Талаба билимини назорат қилиш ҳамда мустаҳкамлашга оид савол ва топшириқлар
1. Иқтисодий таҳлилнинг сўннги босқичи қандай расмийлаштирилади ?
2. Таҳлилий ишларнинг асосий босқичлари ва уларнинг мантиқий кетма-кетлиги нималардан иборат?
3. Иқтисодий таҳлил дастури қандай тузилади?
4. Иқтисодий таҳлил қилиш билан мукаммал тарзда ким шуғулланади?
1-топшириқ.
Таҳлилий ишларни ташкил этишни бошқарув аппаратининг таркиби ва бошқарув тизимининг техникавий жиҳатдан жиҳозланганлигига боғлиқлигини изоҳлаб беринг.
2-топшириқ.
Комплекс таҳлил бўйича тузилган иқтисодий таҳлил дастурининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб беринг.
3-топшириқ.
Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатларда иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг мувофиқлиги ва фарқли жиҳатларини ўрганиб чиқинг.
7- Боб. КОМПЛЕКС ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ТИЗИМИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ
7.1. Комплекс иқтисодий таҳлилни ташкил этиш асослари, мазмуни ва асосий принсиплари
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ҳозирги вақтда обектив заруриятдир. “Комплекс” сўзи лотинча сўздан келиб чиқиб, алоқа, мувофиқлик, мажмуа, барчаси, жами деган маънони англатади.
Хўжалик фаолиятининг комплекс таҳлили деб хўжалик фаолиятини бўлакларга бўлиб, бир-бирига боғлиқ ҳолда батафсил ўрганишга айтилади.
Корхона хўжалик фаолияти мураккаб, бир-бирига бевосита боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёнлар мажмуасидан иборатдир. Шу боис бу жараёнларни батафсил ўрганмасдан туриб, уни бошқариш учун қулай, самарали тадбирлар ишлаб чиқиб бўлмайди. Шу туфайли хўжалик фаолиятини яхшилаш учун уни комплекс ҳолда атрофлича ўрганиш лозим. Бу масалани ўрганишда батафсил таҳлил билан комплекс таҳлилни фарқлаш керак. Батафсил таҳлил, деганда хо жалик фаолиятини (маконни) ёки бир иқтисодий кўрсаткичнинг бир-бирига боғлиқ ҳолда бир давр (замон) мобайнида ҳар томонлама ўрганишга айтилади.
Комплекс таҳлилда эса ушбу батафсил таҳлилга мунтазам ёндашув туфайлигина эришилади, яъни хўжалик фаолиятини яхлит ҳолда бир қанча давр мобайнида ўрганишдир. Мисол учун корхона хўжалик фаолияти йилнинг бир чораги бўйича батафсил ўрганилади, бу яхлит, яъни батафсил таҳлил бўлиб ҳисобланади. Комплекс таҳлил бўлиш учун шу йилнинг ҳамма чоракларини ва шу ҳисобот йилида эришилган барча натижаларни батафсил системали ўрганиш зарурдир. Агар таҳлил беш йиллик муддатга ўтказилаётган бўлса, хўжалик фаолиятини бир йилда атрофлича ўрганиш батафсил таҳлилдир. Шу тарзда беш йил мобайнида таҳлил қилиб борсак, шундагина комплекс таҳлилга эришган бўламиз.
Демак, хўжалик фаолиятининг комплекс таҳлили хўжалик фаолиятини батафсил ўрганишда системали ёндашувдан иборат. Агар буни корхона мисолида ёритадиган бўлсак, корхонанинг хўжалик фаолиятини бир ҳисобот даври мобайнида тўлиқ ўрганиш батафсил таҳлил бўлади. Уни алоҳида бўлимлари билан бир қанча даврлар бў йича батафсил ўрганиш комплекс таҳлил бўлади. Иқтисодчи олимларнинг фикрича: “Комплекс таҳлил хўжалик фаолиятининнг барча кў рсаткичларини қамраб олган ҳолда батафсил ўтказилиши мумкин”9. Шунингдек, бу таҳлил алоҳида кўрсаткичлар, соҳалар бўйича ҳам амалга оширилади. Масалан, иқтисодчилар олдига фақат корхонанинг молиявий натижаларини ўрганиш мақсад қилиб қўйилса, айнан шу кўрсаткичлар бўйича ҳам комплекс таҳлил ўтказиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |