалик резервлари деб, корхона фаолияти натижаларини ўрганиш орқали аниқланган имкониятлар ва улардан фойдаланишга айтилади. Бундай резервларга иш вақтидан тўлиқ фойдаланмаслик сабаблари ва унумсиз ҳаражатларни бартараф этиш туфайли эришилади. Улар қаторига ишни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш технологияларининг паст даражада бўлиши, хўжасизлик ва ҳоказолар туфайли иш вақтини йўқотилиши, моддий ресурслардан ортиқча сарфларга йўл қўйилишлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |