1- БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ФАН СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
1.1. Иқтисодий таҳлилнинг фан сифатида шаклланиши ва ривожланиш босқичлари
Ҳар қандай фаннинг вужудга келиши учун ҳаётий зарурат туғилиши лозим. Шу туфайли фаннинг шаклланиши бирор киши ёки вазирликнинг ижод маҳсули бўлиб қолмасдан, балки объектив жараёнга таянади.
Хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш фани кўп асрлик тарихга эга бўлган бухгалтерия ҳисоби ва статистика каби фанлар асосида вужудга келган, бунинг учун эса объектив шарт-шароитлар яратилган.
Рус олимларининг бухгалтерия ҳисобига бағишланган асарлари ХИХ асрда пайдо бўла бошлаган. Шу даврдаги ишлаб чиқариш тараққиёти иқтисодий жараёнларни тўғри ва тўлиқ ҳисобга олишни талаб этади. Аммо ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб бориши, корхоналар ўртасида эркин рақобатнинг вужудга келиши бухгалтерия маълумотларини чуқурроқ ўрганишни ва уни тўғри тушунтириш заруратини туғдиради. Бу эса ўз навбатида таҳлил элементларининг вужудга келишини тақозо этади, чунки, ”тижорат сири” ни такомиллаштириш борасидаги жуда кўп саволларга бухгалтерия ҳисоби ва статистика фани жавоб беришга қийналиб қолади.
Корхоналарни тўғри, оқилона бошқариш, унинг молиявий ҳолатини яхшилаш, рақобатбардошлик қувватини ошириш хўжалик фаолиятини чуқурроқ ўрганишни талаб этди. Бу эса бухгалтерия баланси ва бошқа ҳисоботларда ифодаланган баъзи кўрсаткичларга изоҳ беришни талаб қилди. Булар эса ўз навбатида ҳозирги таҳлил фанининг вужудга келиши учун объектив асос бўлган.
Таҳлилнинг элементлари биринчи марта 1880-йилларда чиқа бошлаган ”Счетоводство” журналида пайдо бўла бошлаган. Кейинчалик бу журналда жуда кўп мақолалар бухгалтерия балансини таҳлил қилишга бағишланган. Шундай қилиб, таҳлилнинг баъзи элементлари мавжуд бўлган фан ”Балансшунослик” фани пайдо бўлган. Бу фаннинг балансшунослик деб аталишига асос бўлган, чунки ўша пайтларда хўжалик фаолиятининг натижаси асосан бухгалтерия балансида ифода этилган холос. Баланс маълумотларига асосан корхонанинг маблағи ёки улар манбаининг маълум муддатда ўзгариши аниқланади. Лекин шу ўзгаришлар нима эвазига содир бўлаётганлиги, уларга қайси омиллар таъсир кўрсатаётганлиги корхона эгаси учун муҳим бўлиб борди. Бу эса балансдаги кўрсаткичларни батафсил таҳлил қилиш заруратини вужудга келтиради. Таҳлилнинг илк кўриниши «Балансшунослик» фани шу тариқа шакллана борди.
Таҳлил фанининг вужудга келишида ва унинг шаклланишида олимлардан В. С Немчинов, А.В Прокофев, Р.Я Вейсман, И.С Аринушкин, П.Н Худяков кабиларнинг жуда катта хизматларини таъкидлаш лозим. Бу муаллифлар асарлари асосан ўтган асрдаги корхоналарнинг мураккаб фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган.
Ишлаб чиқариш тараққиёти инқироз ва рақобатни ҳам вужудга келтирди. Бундай шароитда ҳар бир корхона фаолиятининг молиявий барқарорлиги, ундаги ”тижорат сири” муҳим аҳамият касб этади. Бундай шароитда бухгалтерия баланси маълумотлари етарли бўлмасдан қолди. Бухгалтерия баланси билан биргаликда бошқа кўрсаткичларни ифодалайдиган ҳисоботлар ҳам вужудга кела бошлади ва таҳлилнинг кўлами кенгайди. Олдин фақат бухгалтерия баланси таҳлил қилинган бўлса, энди унга бошқа ҳисоботлар
таҳлили ҳам қўшилиб ”Ҳисобот таҳлили” вужудга келди. Бунда бухгалтерия балансидаги кўрсаткичлар билан биргаликда ”Фойда ва зарарлар” ҳақидаги ҳисобот маълумотларидан ҳам фойдаланилди.
Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш фани мустақил фан сифатида шакллангунга қадар ўзига хос тарихга ва бир қанча номларга эга бўлди. Иқтисодий таҳлилнинг вужудга келиш тарихи, бу бўйича нашр қилинган адабиётлар, унинг фан сифатида шаклланиши ва номининг ҳам такомиллашиб борганлигидан далолат беради. Шундай қилиб таҳлил фани вужудга келгунча бир қанча эволютсион йўлни босиб ўтди. Ниҳоят у фан сифатида шаклланди. Эндиги вазифа бу фанга тўғри ном танлашдан иборат эди. Бу борада анча ижодий тортишувлар ҳам бўлди. Бир гуруҳ олимлар бу фаннинг номини ”Иқтисодий таҳлил” деб аташни тавсия қилдилар. Бунда ушбу фан корхонанинг бутун иқтисодини ўргатади, деб асосладилар.
Иккинчи гуруҳ олимлар эса ушбу фаннинг номини ”Сосиал-иқтисодий таҳлил” деб аташни тавсия қилдилар. Шу туфайли ушбу фан иқтисодий жараёнларни ижтимоий (сосиал) жараёндан ажратиб бўлмайди, деб ўрганади. Бу айниқса, мустақил Ўзбекистон учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки биз кучли ижтимоий ҳимояга асосланган бозор иқтисодиётини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўйдик.
Баъзи олимлар корхона ва ташкилотлар хўжалик фаолияти фақат ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан иборат эмаслигига асосланиб, бу фаннинг номини ”Ижтимоий, иқтисодий ва технологик таҳлил” деб аташни ҳам тавсия қилиб чиқдилар. Бу гуруҳ олимлар хўжалик фаолиятида технологик жараёнлар билан биргаликда техникадан самарали фойдаланиш зарурлигини исботламоқдалар. Буни таҳлил фанида ўрганиш кераклигини такидлашмоқда. Ҳақиқатда, корхона нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, бу фикр тўрғи. Ҳозирги пайтда жуда кўп олимлар бу фаннинг номини ”Хўжалик фаолияти таҳлили” деб атамоқда. Бунга қўшимча равишда шуни таъкидлаш мумкинки, барча иқтисодий, ижтимоий, технологик жараёнлар хўжалик фаолияти давомида содир бўлади. Шу туфайли ”Хўжалик фаолияти таҳлили” дейилса, бу корхонанинг барча соҳасини ўз ичига олади ва уни бемалол фаннинг номини аташда қўллаш мумкин.
Аммо шуни таъкидлаш жоизки, 1999 йилда ишлаб чиқилган таълим андозаларида ”Хўжалик фаолияти таҳлили” фани ўрнига ”Иқтисодий таҳлил” фани киритилган. Лекин мазмуни олдингидек қолган. Шундай экан, уни ҳозир давлат андозасига асосланиб ”Иқтисодий таҳлил” деб аташ хато бўлмайди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида, иқтисодий таҳлил ҳам янгиланиш даврини бошидан кечирмоқда.Унинг мазмуни режанинг бажарилишини таҳлил қилишдан жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган кўрсаткичларни ўрганишга қаратилмоқда. Бу борада ижтимоий маҳсулотдан ички ялпи маҳсулот ва шундан келиб чиқадиган кўрсаткичлар тизимига ўтиш кўзда тутилмоқда.
Республикамизда иқтисодиётни янада ривожлантирииш ва либераллаштириш шароитида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, жорий йилда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Президент Фармони имзоланди. 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишидан учинчи йўналиши ”Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” бўлиб, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизасия қилиш ва жадал ривожлантириш”4 масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган.
Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Зеро, иқтисодиёт олдига қўйилган вазифалардан бири – унинг самарадорлигини кўтаришдан иборат.
Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кў рсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни бошқарувчиларга ёққол кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб ташлашдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Бу жараёнда таҳлил қилинаётган обектнинг молиявий барқарорлиги, унинг рақобатбардошлиги, молиявий ва иқтисодий потенсиалидан қандай фойдаланаётганлигига ҳам обектив баҳо берилади. Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда таҳлил фани, унинг назарий асоси, хусусан бозорли иқтисодиёт шароитида тутган ўрни ва ролига алоҳида тўхталишни тақозо қилди.
Корхоналарни тўғри, оқилона бошқариш, унинг молиявий ҳолатини яхшилаш, рақобатбардошлик қувватини ошириш хўжалик фаолиятини чуқурроқ ўрганишни талаб қилди. Бу эса бухгалтерия баланси ва бошқа ҳисоботларда ифодаланган баъзи кўрсаткичларга изоҳ беришни талаб қилди. Булар эса ўз навбатида ҳозирги таҳлил фанининг вужудга келиши учун обектив асос бўлган.
|
Иқтисодий таҳлил фанини яратилиш даврларини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
1. 1-давр. 20 асрнинг 60-йиллари.
2. 2-давр. 70-йиллар.
3. 3-давр. 80-йиллар.
4. 4-давр. 90-йилларнинг бошлари.
5. 5-давр. Мустақиллик йиллари.
Мустақил Республикамиз ўзининг мустақил фанларига ва ҳар бир фан о зининг яратилиш тарихига эга бўлиши керак.
|
Иқтисодий таҳлилнинг фан сифатида шаклланишида унинг турли даврларда турлича номланишини алоҳида таъкидлаш лозим. Жумладан; и.ф.д., проф. Пардаев М.Қ, томонидан унинг қуйидаги шажараси бериб ўтилади (1.1-чизма).
1.1-чизма . Иқтисодий таҳлилнинг фан сифатида шаклланиши
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ўзига хос ва мос бозор иқтисодиётига асосланган тараққиёт йўлини танлаб олди. Бу эса олимлардан бозор иқтисодиётига оид адабиётларни яратиш вазифасини талаб қилади. 1991-йилда И. Т. Абдукаримов, М.Қ.Пардаев ва Ш.У.Ҳайдаровлар ҳамкорликда “Янги хўжалик юритиш шароитида кооператив савдода даромадлар таҳлили” рисоласини чоп этди. Бундан ташқари А.Х.Шоалимовнинг 1992-йилда “Саноат корхоналари хўжалик фаолоятининг таҳлили“ ўқув қўлланмаси, 1993-йилда З.Н.Қурбоновнинг “Бозор иқтисодиёти шароитида савдода бухгалтерия учёти ва иқтисодий таҳлил“ монографияси ҳам чоп этилди.
1995-1999-йилларда Ўзбекистонда “Иқтисодий таҳлил“ фанининг асосий соҳаси бўлган молиявий таҳлилга бағишланган бир қанча адабиётлар чоп этилди. Булар жумласига М.Қ Пардаевнинг “Молиявий таҳлил методологияси” (Самарқанд. 1997), А. Иброҳимовнинг “Молиявий таҳлил” (Тошкент: Меҳнат, 1995) И. Т. Абдукаримовнинг “Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш йўллари” (Тошкент. 1998, иккинчи нашри 1999-йилда), И.О.Волжин ва В.В.Ергашбоевларнинг “Молиявий таҳлил” (Тошкент. 1998), М.Қ.Пардаев ва Б.И.Исроиловларнинг “Молиявий таҳлил” (Тошкент. 1999) каби китобларни киритиш мумкин.
Ҳозирги пайтда жуда кўп олимлар бу фаннинг номини “Иқтисодий таҳлил” деб атамоқда. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизда иқтисодий таҳлил фанининг равнақи ўзига хос тарихга эга. Бу фан борасида тегишли мактаб шаклланган. Бироқ, бу фаннинг равнақи, унинг келажаги олдинда.
Do'stlaringiz bilan baham: |