Иқтисодий таҲ


-чизма. Иқтисодий таҳлил ўтказишнинг босқичлари



Download 5,51 Mb.
bet7/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

2.1-чизма. Иқтисодий таҳлил ўтказишнинг босқичлари

Шуни айтиш керакки, иқтисодиёт тармоқларини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида мустақил ўрин олмаган бўлиб, иқтисодий назария ва тармоқлар макроиқтисодий курсларида ў рганилади. Ҳолбуки, корхоналарни иқтисодий таҳлил қилиш фани иқтисодий фанлар қаторидан ўзига хос мустақил ўрин олган. Бозор иқтисодиётини қуриш кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришни бошқаришни муттасил такомиллаштириш, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, ички хўжалик режасини тузиш ва уни такомиллаштириш, корхоналар ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида бир бутун иқтисодий сиёсат олиб боришни тақозо этади. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорлари материалларида айнан, шу муҳим масалаларни изчиллик билан амалга ошириш кўп бор таъкидланади.


Бинобарин, бу қарорларни бажариш ўз навбатида хўжаликни бошқарувчи идораларни яна ҳам ишлаб чиқаришга яқинлаштиришни, иқтисодий бўлинмалар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни яна ҳам аниқ чегаралашни, бошқарув аппарати ишининг тезкорлиги ва ихчамлигини оширишни тақозо этади. Демак, ҳисоб ва иқтисодий таҳлил хўжаликни бошқаришда асосий восита бўлиши керак. Бинобарин, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ва натижалари кундалик ҳисоб ва ҳисоботда ўз аксини топади. Бу ўринда корхоналарнинг иш фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари хўжаликни бошқаришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади, иқтисодиёт тақрмоқларининг истиқбол режаларини тузиш учун ва корхоналарнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилиш учун ҳар томонлама асосланган ва аниқ маълумотлар билан таъминлайди.
Демак, иқтисодий таҳлил корхоналар фаолиятини назорат қилишда, хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашда, иқтисодий тежамни ўтказиш, техника тараққиётини жадаллаштириш, илғор тажрибаларни тарқатишга, иш фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларга барҳам бериш ва ички хўжалик резервларини аниқлашда муҳим восита сифатида қўлланилади.


2.2. Иқтисодий таҳлилнинг предмети

Ҳар қандай фаннинг вужудга келиши учун ҳаётий зарурат туғилиши лозим. Шу туфайли фаннинг шаклланиши бирор киши ёки вазирликнинг ижод маҳсули бў либ қолмасдан, обектив жараёнга таянади.


Корхоналарни тўг ри, оқилона бошқариш, унинг молиявий ҳолатини яхшилаш, рақобатбардошлик қувватини ошириш хўжалик фаолиятини чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Бу эса бухгалтерия баланси ва бошқа ҳисоботларда ифодаланган баъзи кўрсаткичларга изоҳ беришни талаб қилади. Булар эса, ўз навбатида, ҳозирги таҳлил фанининг вужудга келиши учун обектив асос бўлган.
Фаннинг предмети, деганда шу фанда нима ўргатилиши тушунилади. Ҳар қандай мустақил фан ўзининг предметига эга.
Иқтисодий таҳлил фанининг предметига кенг маънода қарайдиган бўлсак, у иқтисодий фан сифатида таҳлил қилинаётган обект (корхона, бирлашма, компания, аксиядорлик жамияти, консерн, корпорасия кабилар) хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини (иқтисодий, ижтимоий, техник, технология ва ҳ.к.) ўз ичига олади.
Таҳлил фани хўжалик фаолиятида содир бўлаётган барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўз ичига олади. Аммо бу жараёнларнинг содир бўлиш пайтини эмас, балки унинг натижасини ўрганади. Обектда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар унинг бизнес режасида кўзда тутилгаи маълумотга асосланса, жараённинг содир бўлишини қонуний жиҳатдан ҳужжатлаштириш билан бухгалтерия ҳисоби, статистика каби фанлар шуғулланади. Шу жараёнларнинг натижаси маълум даврларда (ой, чорак, йил) жамланиб борилади ва турли ҳисоботларда ўз аксини топади. Таҳлил эса айнан ана шу тузилган ҳисоботларга, жамланган ҳужжатларга асосланади.
Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанининг предмети, хўжалик фаолиятида обектив (ташқи) ва субектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими (системаси) орқали унинг ҳолатига баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишни ўрганишдан иборатдир.
Таҳлилнинг предметида обектив (ташқи) ва субектив (ички) омиллар алоҳида ўрин тутади, чунки иқтисодий жараёнлар ў з-ўзидан содир бў лмайди. Улар маълум ички ва ташқи омиллар таъсири остида рў й беради. Шу омиллар таъсирини бошқа фанлар ўргатмайди. Бу фақат таҳлил фанида ўрганилади ва унинг предметининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, хўжалик фаолияти натижасига тўғри баҳо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни ў рганмасдан туриб кўзда тутилган мақсадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли таҳлил фани предметининг марказида обектив ва субектив омилларни ўрганиш лозимлиги қайд қилиниши бежиз эмас.Жуда кўп иқтисодий фанлар мавжуд. Лекин уларнинг ичида таҳлил фани хўжалик фаолиятининг натижасига одилона баҳо бера олади. Ундаги ижобий ва салбий ўзгаришларга омиллар таъсирини аниқлайди. Шуларга асосан хўжалик фаолиятини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқади. Бу хусусиятлар фақат таҳлилга хос бўлганлиги учун ҳам унинг предметида натижага тўғри баҳо бериш ва яхшилаш йўлларнни ишлаб чиқиш тегишли ўринга эга.
Ҳар қандай фаннинг обекти бўлиши лозим. Фаннинг обекти унинг предмети қаерларда амалга ошишини кўрсатади. Таҳлил фанининг предмети ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда кў п мулкчиликка асосланган барча юридик ва жисмоний шахсларнннг хўжалик фаолиятида мужассам. Шу туфайли иқтисодий таҳлил фанининг обектига давлат, жамоат ташкилотлари, компаниялар, биржалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар киради.



Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish